21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 04:25
Спорт 👁 757

“Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан 40-сонли мактаб ҳудудида замонавий спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди

“Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан 40-сонли мактаб ҳудудида замонавий спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди

Юртимизда сўнгги йилларда фуқароларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштироки ва ташаббусларини рағбатлантириш, маҳаллий муаммоларни ҳал этишга кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида “Ташаббусли бюджет” механизми жорий этилди. Мазкур тизим орқали аҳоли томонидан билдирилган таклифлар овоз бериш орқали сараланиб, энг муносиблари давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириб келинмоқда. Бу жараён аҳоли талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлардаги инфратузилмани яхшилашга хизмат қилмоқда.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги мавсуми доирасида Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби жамоаси томонидан тақдим этилган мактаб ҳудудида мини футбол майдони барпо этишга доир лойиҳа ғолиб деб топилган эди. Натижада мазкур ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳага давлат бюджети ҳисобидан 1 миллиард 282 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Лойиҳа асосида замонавий мини футбол ҳамда волейбол ва баскетбол ўйинлари учун майдон қурилди. Қурилиш ишлари “Mang‘it Invest Maksimum” масъулияти чекланган жамияти томонидан юқори сифатда ва қисқа муддатда бажарилди. Спорт иншоотининг ён ва устки қисми махсус қопламалар билан таъминлангани майдондан турли мавсумларда ҳам самарали фойдаланиш имконини яратади.

Жорий йилнинг 7 март куни мазкур майдоннинг очилиш маросими тантанали руҳда ўтказилди. Тадбирда туман таълим бўлими масъуллари, мактаб педагогика жамоаси, Янгиобод маҳалласи “еттилик” аъзолари, маҳаллий фаоллар, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси аҳолининг жамият ҳаётидаги иштирокини таъминлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва фуқаролар фикрини инобатга олиш борасида муҳим платформага айланаётгани таъкидланди. Шунингдек, бундай лойиҳалар жойлардаги ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхшилашга, ёш авлодни спортга жалб этишга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Байрамона тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан концерт дастурлари, ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди. Хусусан, юқори синф ўқувчилари ўртасида футбол ва баскетбол бўйича ўйинлар ўтказилди.

Айтиш лозимки, ушбу спорт майдонининг фойдаланишга топширилиши мактаб ўқувчилари ҳамда маҳаллий ёшлар учун замонавий спорт билан шуғулланиш имкониятини яратиб, уларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишлари, жисмоний фаоллиги ва мусобақалардаги иштирокини кучайтиришга туртки бўлади.

Мазкур лойиҳа самарасида, илгарилари мавжуд бўлмаган инфратузилма яратилиб, ёшлар учун янги имконият эшиклари очилди. Эндиликда мактаб жамоаси ва фаол ўқувчилар ушбу майдондан унумли фойдаланган ҳолда спорт йўналишидаги салоҳиятларини намоён этишлари мумкин.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026