21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 04:13
Маданият 👁 1,058

АМУДАРЁЛИК МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ФИДОЙИСИ

АМУДАРЁЛИК МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ФИДОЙИСИ

Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида у меҳнат қиладиган жамоанинг, касбдошларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Боиси, у кундалик меҳнат жараёнида эришадиган ютуқлари, ўз фаолияти давомида йўл қўйган камчиликларининг энг биринчи гувоҳлари ҳам, таҳрирчилари ҳам ана шу жамоа аъзолари ва ҳамкасблардир. Агар таъбир жоиз бўлса, Амударё тумани Маданият марказининг маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича мутахассиси Насибахон Ешчанова ниҳоятда қайноқ меҳнат жараёнида, аҳил ва иноқ, бири-биридан фидойи ҳамкасблар даврасида шаклланди.

Ҳаётдан ўз ўрнини топиш, ўзи меҳнат қилаётган жамоа ишончини қозониш, қалбидаги орзуларини амалга ошириш мақсадида ўзини аямай меҳнат қилди. Танлаган йўналиши ижодий фаолият билан боғлиқ бўлгани боис, ўқиб-изланишдан, билмаганини устозларидан сўраб, ўрганишдан асло чарчамади. У қаерда, қандай вазифада ишламасин, ўзбек халқ ашулалари тарихи, соҳирнафас санъаткорларнинг ижро йўлларини қунт билан ўрганди. Ўзбекистон ва Озарбойжон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг ижодига чексиз меҳр ва ҳурмати туфайли ана шу халқ ҳофизаси айтган қўшиқларни маҳорат билан ижро этиб, ҳали мактаб ўқувчиси пайтиданоқ “тилга тушди”. Нафақат ўзи истиқомат қиладиган қишлоқда, балки туман миқёсида ўтказиладиган давлат тадбирларида жарангдор ва ширали овози билан Насиба Ешчанова бўлиб танилди. Туман миқёсида санъат йўналишида бўлиб ўтадиган турли кўрик-танловлар, байрам концертлари унинг иштирокисиз ўтмайдиган бўлди.

Алоҳида қобилият ва иқтидор эгалари, айниқса, санъат соҳасида ҳамиша қадрланади. Нукус маданият техникумини клуб ишлари бўйича режиссёр мутахассислиги бўйича тамомлаб, илк меҳнат фаолиятини 1988-1994 йилларда собиқ Зарбдор хўжалигида оддий ишчи бўлиб ишлашдан бошлаган Насибахон ҳаётининг 37 йилини санъат соҳасига оид орзулари оғушида ўтказган бўлса, не ажаб! Хоҳ Манғит хўжалиги ишчилари орасида бўлсин, хоҳ амударёлик санъаткорлар даврасида, ўзининг дилларни мафтун этиб, тингловчиларга завқ бағишлайдиган ашулалари билан кенг жамоатчилик эътиборини қозонди. 1994 йилда Амударё туманидаги собиқ 13-сонли касб-ҳунар техника билим юрти раҳбариятининг таклифига кўра, мазкур таълим муассасасида бадиий ҳаваскорлик йўналиши бўйича раҳбар сифатида ўз фаолиятини давом эттирган Насибахон Ешчанова то ҳозирги кунгача ўзи севган санъат оламидан бир кун ҳам айро тушмади. Амударё туман Маданият бўлими томонидан қандай ишга йўлланма берилса, барчасини сидқидилдан, алоҳида меҳр-муҳаббат билан адо этишга одатланди.

Амударёликлар жуда яхши билишади: мустақиллик йилларида туманда бўлиб ўтадиган Наврўз — умумхалқ байрами, Ўзбекистон Мустақиллиги куни, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказиладиган театрлаштирилган байрам тадбирлари халқимиз томонидан ниҳоятда жозибали, гўзал таассуротларга бой тарзда нишонланади. Мазкур байрамлар ўтказиладиган Манғит Истироҳат боғи ва Марказий ўйингоҳнинг безатилишидан тортиб, ҳар бир санъаткорнинг чиқиши-ю шеърий ва насрий таъриф-тавсифларгача — барчаси Насибахон Ешчанованинг ижод маҳсули, у яратган байрам сценарийси асосида амалга оширилишини инобатга олсак, халққа манзур ижод қилиш учун унинг қанчалар фидойилик билан меҳнат қилганини англаш қийин эмас.     

Насибахоннинг миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, миллатлараро тотувликни таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни менталитетимизга ёт мафкуравий ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш, санъатсевар ёшларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш, уларни катта саҳналарга олиб чиқиш, туманнинг олис қишлоқлари ҳудудидаги қобилиятли. санъатсевар ёшлар билан ишлашиш борасида амалга ошираётган ишларининг ўзи алоҳида мавзу. У деярли ҳар йили турли байрам саналари муносабати билан туман миқёсида, ҳудудларда ўтказиладиган адабий-мусиқий, маънавий-маърифий тадбирлар учун бири-бирини такрорламайдиган сценарийлар ижод этибгина қолмай, мазкур тадбирларнинг муваффақиятли ўтишида ҳамкасблари билан баб-баравар меҳнат қилади. Бевосита Насибахоннинг иштирокида ўтказиладиган тадбирлар эса ўзининг бадиий ва маърифий жиҳатдан етуклиги, маънавий-тарбиявий аҳамияти билан ажралиб туради.

Насибахоннинг қалбида она Ватанга муҳаббат туйғулари билан сидқидилдан қилган меҳнатлари, турли кўрик- танловларда эришган ютуқлари беҳисоб. Амударё тумани ҳокимлиги томонидан деярли ҳар бир байрам тадбирини ташкиллаштиришдаги алоҳида хизматлари учун билдирилган ташаккурномалар, Фахрий ёрлиқлар, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими каби юқори ташкилотлар томонидан тақдим этилган Фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо эсдалик совғалари, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони унинг беминнат ва фидойи меҳнатларига давлатимиз томонидан кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром ифодасидир.

Янги 2025 йилнинг илк ҳафтаси Насибахон учун яна бир хушхабар билан бошланди. Унинг мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек маданияти ва санъатининг обрў-эътиборини халқаро миқёсда янада ошириш, шунингдек, алоҳида қобилиятли ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида фидойилик намуналарини кўрсатиб, юқори натижаларга эришаётгани алоҳида эътироф этилиб, Ўзбекистон Маданият Вазирлиги томонидан “Маданият ва санъат фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

– Ижод аҳлини маънавий рағбат ҳар қандай моддиятлардан ҳам кучлироқ руҳлантиради, – дейди Насибахон. — Бу мукофот менинг ижодимда ёрқин саҳифалар очишига ишонаман. Чунки Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қўлидан мукофотни қабул қилаётган лаҳзалардаёқ шууримда янги, гўзал ғоялар уйғонганини ҳис қилдим. Қандай эзгу иш қилсам ҳам мен уни халқимиз закоси туфайли яратилган буюк ва бетакрор маънавий меросимиз мезонларидан оламан ва замонавий қадриятлар омухталигида яна халқимга қайтараман. Биз, санъат ва маданият аҳли халқдан айро ҳеч ким эмасмиз. Мақсадим — ҳамиша азиз халқимизга манзур хизмат қилиш.

 Насибахон Ешчанова ўзи истаганидай, деярли ҳар куни халқ орасида, ёшлар даврасида. Амударё туманидан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига учирма бўлиб, ўз санъатлари билан халққа хизмат қилаётган шогирдлари билан мулоқот қилиш, уларга зарур пайтда маслаҳатгўй, эришаётган ютуқларидан мамнун бўлиб яшаш эса унга илҳом ва маънавий куч бағишлайди. Ана шу маънавий куч уни янада фидойилик билан меҳнат қилишга ундайверади.

 Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026