21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 05:36
Қишлоқ хўжалиги 👁 393

Янги ташаббус — сердаромад соҳа сари дадил қадам

Янги ташаббус — сердаромад соҳа сари дадил қадам

Бугунги кунда юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси нафақат иқтисодий ривожланиш, балки халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашда ҳам беқиёс аҳамият касб этмоқда. Президентимиз ташаббуси билан соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, тадбиркор ва фермерларга яратилаётган имтиёзлар, субсидиялар ва қўллаб-қувватлаш механизмлари натижасида кўплаб янги йўналишлар ривож топмоқда.

Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда самара фаолият юритаётган фидойи ва ташаббускор инсонлардан бири Амударё туманининг олис Беш овул маҳалласидаги “Дўсчанов Раҳимбой” фермер хўжалиги раиси Алишер Дўсчановдир. У ўз меҳнати ва шижоати билан нафақат хўжалигини кенгайтирмоқда, балки маҳаллий бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев тавсияси билан Алишер Дўсчанов ўз фаолиятини паррандачиликнинг истиқболли йўналиши бўлган ўрдак етиштириш билан янада кенгайтирди.

У дастлаб Хоразм вилоятидан 500 дона ўрдак олиб келиб, улар учун махсус шароитлар яратди. Ҳаракат ва меҳнат эвазига бугун ушбу ўрдаклар дастлабки нархидан уч баробар юқори қийматда баҳоланмоқда. Бу эса ўрдакчиликнинг сердаромад соҳага айланиши мумкинлигини яққол кўрсатмоқда.

Фермернинг айтишича, ўрдак етиштириш нафақат фойдали, балки истиқболли соҳа. Келгусида бу ишни янада кенгайтириб, кўплаб янги иш ўринлари яратиш ниятида аниқ режалар тузилмоқда.

Фермер Алишер Дўсчановнинг янги ташаббуслари фақат паррандачилик билан чегараланиб қолмади. У Президентимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, имтиёзли кредит асосида чорвачилик хўжалигини ташкил этиш режаларини ҳам ишлаб чиқмоқда.

Бугунги кунда тажрибали тадбиркор субсидиялар эвазига зарур техникаларни сотиб олиб, хўжаликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлади. Натижада, хўжалик фаолияти янги босқичга кўтарилиб, ривожланиш ва тараққиёт сари одимламоқда.

Шунингдек, фермер балиқчиликни ҳам ривожлантирмоқда. Хўжаликда йилига 7–8 тонна балиқ етиштирилиб, бундан ҳам қўшимча даромад олинмоқда. У билан суҳбат давомида балиқчиликнинг ҳам истиқболли соҳа ва барқарор даромад манбаи эканлигига амин бўлдик.

Алишер Дўсчановнинг бу ташаббуслари қишлоқ хўжалигида янги йўналишларни ривожлантириш, маҳаллий бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ва энг муҳими, аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилаётгани билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Бугун қишлоқда биргина инсоннинг дадил ташаббуси бутун бир маҳалла ҳаётига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса, албатта, муҳтарам Президентимиз олиб бораётган изчил ислоҳотлар натижасида яратилган кенг имкониятларнинг амалий самарасидир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, сердаромад тармоқларга дадил қадам қўяётган фидойи фермерларимизнинг меҳнати эртанги кунимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Алишер Дўсчановнинг ибратли ташаббуси эса қишлоқ хўжалигида янги ўсиш нуқталаридан бири сифатида намуна бўлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026