21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 05:53
Жамият 👁 353

Бўз ёп овул фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида ҳуқуқий-маърифий тадбир ва сайёр қабул ўтказилди

Бўз ёп овул фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида ҳуқуқий-маърифий тадбир ва сайёр қабул ўтказилди

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида эътироф этиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Амударё туманидаги Бўз ёп овул фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида ўтказилган ҳуқуқий-маърифий тадбир ва сайёр қабул ҳам айнан мана шу мақсадларга қаратилди.

Тадбирда жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев, фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Адилбек Сейтназаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Санъат Авезов, шунингдек, Амударё тумани “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти юристи Даврон Пирмановлар иштирок этди.

Учрашувнинг кириш қисмида фуқаролар йиғини раиси Рустам Тураев сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда бугунги кунда давлат идораларининг халқ ичига кириб бораётгани ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев сўзга чиқиб, йиғилганларга “Одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятларга жазо тайинлаш асослари” мавзусида ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг энг олий ва узвий ҳуқуқи ҳисобланади. Бу бебаҳо неъматга тажовуз қилиш эса жамият ва давлат олдидаги энг оғир, кечириб бўлмас жиноятдир. Қонунчилигимизда жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш учун энг оғир жазо чораси – умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилганлиги туфайли, ушбу тоифадаги жиноят ишларини кўриб чиқишда судлар томонидан жиноят қонунларининг тўғри ва адолатли қўлланилишини таъминлаш бениҳоя катта аҳамиятга эга.

Судья таъкидлаганидек, судлар қасддан одам ўлдиришга оид ишларни кўраётганда ҳар бир ҳолатни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириши қонуннинг қатъий талаби ҳисобланади. Ҳар бир иш бўйича жиноятнинг моҳияти, айбнинг шакли, қотилликнинг туб сабаблари, ғаразли мақсад ва содир этиш усуллари аниқланиши шарт. Қилмишга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорга нисбатан адолатли жазо тайинлаш учун аҳамиятга молик бўлган бошқа барча ҳолатлар эътиборга олиниши кераклиги фуқароларга содда тилда тушунтирилди.

Бундан ташқари, қасддан одам ўлдириш жиноятини жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятидан фарқлаш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун айбдорнинг асл қасди нимага қаратилганлиги ва унинг ҳаракатлари оқибатига, яъни ўлимга нисбатан субъектив муносабати инобатга олинади. Қасддан одам ўлдиришда айбдор шахсни бевосита ҳаётдан маҳрум қилишни кўзлайди. Аммо баданга оғир шикаст етказиш оқибатида шахс вафот этса, бунда ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади.

Тадбир давомида фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Адилбек Сейтназаров чиқиб, бугунги кунда аҳоли ўртасида кўп учраётган муаммолардан бири – кредит қарздорлиги ва уни ундириш жараёнидаги ўзига хос ҳуқуқий жиҳатларга батафсил тўхталиб ўтди. Қайд қилинганидек, кредит мажбуриятларини муддатида бажариш нафақат молиявий барқарорликни, балки қонун устуворлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Сайёр қабул давомида фуқаролар бевосита ўзларини қизиқтирган, қийнаётган ва кундалик ҳаётда дуч келаётган турли хил суд-ҳуқуқ ҳамда шахсий масалалари юзасидан масъулларга мурожаат қилдилар. Суд органи вакиллари ва ҳуқуқшунослар ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитиб, уларга атрофлича ва қонун доирасида асослантирилган жавоблар қайтардилар. Фуқароларнинг кундалик маиший муаммолар бўйича қилган мурожаатлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Санъат Авезов томонидан қайд қилиниб, тегишли ташкилотларга ижро учун етказилиши белгилаб олинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026