22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:58
Жамият 👁 467

“КАМБАҒАЛЛИКДАН – ФАРОВОНЛИК САРИ” ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

“КАМБАҒАЛЛИКДАН – ФАРОВОНЛИК САРИ” ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Халқимизнинг ўзига хос миллий-маънавий қадриятлари, асрлар синовидан ўтган бири-биридан гўзал урф-одатлари дунё халқларини ўзига ром этиб келади. “Қўшни – қўшнига қўл-қанот”, “Бир оила обрўси маҳалла аҳли учун шараф”, “Маҳалла – меҳр-оқибат маскани”, “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” каби ҳикматларни ўзларининг ҳаёт тамойилларига айлантирган маҳалладошлар ҳеч қачон бири-биридан кўнгил узишмайди ва бири-бирини ёлғиз ташлаб қўйишмайди. Айниқса, камхарж оилаларни қўллаб-қувватлаш, бундай оилалар фарзандларининг ўқиб, билим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун кўмаклашиш ҳамиша маҳалладошларнинг зиммаларидаги инсоний бурчлари бўлиб келган ва бу бурч ва масъулият туйғуси халқимиз учун она Ватанга муҳаббат туйғуси билан ҳамоҳангдир.

Муҳтарам Президентимизнинг 2024 йил 25 ноябрда қабул қилинган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори моҳиятан маҳалла институтининг ўзига хос халқона қадриятларни янада мустаҳкамлаш борасидаги нуфузини оширишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.

Унга кўра, кекса авлод вакилларининг билим ва катта ҳаёт тажрибаларидан фойдаланган ҳолда 3 нафар нуронийни 5та камбағал оилага бириктириш орқали уларнинг томорқа хўжалигини самарали юритишлари учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш, фарзандларининг билим олишлари, касб-кор эгаллашлари борасида тўғри йўл-йўриқлар бериш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида “Нуронийлар ва ота-оналар Кенгаши” аъзолари иштирокида оилаларда тинчлик-хотиржамликни таъминлаш, кўчма дўконлар, кичик оилавий тадбиркорлик йўналишлари бўйича фаолиятларини йўлга қўйишларида фуқароларни “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда доимий қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни амалга ошириш белгиланган.

Жорий йилнинг 3 декабрь санасида Амударё туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида тумандаги барча овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, “Маҳалла еттилиги” аъзолари, “Нуроний” жамғармаси жамоатчилик Кенгаши аъзолари ва фаол нуронийлар иштирокида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда масъуллар томонидан мазкур Қарорнинг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида тумандаги барча овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилаётган “Нуронийлар ва ота-оналар Кенгаши” аъзоларининг маҳалла аҳли ҳаётидаги ўрни хусусидаги масалалар бўйича маълумот ва тавсиялар, зарур тушунчалар берилди.

Йиғилишда Амударё туман ҳокимининг ўринбосари Нодирбек Камолов, “Нуроний” жамғармаси жамоатчилик Кенгаши раиси Бекман Алламберганов ва бошқалар сўзга чиқиб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишда нуронийлар ўзларига биркитилган камбағал оилалар фарзандларининг билим олиш, касб ўрганишга бўлган қизиқиш ва иқтидорларига мувофиқ уларни уста ва ҳунармандларга шогирдликка бериш, хорижий тилларни ўрганишлари учун шароитлар яратиш, кўчма дўкон ва кичик ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилишни хоҳлаган оилаларга маҳалладаги ҳоким ёрдамчисини жалб қилган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш, фарзандлари ОТМларда таълим олаётган оилаларни тегишли жамғармалар орқали қўллаб-қувватлаш чораларини кўришга масъулият билан ёндашиш зарурлиги ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

Шунингдек, йиғилишда мазкур дастур доирасида овул ва маҳаллаларда саломатлик учун пиёда юриш, камхарж оилалардаги нуронийлар ва ёшлар иштирокида турли кўнгилочар спорт тадбирларини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзи тарғиботини доимий равишда амалга ошириш, айниқса, камбағал оилалар фарзандларининг турли спорт мусобақаларда қатнашишлари учун тегишли манбалар орқали маблағлар ажратилишини таъминлаш борасида қимматли фикрлар ҳам билдирилди.

Йиғилишда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Амударё тумани бўйича амалга ошириладиган вазифалар юзасидан режалар белгиланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026