21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 23:17
Жамият 👁 291

Туман аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини амалдаги 23 фоиздан 80 фоизга етказиш мақсадида иккинчи йирик лойиҳага старт берилди

Туман аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини амалдаги 23 фоиздан 80 фоизга етказиш мақсадида иккинчи йирик лойиҳага старт берилди

Бугунги кунда бутун мамалкатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, яшаш шароитларини тубдан ўзгартириш, халқимизни узоқ йиллар мобайнида қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш каби эзгу мақсадлар ётади. Амударё тумани аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш, истеъмолчиларга ичимлик сувини узлуксиз етказиб бериш борасида кўрилаётган чоралар ҳам шулар жумласидандир.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида мустақиллик байрами кунларида туманнинг Ўрта қалъа овули ҳудудидаги сув тақсимлаш иншоотида тадбир ўтказилди. Тадбирда Озарбайжон Республикасидан келган пудратчи ташкилот “Archico Engineering company” томонидан 68,5 км магистрал ва 289,2 км ички сув тармоқларини тортиш ишларига старт берилди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу лойиҳа орқали туман аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси янада ошиб, истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериш ҳажми ва сифати янада яхшиланишини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Таъкидаланганидек, 29 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига амалга ошириладиган қурилиш ишлари натижасида туман ҳудудидаги Чойкўл, Тош ёп, Ўрта қалъа, Куюк кўпир, Бобур номли, Хитой, Бўз ёп ва Қиличбой овуллари, Босув, Арна бўйи, Жумур овул, Қизилчоли, Боғ, Хизр эли, Аёқчи маҳаллалари ҳамда Манғит шаҳридаги барча маҳаллалар ҳудудларида яшовчи 79 мингга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Шу ўринда, маълумот тариқасида айтиш жоизки, Амударё туманида 212,6 минг нафар аҳоли исиқомат қилиб, шундан 49,5 минг нафари, яъни 23,3 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрель кунги қарорига асосан тумандаги аҳоли тоза ичимлик суви билан қамраб олиш даражасини янада ошириш мақсадида “Осиë тараққиëт банки” кредит маблағлари ҳисобидан жами салкам 42 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 2 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида суткасига 40 минг куб метр сув етказиб бериш қувватига эга бўлган “Манғит” сув тозалаш иншоонити янгидан қуриш ҳамда 68,5 км магистрал ва 289,2 км ички сув тармоқларини тортиш белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадиги ишларда муҳим дастуруламал бўлмоқда. Қарор асосида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва ишлари халқ фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда суткасига 40 минг куб метр сув етказиб бериш қувватига эга бўлган “Манғит” сув тозалаш иншоонити янгидан қуриш ишлари пудратчи ташкилотлар ­– “Оби ҳаёт инжиниринг” МЧЖ ҳамда “Уй-жай қурилис” МЧЖ томонидан бошлаб юборилган.

Ушбу лойиҳалар доирасидаги ишларни амалга ошириш орқали туман аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 80 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026