24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 03:00
Иқтисодиёт 👁 155

Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади

Хонадон даромадини кўпайтириш, меҳнатга лаёқатли ҳар бир фуқарони муносиб иш билан таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни оммалаштириш сўнгги йилларда ижтимоий сиёсатнинг ўзагига айланди. Бу вазифалар маҳаллабай ишлаш тизими орқали, яъни ҳар бир хонадоннинг эҳтиёжини жойида ўрганиш йўли билан ҳал этилмоқда.

Маҳалладаги имкониятлардан унумли фойдаланиш, бўш турган ер майдонларини муомалага киритиш ҳамда норасмий бандликни расмийлаштириш ушбу ишларнинг натижадорлигини белгилайдиган асосий мезонлардан саналади. Зеро, бир хонадонда бошланган кичик тадбиркорлик кўпинча бутун бир маҳалла иқтисодиётига туртки беради.

Амударё туманининг Бобур номли овули ҳудудида 906 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 1285 та оила рўйхатга олинган, жами аҳоли сони эса 4748 нафарни ташкил этади. Шунча кўламдаги аҳоли билан ишлаш маҳалла фаоллари олдига аниқ манзилли ёндашув талабини қўяди. Ҳоким ёрдамчиси Улуғбек Ибрагимов “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан биргаликда бу вазифанинг уддасидан чиқмоқда, десак янглишмаймиз.

Жорий йил давомида ҳокими ёрдамчиси бошчилигида аҳолини иш билан таъминлаш, хонадонларга қўшимча даромад келтириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қатор амалий ишлар бажарилди. Хусусан, норасмий банд бўлган 56 нафар фуқаро ўзлари фаолият юритиб келаётган йўналишлар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Маҳалла ёшларидан Давронбек Юлдашев 2026 йилда 50 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, туманда биринчилардан бўлиб ҳар хил турдаги декоратив қурилиш воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Мазкур йўналиш туман ҳудудида илгари кенг тарқалмаган соҳалардан бўлгани боис, ёш тадбиркорнинг ташаббуси амалий аҳамияти жиҳатидан эътиборга моликдир.

Тадбиркор ишлаб чиқариш майдони ва ўрнатилган ускуналар ҳисобига цехда кўплаб маҳалладошининг доимий бандлигини таъминлаган. Айтиш жоизки, бундай кичик ишлаб чиқариш нуқталари қурилиш материаллари бозорида маҳаллий маҳсулот улушини оширишга хизмат қилади. Шу тариқа маҳалла аҳли зарур безак маҳсулотларини узоқ ҳудудлардан эмас, ўз овулидан топиш имкониятига эга бўлмоқда.

Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 2026 йилнинг ўтган даври мобайнида 54 нафар фуқарога оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида жами 1 миллиард 173 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилиб, улар чорвачилик, паррандачилик, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишларида ўз фаолиятларини бошладилар. 3 нафар кишининг бандлиги эса субсидия ҳисобидан таъминланди.

Овулда яшовчи Нилуфар Ражапова 2026 йилда 10 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйди. Кундалик эҳтиёж моллари қаторига кирувчи бу маҳсулотга талабнинг барқарорлиги оилавий тадбиркорлик учун қулай шароит яратади.

Ҳозирги кунда новвойхонада бир кеча-кундузда юзлаб нон ёпилиб, маҳсулот маҳалладаги савдо шохобчаларига, шунингдек, тўй ва бошқа оилавий маросимларга етказиб берилмоқда. Тадбиркор аёлнинг фаолиятига маҳалладошлари ҳам жалб қилинган бўлиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда айнан шундай кичик ишлаб чиқариш нуқталари самарали восита саналади.

Айтиш жоизки, 2026 йил давомида овул бўйча ишсиз фуқаролардан 38 нафари мавсумий ва доимий иш ўринларига жойлаштирилди, шунингдек, янгидан 3 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, улар озиқ-овқат савдо шаҳобчаси, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш йўналишларида фаолият бошлади. Янги очилган объектлар аҳолининг кундалик эҳтиёжларини ўз ҳудудида қондириш имконини бермоқда.

Шаҳноза Базарбаева ҳам ана шундай янги тадбиркорлардан. 2026 йилда 33 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, 3 сотих майдонда иссиқхона барпо этган ишбилармон бугунги кунда асосан бодринг етиштириш билан шуғулланиб келмоқда. Томорқадан самарали фойдаланишнинг бу шакли мавсумий даромадни йил давомида барқарор сақлаш имконини беради.

Шу ўринда айтиш керакки, иссиқхона хўжаликлари кичик ер майдонидан юқори даромад олиш имконини бергани боис маҳаллаларда тобора оммалашиб бормоқда. Бундай хўжаликлар оила аъзоларининг ўзи учун ҳам доимий машғулот яратади.

Қолаверса, овулда ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Касб-ҳунар ва тадбиркорлик йўналишида таҳсил олиш истагини билдирган 7 нафар фуқаро касб ўрганишга йўлланма олгани ҳолда, жами 10 нафар талабгорлар ўқишга йўналтирилди.

Бундан ташқари, бўш ер майдонларини ҳудудий солиқ органлари билан ҳамкорликда электрон савдога чиқариш орқали ҳам овулда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида 2 та аукцион якунига кўра ғолиб деб топилган тадбиркорларга ажратилган ер майдонларида кўчма савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ишларига ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар томонлама кўмак берилди. Бундай ёндашув ҳам бюджет тушумларини оширади, ҳам маҳаллада янги иш ўринлари пайдо бўлишига замин яратади.

Қишлоқ шароитида чорвачилик билан шуғулланиш нафақат оилани гўшт ва сут маҳсулотлари била таъминлашда, балки барқарор даромад манбаини яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Саламаддин Қучқаров 2026 йилда 22,5 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобидан ўз хонадонида наслли қўйчиликни йўлга қўйди. Чорва молларининг насл сифатига эътибор қаратиш маҳсулдорликни оширишнинг ишончли йўлларидан бири эканини инобатга олган ҳолда, тадбиркор айнан шу йўналишни танлади. Хонадондаги наслли қўйлар йил сайин барқарор кўпаймоқда.

Бу мисоллар маҳаллага ажратилган имтиёзли кредит ва субсидиялар аниқ манзилга — иш бошлашга тайёр хонадонларга йўналтирилганини кўрсатади. Бу борада “Маҳалла еттилиги”, хусусан ҳоким ёрдамчилари институтининг аҳамияти ва ўрни жуда катта. Зеро, ҳар бир маблағ ортида бир оиланинг барқарор даромад манбаи ва маҳалладаги бир неча иш ўрни турганини тўғри англаб, уни мақсадли ва манзилли йўналтириш мамлакатимизнинг янада тараққий этиши ва халқимиз фаровонлигига замин яратади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026