21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 04:11
Иқтисодиёт 👁 1,072

Манғит деҳқон бозори атрофида савдо фаолияти тартибга келтирилмоқда

Манғит деҳқон бозори атрофида савдо фаолияти тартибга келтирилмоқда

Амударё тумани ҳокимлиги ташаббуси билан аҳолига қулайлик яратиш ва бозор инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Манғит деҳқон бозори ёпиқ биноси атрофида ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда савдо қилиб келаётган сотувчилар фаолияти тартибга келтирилиб, уларнинг қонуний фаолият олиб боришлари учун шароитлар яратилди.

Узоқ йиллар давомида деҳқон бозори ёпиқ биноси атрофида айрим тадбиркорлар ва савдогарлар турли ҳажмдаги қўлбола стол, эски сейф ва вақтинчалик бостирмаларда савдо қилиб келишган эди. Бу эса бозор атрофида тартибсизлик, тирбандлик ва санитария-гигиена талабларига мос келмаслик каби муаммоларни юзага чиқарарди. Қолаверса, бу ҳолатлар ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳам жавоб бермас эди.

Мазкур муаммога ечим сифатида туман ҳокимлиги сотувчилар билан учрашиб, тушунтириш ишларини олиб борди ва барча қулайликларга эга янги савдо майдонини ташкил қилди. Шу сабабли ноқонуний ва талабга жавоб бермайдиган савдо нуқталарининг фаолияти тўхтатилиб, сотувчилар эски буюм бозори ҳудудида янгидан ташкил қилинган, барча шароитларга эга савдо нуқталарига кўчирилмоқда.

Янги ташкил этилган савдо расталари 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, расталар таги ва йўлакларга бетон ётқизилган, устига эса мустаҳкам бостирмалар қурилиб, савдогарлар ва харидорлар учун барча қулайликлар яратилган. Бу эса, нафақат тартибли ва шинам муҳит яратиш, балки келгусида куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайлик ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан тегишли ташкилотларни бириктирган ҳолда махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ушбу ишчи гуруҳ қисқа вақт ичида савдогарларнинг янги бостирмали бозорчага кўчирилиши, савдо жойларининг адолатли тақсимланиши ва зарур шароитларнинг яратилишини таъминлайди.

Ушбу ташаббус Мустақиллик байрами арафасида амалга оширилаётгани бежиз эмас. У шаҳар қиёфасини ободонлаштириш, савдо-сотиқ жараёнини тартибга солиш ва энг асосийси, шаҳар тозалиги ҳамда тартибини таъминлаш каби устувор мақсадларга хизмат қилмоқда.

Савдогарлар ҳам, харидорлар ҳам янги бозор майдонининг қурилиб, фойдаланишга топширилганидан мамнун. Сабаби, эндиликда савдо қилиш янада қулайлашиб, харидорлар учун ҳам тартибли, хавфсиз ва шинам муҳит яратилди.

Амударё тумани ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган бундай ташаббуслар савдо маданиятини юксалтириш, аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатиш ва қулай ҳаёт шароитлари яратиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. 

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026