21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 07:26
Фан ва таълим 👁 482

Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби – иқтидорли ёшлар учун имкониятлар маскани

Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби – иқтидорли ёшлар учун имкониятлар маскани

Мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг иқтидорини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий таълимга оид халқаро тажрибаларни жорий этиш, илм-фанга интилиш руҳини шакллантириш давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан биридир. Ана шундай эзгу мақсадларни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида Президентнинг 2022 йил 14 апрель кунги Фармони асосида Амударё туманида ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилгани ёшлар учун беқиёс имкониятлар эшигини очди.

2022-2023 ўқув йилидан эътиборан ўз фаолиятини бошлаган Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби қисқа фурсат ичида тумандаги илғор таълим масканларидан бирига айланди. Мактабнинг бош мақсади – жаҳон тажрибаси асосида кенг дунёқарашга, чуқур билим ва илмий салоҳиятга эга, танқидий фикрлайдиган, замонавий технологиялардан хабардор ва келажакда миллий тараққиётга ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшларни тайёрлашдан иборат.

Бу ерда таълимга янгича ёндашув, инновацион усуллар асосида дарс ўтиш, фанлараро интеграцияни таъминлаш ва энг асосийси, ҳар бир ўқувчи иқтидорига кўра индивидуал ёндашиш принципи жорий қилинган. Шу боис мактаб ўқувчилари нафақат дарс пайтида, балки дарсдан ташқари вақтларда ҳам ўз қобилиятларини намоён этиш имкониятига эга.

Мактабда дарслар таълимга янгича ёндашув ва инновацион усуллар асосида олиб борилади. Ўқувчиларда назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш билан бирга, уларнинг кўникма ва иқтидорларини оширишга хизмат қиладиган турли тўгараклар ҳам йўлга қўйилган. Жумладан, аниқ ва табиий фанлар, сунъий интеллект, робототехника каби замонавий йўналишлар бўйича бепул тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, IELTS, TOEFL, SAT ва миллий сертификат имтиҳонларига тайёрлов курслари ташкил қилингани, бу ердаги таълим даражасининг халқаро мезонларга мос эканидан далолат беради.

Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби замонавий таълим талабларига тўла жавоб берадиган инфратузилмаси билан ажралиб туради. Мазкур мактабда ўқувчиларнинг таълим олиши, изланиши ва фанга бўлган қизиқишини ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Мактаб биносида 120 ўринга мўлжалланган фаоллар зали мавжуд. Бу залда турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, семинар ва форумлар ташкил этилиб, ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллиги оширилмоқда. Шу билан бирга, мактабда 2 та замонавий компьютер синфхонаси ташкил этилган бўлиб, улар замонавий техника воситалари билан жиҳозланган. Бу эса ўқувчиларга ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва робототехника каби йўналишларда чуқур билим олиш имконини беради.

Мактабда табиий фанларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, кимё, биология ва физика фанлари учун мўлжалланган лабораториялар тўлиқ жиҳозланган. Бу лабораториялар орқали ўқувчилар назарий билимларини амалий тажриба билан боғлайдилар, мураккаб жараёнларни мустақил ўрганиш имконига эга бўладилар. Ушбу инфратузилма мактабнинг умумий таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ҳаётда қўллай оладиган, илмий фикрлашга эга шахс сифатида шаклланишига хизмат қилмоқда. Шу тариқа, мактаб инфратузилмаси таълимнинг самарадорлигини ошириш билан бирга, иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга ҳам муҳим ҳисса қўшмоқда.

2023–2024 ўқув йили натижалари Амударё туман ихтисослаштирилган мактабида таълим самарадорлигининг юқори даражада эканини кўрсатди. Мактаб битирувчилари билимлари ва интилиши билан катта муваффақиятларга эришмоқда. Жумладан, ўтган ўқув йилида 45 нафар битирувчи юртимизнинг етакчи олий таълим муассасаларига юқори баллар билан қабул қилинди. Ҳозирда эса 80 нафар битирувчининг ҳам 100 фоиз натижа билан олийгоҳларга ўқишга кириши кутилмоқда. Бу эса мактабдаги ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги меҳнати самараси сифатида эътироф этилади.

Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган турли танловлар ҳамда олимпиадаларда ҳам фаол иштирок этиб, муносиб ютуқларга эришмоқдалар. Хусусан, 11-синф ўқувчиси Жаҳонгир Йўлдошев АҚШнинг ТОП-300 рўйхатига кирувчи 6 та нуфузли олий таълим муассасасига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Бу нафақат ўқувчининг шахсий ютуғи, балки мактаб жамоасининг ҳам фахри ҳисобланади.

Асосий фан олимпиадасининг III босқичида мактаб ўқувчилари 10 та совринли ўринни қўлга киритди, республика босқичида эса 2 нафар ўқувчи муносиб иштирок этди. Шу билан бирга, STEAM фанлари бўйича ташкил этилган олимпиадада 7 нафар ўқувчи совриндор бўлиб, улардан 4 нафари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қизлар ўртасида ўтказилган математика олимпиадасида ҳам мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб, 2 нафар қиз республика босқичида ўз билим ва салоҳиятини намоён этди.

Ушбу ютуқлар мактабда юқори савиядаги таълим-тарбия жараёни ташкил этилганини, ўқувчиларнинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш учун яратилган шарт-шароитлар ўз самарасини бераётганини яққол кўрсатиб турибди. Мактаб жамоаси бундан кейин ҳам ёш авлоднинг билимли, иқтидорли ва ватанига садоқатли шахслар бўлиб вояга етиши учун барча имкониятларни сафарбар этишда давом этади.

Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари умумтаълим фанлари бўйича ҳам юқори натижаларга эришиб, турли сертификатларга сазовор бўлмоқдалар. Жумладан, 7-синф ўқувчиларидан 1 нафари IELTS, 1 нафари эса CEFR сертификатига эга бўлди. 8-синфда 2 нафар, 9-синфда 6 нафар, 10-синфда 18 нафар, 11-синфда эса 47 нафар ўқувчи умумтаълим фанлари бўйича халқаро ва миллий даражадаги сертификатларни қўлга киритди. Бу кўрсаткич мактаб ўқувчиларининг чет тиллари ва бошқа фанлар бўйича билим даражасининг юқорилигини яққол намоён этмоқда.

Мактабда таълим сифати юқори даражада таъминланган бўлиб, бу биринчи навбатда билимли ва тажрибали педагог кадрлар меҳнати самарасидир. Ҳозирги кунда мактабда 25 нафар олий тоифали, 23 нафар I тоифали ва 4 нафар II тоифали ўқитувчи фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, 2 нафар олий маълумотли мутахассис ва 47 нафар ўқитувчи миллий сертификатларга эга. Бу ўқитувчилар замонавий таълим методларини қўллаш орқали ўқув жараёнини янада самарали ташкил этмоқдалар. Қолаверса, 4 нафар педагог “Вазир устамаси”га эга бўлиб, ўз соҳасида юқори маҳорат ва илғор тажриба намойиш этмоқда.

Ушбу мутахассисларнинг фидокорона меҳнати ва билим беришдаги замонавий ёндашуви мактабнинг таълим сифатига, ўқувчиларнинг муваффақиятларига ва уларнинг келажакдаги ютуқларига асосий замин яратмоқда. Бу кўрсаткичлар таълим сифати билан боғлиқ асосий мезонлардан бири — педагог кадрлар салоҳияти юқори эканини кўрсатади.

Амударё туман ихтисослаштирилган мактабига қабул жараёни танлов асосида, белгиланган аниқ фанлар ва инглиз тилидан тест синовлари орқали амалга оширилади. Бу жараён мактабнинг юқори таълим сифати ва иқтидорли ўқувчиларни саралашга қаратилган тизимли ёндашувини намоён этади. Ҳар йили 5-синфга 48 нафар ўқувчилар қабул қилинади.

Талабгорлардан қабул жараёнида туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси, сўнгги икки ой ичида туширилган 3х4 сантиметр ўлчамдаги расм ҳамда ота-онаси ёки қонуний вакили паспорти нусхаси талаб қилинади.

Қабул жараёнининг шаффофлиги, адолатлилиги ва аниқ мезонлар асосида амалга оширилиши мактабдаги таълим сифати, ўз навбатида, қобилиятли ва изланувчан ўқувчиларни жалб қилиш имконини беради. Бу эса мактабнинг юксак натижаларга эришишида муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби – бу нафақат таълим муассасаси, балки иқтидорларни аниқлайдиган ва уларга йўл очиб берадиган илмий-маърифий маскандир. Ушбу мактаб туман ёшлари учун келажакка ишонч билан одимлаш, орзу ва мақсадлар сари интилиш йўлида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Зеро, таълим – тараққиёт таянчи, илм – миллий юксалиш гаровидир. Шу маънода, бундай имкониятлар мактабида таълим олаётган ёшлар эртанги ривожланган Ўзбекистоннинг салоҳиятли етакчиларига айланиши шубҳасиз.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026