22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:02
Жамият 👁 305

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилмоқда

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилмоқда

Бугун атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва экологик вазиятни яхшилаш дунёнинг барча давлатларида энг долзарб масалага айлангани ҳеч биримизга сир эмас. Сабаби, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, чўлланиш, глобал исиш табиий мувозанатга ва одамлар соғлиғига зарар етказмоқда.

Юртимизда бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини юмшатиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бундан 3 йил олдин бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бугун чинакам халқ ҳаракатига айланди. Ҳар йили баҳор ва кузда дарахт кўчатлари экиш ишлари тизимли равишда ташкил қилинмоқда. Табиатни асраб-авайлаш ва ҳимоя қилиш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш борасида мазкур лойиҳа муҳим қадам бўлди, десак асло муболаға эмас.

Амударё туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида туман ҳокими Собир Хўжаметов ташаббуси билан туманнинг Бештом маҳалласи ҳудудида катта майдонда боғ барпо қилинмоқда. Боғ учун мўлжалланган майдон ободонлаштирилиб, ерни кўчат экишга тайёрлаш ишлари сифатли амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, 49та овул ва маҳаллалар “еттилиги” аъзолари фаол қатнашиб, боғ барпо қилиш учун ажратилган майдонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Жамоатчилик ёрдами билан боғ яратиш учун ажратилган экин майдони, ариқлар ичи бегона ўтлардан тозаланиб, экин ерларни ҳайдаш ишлари сифатли амалга оширилмоқда. Юрт ободлигига ҳисса қўшишдек хайрли ишда барча масъуллар фаоллик кўрсатиб, ташкилотчилик ва ўзаро ҳамжиҳатликда ишларни сифатли бажармоқдалар.

Маълумот тариқасида айтиш жоизки, 26 ноябрь ҳолатига туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жами 270 мингга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган. Айни кунларда кўчат экиш ишлари тегишли корхона-ташкилотлар, муассасаларга ажратиб берилган ҳудудларда изчиллик билан давом эттирилмоқда. Масъуллар фақат дарахт экибгина қолмай, балки келгусида экилган дарахтларни парвариш қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратишни зиммаларига олишган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз шаҳарларини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш, уларнинг кўкаламзорлаштириш даражасини янада ошириш, шаҳар ва туманларда “жамоат парклари”ни ташкил этиш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун шароит яратиш зиммамиздаги масъулиятли вазифамиздир. Бугун биз табиатга меҳр ва эътибор берсак, келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Шундай экан, ер ва сув ресурсларини, табиатни, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғлар, яшил майдонлар яратишга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимизга айланмоғи керак.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026