21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 05:55
Фан ва таълим 👁 359

"HAPPY KIDS"да байрам шукуҳи: болажонлар мустақилликни нишонлади

"HAPPY KIDS"да байрам шукуҳи: болажонлар мустақилликни нишонлади

Амударё туманида жойлашган, яқинда ўз фаолиятини бошлаган “HAPPY KIDS” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 27 сентябрь куни унутилмас байрам тадбири бўлиб ўтди. Болажонлар ва мураббийлар “Мустақил Ўзбекистон – 34 ёшда” шиори остида ташкил этилган тантанада жонли ва қувноқ чиқишлар билан иштирок этиб, ҳамманинг қалбига байрам шодиёнасини олиб кирди.

Ташкилот мудираси Шаҳло Искандарова раҳбарлигида ўтказилган ушбу тадбир болаларнинг ижодий қобилиятларини намоён этиш учун ажойиб имконият яратди. Боғчада мавжуд икки гуруҳга бўлинган жажжи тарбияланувчилар куй-қўшиқ ва рақслар билан тадбирга ўзгача файз бағишладилар. Байрам давомида болалар Ватанга бўлган меҳрларини ифода этувчи шеърлар ўқидилар, бу эса катталарнинг ҳам қалбини жунбушга келтирди.

Тадбирнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири қизларнинг машҳур “Барби” қўшиғига моҳирона рақсга тушиши бўлди. Уларнинг шўх ва ширин ҳаракатлари томошабинларнинг олқишларига сабаб бўлди. Ўғил болалар эса каратэ устози Хурсандбек Мадраҳимов бошчилигида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Уларнинг бажарган турли мураккаб трюклари, куч ва чаққонлик билан бажарилган ҳаракатлари ота-оналар ва меҳмонларни ҳайратда қолдирди.

Боғча кичкинтойлари ҳам байрамдан четда қолмади. Улар “Жон Ватан” қўшиғига шўх-шодон рақсга тушиб, ўзларининг самимий қувончларини намоён этдилар.

Айтиш жоизки, 2025 йилнинг июнь ойида иш бошлаган "HAPPY KIDS" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қисқа вақт ичида ўз фаолиятини йўлга қўйиб, сифатли таълим ва тарбия беришнинг уддасидан чиқмоқда. Ҳозирда ушбу боғчада 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болажонлар тарбияланмоқда. Ташкилотда болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча шароитлар яратилган.

Боғчада 6 нафар малакали ходим фаолият юритиб, болалар билан алоҳида ёндашув асосида шуғулланади. Таълим дастурига инглиз тили, рус тили, логопед машғулотлари киритилган бўлиб, булар болаларнинг тил кўникмаларини эрта ёшдан шакллантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, жисмоний ривожланишга катта эътибор қаратилиб, ҳафтасига икки марта каратэ ва гимнастика машғулотлари ўтказилади. Бу машғулотлар болаларнинг соғлом ва тетик ўсишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилган тадбир болаларнинг нафақат жисмоний ва ижодий ривожланишига хизмат қилди, балки уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, унинг тарихи ва қадриятларига ҳурмат туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Мазкур байрам тадбири “HAPPY KIDS” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси ва тарбияланувчиларининг биргаликдаги ишларининг амалий натижаси бўлиб, уларнинг ҳамжиҳатлиги ва юксак ташкилотчилигини яна бир бор намоён этди.

Бу каби тадбирлар болалар учун байрамларнинг, айниқса энг улуғ, энг азиз бўлган мустақиллик байрамининг аҳамиятини тушунтириб, уларни жонажон Ватанимизга муҳаббат, она юртга садоқат руҳида, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашда муҳим амалий восита бўлиб хизмат қилади. “HAPPY KIDS” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти келажак авлоднинг ҳар томонлама етук, ватанпарвар ва салоҳиятли инсонлар бўлиб етишиши йўлида барча имкониятларни ишга солган ҳолда самарали меҳнат қилмоқдалар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026