21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 03:56
Қишлоқ хўжалиги 👁 362

Амударё тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга МУРОЖААТИ

Амударё тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга МУРОЖААТИ

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИШГА ЭРИШИНГ!

Қадрли юртдошлар!

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!

Қишлоқ хўжалигида глобал иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали халқимизни сифатли озиқ-овқатга эҳтиёжини таъминлаш устувор вазифамиздир.

Давлатимиз раҳбари 2025 йил 26 декабрдаги мурожаатномада қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни янги технологиялар асосида ошириш ва соҳани қўллаб-қувватлаш борасида муҳим вазифаларни белгилаб бердилар.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан аграр соҳада меҳнат қилаётган деҳқон ва фермерларнинг иқтисодиётимизни юксалтириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги улкан хизматларини эътироф этдилар. Бу, албатта фермер, деҳқонларимизни юксак марралар ва юқори натижалар сари руҳлантиради, ўз вазифасига катта масъулият билан ёндошишга ундайди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган кўплаб Фармон ва қарорлар Сиз, деҳқон ва фермерларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги улкан ютуқларингизга мустаҳкам замин яратмоқда.

Айнан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 декабрдаги “Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-370-сонли қарори билан фермерларга катта имтиёз ва ваколатлар берилди. Жумладан, замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш, илм-фан ютуқлари ва устоз-шогирд анъаналарига асосланган янги тизимни жорий этиш орқали ҳосилдорликни ошириш, ҳосилдорликни ғаллачиликда 100 центнергача етказиш борасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026 йил ҳосилидан бошлаб ғаллани ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, уни белгиланган тартибда биржа савдолари ёки давлат ресурси учун реализация қилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Бу имтиёзли кредитни олмасдан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари учун катта имконият, дегани.

Шунингдек, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш борасида катта имтиёзлар берилгани ҳам фермерларимизни сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга ва ғалладан юқори ҳосил олишига рағбатлантиради.

Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмонини омилкор деҳқонлар, фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар ҳамда соҳанинг фидоий олимлари, тажрибали мутахассисларнинг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилишини ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз.

Мамлакатимизда фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий этилганлиги Сиз фермерларга катта манфаатдорликни таъминламоқда.

Деҳқонлар таъбири билан айтганда, “Йил йилга ўхшамайди”, бугунги кунда ғалла майдонларини парваришлашда ўзгача агротехник тадбирларни амалга оширишни давр шиддати тақоза этмоқда.

Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар!

Юқоридаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш учун Ўзбекистон фермерлари кенгаши раёсати аъзолари, тегишли соҳа олим ва мутахассислари томонидан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига ва кластерларга 2026 йилда ҳар бир гектар ғалладан 100 центнергача ҳосил олиш учун қуйидаги ишларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

биринчидан, ҳар бир фермер хўжалиги томонидан ғалла майдонларини яна бир бор кўриб, ривожидан орқада қолаётган майдонларни аниқлаб олинг;

иккинчидан, қисқа муддатда барча майдонларга етарли азотли ўғитлар захирасини яратинг ва кечки ҳамда қолоқ ғалла майдонларини яхшилаш мақсадида гектарига қўшимча 100-150 кг азотли ўғитлар билан озиқлантиришни ташкил этиб, ғалладан баракали ҳосил олишга эришинг;

Учинчидан, суғорилмаган ғалла майдонларида ўқ ариқлар оралиғини 60-70 метрдан олиш ва қисқа муддатда енгил суғоришни ташкил этинг;

тўртинчидан, экилган ғалла майдонларида кундузи ва кечки пайтларда ҳам далаларда чорва молларини боқиш ҳолатлари кўпаймоқда, шунинг учун майсани пайҳондан ҳимоялаш мақсадида дала четларини четан билан ўрашни ташкил этинг;

бешинчидан, январь ойида мавсум давомида талаб этиладиган минерал ўғитлар, биостимуляторлар ва кимёвий воситалар захирасини шакллантириш, техникаларни таъмирлаш ишларини амалга ошириб, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, суспензия сепишни ташкил этинг;

олтинчидан, ғалла майдонида ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиб, давлат томонидан бериладиган субсидия маблағини олинг ҳамда ҳосилдорликни ҳар гектарига 10-12 центнерга оширинг ва сувни 35-45 фоизга тежанг;

 еттинчидан, далангизнинг сув кириш қулоғига ҳандак ўра қазиб, гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит жамғаришни ташкил этинг;

саккизинчидан, кечки ва униб чиқмаган ғалла майдонларига қуруқ, чириган маҳаллий ўғит сепишни ташкил этинг, бунда, гектарига 5 тоннадан маҳаллий ўғит қўлланилганда кузги буғдой ҳосилдорлиги 6-10 центнерга ошиши ва маҳаллий, минерал ўғитлар билан биргаликда қўлланилганда самарадорлик янада юқори бўлишини асло унутманг;

тўққизинчидан, 10 кун муддатда ғўза қатор орасига экилган майдонларни ғўзапоядан кесиш агрегатлари ёрдамида тозаланг, бунда ғўзапояни қўлда суғуриб олишга йўл қўйманг;

ўнинчидан, аҳоли хонадонлари ва чорва комплексларидаги маҳаллий ўғитларни жамғариб, далаларга чиқаришни ташкил этинг;

ўн биринчидан, об-ҳавонинг қулай кунларидан фойдаланиб, дала атрофларини, ички ва хўжалик ариқларини тозаланг ҳамда параллел равишда бетонлаштириш ишларини якунланг;

ўн иккинчидан, ҳар бир фермер хўжалиги бошлиғи ғаллачилик кластер корхоналари билан ҳамкорликда ишларни янада жадаллаштириб, ғаллага қўшимча озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни амалга ошириб жорий йилда ғалла ҳосилини гектарига 100 центнергача етказиб, юқори даромад олишга эришинг.

Азиз фермер ва деҳқонлар!

Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг шижоати, ғайрат ва матонатига кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да, ёддан кўтармайлик. Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтда амалга ошириладиган агротехник тадбирларга боғлиқлигини унутманг.

Ўз даромадингизни ошириш ҳамда мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга, фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!

Амударё тумани фермерлари кенгаши Раёсат аъзолари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026