21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 14:32
Жамият 👁 352

МАТОНАТЛИ УМР СОҲИБИ

МАТОНАТЛИ УМР СОҲИБИ

Инсон ўз тақдир битиги билан туғилади, дейишади. Балки ростдир. Агар шундай бўлмаганида ҳар ким ўз тақдирини фақат яхшиликлар билан безаб, дилида неки орзу-умиди бўлса, барчасига тўсиқларсиз эришиб яшар, ҳаёт ташвишларига ўралашиб, муаммолар гирдобида қолмасди.

Амударё туманининг Холимбег элида туғилиб-ўсган Отамурод бобо Матёқубовнинг болалиги қатағон сиёсати авж олган йилларга, ўсмирлиги эса иккинчи жаҳон уруши даврига тўғри келди. 1930 йилда таваллуд топган Отамурод Матёқубов ўтган асрнинг 30-йилларидаги ноҳақликларни, холимбеглик билимдон, бой-бадавлат, тадбиркор инсонларни бирин-кетин ўз домига тортган қатағон сиёсати азоб-уқубатларини ўз кўзи билан кўрган. Бирининг отаси, бирининг акаси ва қариндошлари бемаврид қамалган, Россиянинг олис ва совуқ Сибирь ўрмонларига сургун қилинган, отилган тенгқурларининг аянчли ҳаётларига гувоҳ, қалблари ўксик инсонлар дардларига шерик бўлиб улғайди. Оғир, таҳликали қатағон йилларидан қалблари яраланган халқ учун Иккинчи Жаҳон уруши янада оғир азоб-уқубатларни бошлаб келди. Ишга яроқли холимбеглик эркак зоти борки, барчаси урушга сафарбар қилиниб, қиш­лоқ ҳувуллаб қолди.

Ўшанда қишлоқ кексалари эндигина 10-12 ёшга кирган Отамурод ва у тенги болаларга бош бўлиб, колхоз даласидаги ишларни қўлга олишди. Ҳаёт гўё кексаларни яшартириб, мурғак болаларни жуда эрта улғайтириб қўйган, мамлакатнинг ғарбида ҳам, шарқида ҳам халқ тақдирнинг азоб-уқубатларга тўла дамларини бошларидан кечиришарди. Қиш­лоқ аёллари ва ўсмир болаларга бош бўлган кексалар йилнинг тўрт фаслида ҳам бетиним меҳнат қилишар, баҳор-у ёзда кундузлари ғўза парвариши билан банд бўлса, кечалари ой ёғдусида буғдой ўроғига чиқишар, бу ҳолат кузда ҳам такрорланиб, кун бўйи пахта териб, чарчаган болалар кечалари катталар билан баб-баравар шоли ўримига чиқишарди...

– Халқ жуда матонатли, сабр-тоқатли, ҳамжиҳат эди, – олис йилларда қолган азобли дамларни маҳзунлик билан эслайди Отамурод бобо. – Ҳеч ким “чарчадим”, деб нолимасди, миннат қилмасди, аксинча, қилинаётган ишларда ҳиссамиз борлигидан қувонардик. Ҳамма борини ўртага қўйиб, биргаликда баҳам кўришарди. Бугунги ёшларга биз босиб ўтган ҳаёт йўли эртакдай тую­лади. Шукр, бугунгидай тўкин-сочин, фаровон кунларга етдик. Бундай фаровонликни ота-боболаримиз фақат орзу қилишган.

Ҳаёт машаққатларида тобланган Отамурод Матёқубов даврнинг таҳликали суронларида жуда эрта улғайди. Болалиги ва ўсмирлигиданоқ колхоз даласида катталар билан баб-баравар меҳнат қилган Отамурод Матёқубов балоғат ёшига етиб-етмай трактор рулига ўтирди, Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги тикланиш йилларида тун-у кун ўзини аямай ишлади. Ўзи каби меҳнаткаш, оила­парвар Ёқутжон Тўраева билан турмуш қурди.

Оила қўрғонининг ободлиги ва фаровонлиги эр-хотиннинг ўзаро аҳиллигига, меҳр-у оқибати, фидойилигига боғлиқ. Бу жиҳатдан Отамурод ота билан Ёқутжон она ҳамжиҳатликда бунёд этган оила гўшаси ҳавас ва ибратга муносиб. Оддий тракторчи ва колхоз ишчиси бўлган бу фидойи инсонлар 5 ўғил ва 3 нафар қизни ўзлари каби меҳнатсевар, бири-бирига меҳр-оқибатли, оилапарвар инсонлар қилиб вояга етказдилар, илм-у ҳунарли қилдилар.

Бугунги кунда Отамурод бобонинг барча фарзандлари пир-у бадавлат бобо ва буви мақомига етишганлар. Оила­нинг тўнғич фарзанди Олимбой оға умр бўйи муҳандис-механик вазифасида ишлаб, айни пайтда кексалик гаштини сурмоқда. Катта қизи Норгулой ҳам бир этак неваранинг севимли бувиси, нафақадалар. Яна бир ўғли Қурбонбой оға Андижон пахтачилик институтини тамомлаб, ота-онаси меҳнат қилган Холимбег қишлоғидаги собиқ Туркманис­тон жамоа хўжалигида агроном бўлиб ишлаб, туман қишлоқ хўжалигини ривож­лантиришга муносиб ҳиссасини қўшди, айни пайтда пенсияда. Эгизак фарзандлари Фарҳод ва Ширин, Эркиной ва Тоҳиржонлар ҳам ўзларининг ҳалол ва фидойи меҳнатлари билан элда обрў-эътибор топган ибратли оила соҳиб ва соҳибалари.

Инсон ҳаёт машаққатларини, оғир меҳнат дамларини ўзининг кучли иродаси, сабр-қаноати билан енгиб, орзу­сидаги фароғатли кунларга етганида ёнида энг яқин ва азиз инсонлари билан бирга бўлишни истайди. Лекин юқорида айтганимиздай, тақдир битигими, Яратганнинг синовими, Отамурод Матёқубов дориломон кунларга етиб, энди 40 ёшдан ҳатлаганида умр йўлдоши Ёқутжон онадан айрилиб қолди. 8 нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаб вояга етказди.

Фарзандлари оқ-қорани таниб, улғайгач, уларни уйли-жойли қилишдек хайр­ли ташвишларига елкадош бўлсин, дедими, қариндошлари бош бўлиб, уни Нуржида исмли аёлга уйлантириб қў­йишди. 2013 йилда тақдир Отамурод бобонинг иродасини яна бир синовдан ўтказди. Ҳайдовчи бўлиб ишловчи ўғли Аминбойдан айрилиб қолди. Ўшанда 83 ёшга тўлган Отамурод бобо дунёларга сиғмай кетди. Бор армонини ичига ютди, фарзандлари, ҳали вояга етмаган, тақдирнинг бемаврид зарбасидан довдираб қолган невараларининг кўнглига таскин бериш илинжида томорқага боғланиб қолди. Гўё оила қўрғонининг бемаврид қулаган устунларидан бири ўрнига елкасини тутди.

– Инсон ҳамма нарсага чидаши мумкин, лекин фарзанд доғини кўтариш қийин. Тақдиримда бор экан, шугина болам нега менинг изимда қолмади, деб армон билан яшаб юрибман, – дей­ди маҳзунлик билан Отамурод бобо. – Аминбойнинг фарзандлари бари ақлли, меҳнаткаш, оилапарвар. Шунисига шукр қиламан, барчаси омон бўлишсин.

Отамурод бобо айни пайтда 95 ёшга тўлдилар. 8 нафар фарзанди салкам 20 бараварга кўпайишган. Бугунги кунда бу файзли хонадондан Аму элига чуқур илдиз қўйиб, сермева боғ-у чаманзорга айланган бахтиёр оилаларда 35 нафар невара, 110 нафар чевара, 3 нафардан зиёд эваралар эл-юртга муносиб фарзандлар сифатида камолотга етишмоқда.

– Бобомнинг ҳаёти биз учун ибрат, – дейди Отамурод бобонинг невараларидан бири Жасур Отамуродов. – Қандай ишга қўл урсак-да бобомнинг фотиҳасини олишга интиламиз. Қийинчилик­лардан қўрқмаслик, ҳаёт синовларига бардошли бўлишни, меҳнатсеварлик ва ўтаётган ҳар бир кунимизни эзгу амаллар билан бойитиб яшашни, вақтнинг қадрига етишни бобомдан ўргандик.

Дарвоқе, 10 ёшидан фронт орти машаққатларига катталар билан баб-баравар елкасини тутган, Буюк Ғалаба онларини меҳнат фронтида қаршилаб, балоғат ёшига етмай туриб колхоз даласида трактор ҳайдаган, бутун умр туман қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдек эзгу мақсад йўлида фидойи, ҳалол меҳнат қилиб, Аму элига меҳр-муҳаббат билан сингиб кетган Отамуродовлар сулоласини яратган бобонинг ҳаёт йўли нафақат унинг авлодлари, балки ҳар бир холимбеглик, амударёлик учун ҳақиқий ибрат ва намуна мактабидир. Зотан, Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги учун эзгулик йўлида матонатли меҳнат қилган инсонлар ҳамиша қадрли, ҳурмат ва эъзозга муносиб.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026