21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 10:37
Фан ва таълим 👁 524

МТТДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР: БОЛА ҚАЛБИГА ЙЎЛ ТОПИШ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛИШ КЕРАК?

МТТДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР: БОЛА ҚАЛБИГА ЙЎЛ ТОПИШ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛИШ КЕРАК?

Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб борувчи педагог-тарбиячиларнинг касбий маҳоратларини ошириб боришларига шароит яратиш, соҳада амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактабгача таълим ташкилотлари ишини мувофиқлаштириш шуъбаси томонидан турли саналар муносабати билан тадбирлар ўтказиб келинмоқда

Жорий йилнинг 3 март куни тумандаги 24-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган “Гўзал баҳор” мавзусидаги кўргазмали семинар ҳам ёш авлод камолотида мактабгача таълим ташкилотларининг тутган ўрни ва педагог-тарбиячиларнинг замонавий билимларни эгаллаш борасидаги маҳоратларини оммалаштиришга бағишланди. Семинарда Тўлқин, Қипчоқ, Қангли, Чойкўл, Оқ олтин овулларида фаолият олиб борувчи 13та мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва педагог-тарбиячилар иштирок этишди.

Семинар ўтказиш учун мазкур 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти бежизга танланмаган. 2022 йилда, “Обод қишлоқ” дастури доирасида қайта таъмирланган ва замонавий қиёфа касб этган ташкилотнинг барча хоналари шинам ва ёруғ, иситиш тизимлари билан тўлиқ таъминланган.

Айни пайтда ташкилотда асосий гуруҳларда 105 нафар, мажбурий мактабгача таълим гуруҳида 25 нафар, шунингдек, 5та қисқа муддатли гуруҳларда 106 нафар болажонлар таълим-тарбия олишмоқда.

МТТда болажонларнинг замон талаблари даражасида таълим-тарбия олишлари учун зарур шароитлар яратилган. Жамоанинг барча педагог-тарбиячилари олий маълумотли мутахассислар бўлиб, режавий-жадвал асосида ўтказиладиган ҳар бир машғулотнинг болалар ёшига мутаносиб равишда, давлат таълим меъёрлари даражасида амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Кичкинтойларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда кўргазмали воситалар билан безатилган ўйин хоналари, жонли табиат бурчаги, ўсимликлар дунёси ҳақида ҳикоя қилувчи манзарали сурат-лавҳалар, уларнинг “Бу нима?” “Қачон?” “Қаерда?” каби саволларига амалий жавоб сифатида ташкил этилган инновацион альбомлар, ҳар бир гуруҳ тарбияланувчиларининг қизиқиш ва интилишларини акс эттирувчи болажонлар томонидан ясалган ўйинчоқлар, чизилган суратлар тўпламларининг мавжудлиги ташкилот педагог-тарбиячиларининг изланувчан ва маҳоратли ходимлар эканлигидан яққол далолатдир.

Тўртта гуруҳда ташкил этилган очиқ тарбиявий машғулотларни тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Шаҳло Шомуродова, 2-катта гуруҳ тарбиячиси Зилола Холманова, 3-ўрта гуруҳ тарбиячиси Маржона Давлатбаева, мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Дилфуза Йўлдошевалар юксак савияда олиб бордилар.

Хусусан, баҳор байрамлари ­– 1 март – халқимизнинг севимли шоираси Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллиги, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда Наврўз айёми тўғрисида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилган қизиқарли машғулотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Айниқса, баҳор байрамларининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни, миллий ўзликни англаш борасидаги аҳамияти, шунингдек, ўзбек халқининг буюк фарзанди Зулфияхонимнинг шахсий ҳаёти ва ижоди билан болажонларни таништириш, улар қалбида бадиий адабиётга, айниқса, шеъриятга ихлос ва қизиқиш уйғотиш борасидаги машғулотлар ўтказиш бўйича тажрибалари ҳамда услубий ишланмалари семинар иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Семинар давомида  иштирокчилар гуруҳларида халқимизнинг ўзига хос бой тарихий мероси ва миллий қадриятлари орқали мактабгача ёшдаги болаларда оила, Ватан, она табиатга бўлган маънавий-ахлоқий муносабат ҳамда эстетик қарашларни шакллантириш, давлат рамзларига, она тилига ҳурмат, киндик қони томган тупроққа муҳаббат ва ғурур туйғуларини уйғотиш мақсадида ташкил этилган ўзбек халқ эртаклари асосидаги композициялар, маънавият ва ватанпарварлик бурчаклари билан безатилган машғулотлар хоналари билан яқиндан танишдилар.

Семинар якунида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси услубчиси Шаҳноза Қиличева ҳамда семинар иштирокчилари МТТ педагог-тарбиячилари томонидан ўтказилган очиқ машғулотларни таҳлил қилишиб, машғулотлардан олган таассуротлари юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Улар, айниқса, МТТдаги тартиб-интизом, педагог-тарбиячиларнинг маданияти, машғулотларни ташкиллаштириш ва бола қалбига йўл топиш борасидаги юксак педагогик маҳоратларига юқори баҳо бердилар. Шу билан бирга, мазкур муассасанинг ўзига хос иш фаолиятини педагог-тарбиячиларининг услубий тажрибаларини кенг оммалаштириш зарурлигини таъкидладилар.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026