22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 05:16
Жамият 👁 286

Намуна маҳалласи хонадонларига тоза ичимлик сув тармоғи тортилмоқда

Намуна маҳалласи хонадонларига тоза ичимлик сув тармоғи тортилмоқда

Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқимиз ҳаётида ўз аксини топмоқда. Бу, айниқса, маҳалла институтини ривожлантириш, аҳолининг фаровонлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларда яққол намоён бўлаётир.

Хусусан, қишлоқ аҳолисининг турмуш маданиятини ошириш, шаҳар билан қишлоқ орасидаги тафовутларни қисқартириш, замон талаблари даражасидаги инфратузилма иншоотларини бунёд этиш борасидаги кенг қамровли ишлар туфайли энг чекка ҳудудлардаги қишлоқ ва маҳаллалар қиёфаси тубдан ўзгариб, янада кўркам қиёфа касб этмоқда.

Амударё туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳаётдан рози яшашини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган режага кўра, тумандаги Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг миқёсда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиб, ички йўллар, кўчалар тартибга келтирилди. Маҳалла аҳлининг ўзаро ҳамжиҳатлиги туфайли уй-жойларнинг ички ва ташқи фасад қисмлари сифатли таъмирланиб, кўчалар бўйларига мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилди.

Кундан-кунга чирой очиб бораётган маҳаллада айни кунларда аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилувчи яна бир хайрли иш амалга оширилмоқда. Намуналиклар учун 11,5 километр узунликдаги тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Мавжуд 288та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган мазкур инфратузилма иншоотини пудратчи ташкилот “Mang‘it mega hamkor” МЧЖ қурувчилари амалга оширишмоқда. Жорий йилнинг 9 сентябрь кунигача маҳалла ҳудудидаги жами 288та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун зарур бўлган режадаги 11,5 километрлик сув тармоғининг 820 метр қисми тўлиқ тортилиб, 20 та хонадон тармоққа уланган бўлса, бугунги кунга келиб салкам 1,5 километрлик сув тармоғи тортилиб, тармоққа уланган хонадонлар сони 175тага етди.

Шу кунларда пудратчи ташкилот қурувчилари томонидан белгиланган режага мувофиқ хонадонлар жойлашган ҳудудларнинг шарт-шароитлари ўрганилиб, сув тармоғини тортиш, ёнғинга қарши гидрантлар ўрнатиш, қудуқлар тайёрлаш ва хонадонларни кетма-кет сув тармоғига улаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Маҳалла аҳли халқ фаровонлигини таъминлаш, обод ва файзли турмуш шароитини яратишга қаратилган бундай эзгу ишлардан, давлатимизнинг инсон омилига юксак эътиборидан ниҳоятда мамнун.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026