21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 15:50
Жамият 👁 348

ЮРТ ТИНЧЛИГИ ВА ХАЛҚ ОСОЙИШТАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

ЮРТ ТИНЧЛИГИ ВА ХАЛҚ ОСОЙИШТАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

2006 йил 6 декабрда қабул қилинган Қонун билан 25 октябрь мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланган эди. Шундан буён ушбу сана юрт тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш, жамиятнинг барқарорлиги, жамоат тартиби ва қонун устуворлигини таъминлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган соҳа ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида ички ишлар органларини чинакам халқчил тузилмага айлантириш, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитини яратиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилди ва бу борадаги ислоҳотлар давом этмоқда.

Амударё тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва терроризмга, одам савдосига қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

Шунингдек, бўлим ходимлари ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ва улар билан тизимли ишлаш, жиноий жазони ва жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини ижро этиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини, паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш ҳамда ўз ваколатларига кирувчи бошқа масалалар бўйича хизмат бурчлари ҳамда вазифаларини виждонан бажариб келмоқдалар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида 38 минг 76 та хонадонлар ўрганилиб, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 1 минг 572 нафар шахслар билан ижтимоий-профилактик тадбирлар ўтказиш бўйича “Маҳалла еттиликлари”га хулосалар тақдим этилди. Ушбу даврда ўтказилган “Профилактика куни” тадбирлари давомида 146 та жиноятлар муҳокама қилиниб, маҳалла фаоллари томонидан 1 минг 218 нафар ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. 1 минг 239 нафар шахслар профилактик ҳисобга олиниб, улар билан якка тартибдага профилактик ишлар олиб борилди.

Ҳуқуқбузарлик содир қилган 6 минг 679 нафар шахсларга маъмурий чоралар кўрилди. Спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар ва руҳий касаллар даволанишга ётқизилди. Қолаверса, босим ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилиб, пробация назоратидаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган жазоларини ўташи таъминланди. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жиноят содир этиб, қидирувда бўлган 16 нафар шахс ушланди, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ 3 та жиноятлар фош этилди.

Амалга оширилган самарали профилактик ишлар натижасида тумандаги 26 та маҳалла жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга яъни “яшил” тоифага киритилиб, ушбу маҳаллаларда бирорта жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олдини олиш мумкин бўлган, фирибгарлик, номусга тегиш, баданга оғир тан жароҳати етказиш, енгил тан жароҳати етказиш каби жиноятларнинг камайишига эришилди.

Биометрик паспорт ўрнига жорий этилган идентификация ID карталарини олиш ва алмаштириш бўйича мурожаат қилган 14 минг 766 нафар фуқароларга ID карталар расмийлаштирилиб берилди. 1 минг 953 нафар фуқароларнинг маълумотлари қабул қилиниб, уларга хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштирилиб берилди. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган 37 нафар шахсларнинг мурожаатлари бўйича уларга гувоҳномалар расмийлаштириб берилди. Бундан ташқари, 65 нафар чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли уларнинг мурожаатлари ҳам қонуний ўрганиб чиқилиб тўлиқ қаноатлантирилди.

Туманимиздаги 3-секторга 12 та шаҳарча, овул ва маҳаллалар киритилган бўлиб, жами аҳоли сони 54 минг 105 кишини ташкил қилади. Муҳтарам Президентимизнинг “Ҳар бир раҳбар фақат хизмат хонасида ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб масалаларнинг амалий ечими билан шуғулланиши, халқ билан яқиндан мулоқот қилиб, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янгича қараш билан фаолият олиб бориши лозим” деган ғояси сектор фаолиятининг асосий мезонига айланди.

Жорий йил бошидан жойларда 52 та сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда жами 250 та мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 210 таси қаноатлантирилиб, 19 нафар мурожаат қилган шахсларга тушунтиришлар берилди.

“Бандлик” дастурига мувофиқ йил бошидан шу кунга қадар 173 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди. 2 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилиниб, 26 нафар фуқаролар касбга ўқитилди.

Сектор раҳбарияти томонидан ҳудудларда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар, хотин-қизлар билан тизимли равишда ишлашиш бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бир сўз билан айтганда туман Ички ишлар бўлими ходимлари нафақат тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, балки халқ фаровонлигини таъминлаш, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишдек хайрли ишларда ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар. Фаолиятимизнинг асосий принциплари қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ҳурмат қилиш, очиқлик ва шаффофликдан иборат.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимизни, туман Ички ишлар бўлими шахсий таркибини, соҳа фаҳрийларини ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини касб байрамимиз – Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, уларнинг юрт тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлашдек машаққатли ва шарафли ишларида омад ёр бўлишини тилайман!

Мухамметали Хожамуратов, Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026