21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 02:41
Сиёсат 👁 1,077

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ 20-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ 20-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 28 апрель куни Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг навбатдаги 20-сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, эксперт гуруҳи аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Алишер Йўлдашев очиб берди ва олиб борди. Сессия Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари садолари остида бошланди. Сессия котиблигига “1-Навоий” сайлов округидан депутат Гулшод Юсупова номзоди депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Кун тартибидаги дастлабки масалалар юзасидан туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳисобот берди. Унда туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб йўналишлари, хусусан бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Қайд этилишича, 2026 йилда туманда жами 545 млрд сўмлик 26 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Натижада 1115 та янги иш ўрни яратилиши ҳамда 26,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Соҳалар кесимида оладиган бўлсак, саноат соҳасида 95 млрд сўмлик 8 та лойиҳа ва 142 та иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида 449 млрд сўмлик 17 та лойиҳа ва 968 та иш ўрни, қишлоқ хўжалигида 540 млн сўмлик 1 та лойиҳа ва 5 та иш ўрни яратилади. Бугунги кунда қиймати 9,3 млрд сўмлик 3 та лойиҳа ишга туширилиб, 23 та янги иш ўрни яратилган.

Экспорт кўрсаткичлари бўйича 2026 йил учун 18,6 млн доллар режа белгиланган бўлиб, жорий йил январь–март ойларида режалаштирилган 2 млн 549 минг доллар ўрнига амалда 5 млн 846 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, режа 229 фоизга бажарилган.

2026 йилда туманга 30,8 млн доллар инвестиция жалб этилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 25 млн доллари хорижий инвестиция ва кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Жорий йилнинг биринчи чорагида 610 та иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлса, амалда 830 та иш ўрни яратилган ва режа 136,1 фоизга бажарилган. Маҳаллий бюджет тушумлари режаси эса 32,2 млрд сўм ўрнига 36,7 млрд сўмга, яъни 113,8 фоизга бажарилган.

Жорий йилда барча давлат дастурлари доирасида жами 92 та объект бўйича 240,6 млрд сўмлик қурилиш ишлари олиб борилиши белгиланган. Жумладан, инвестиция дастури доирасида 10 та объектда — 74,8 млрд сўм, “Ташаббусли бюджет” доирасида 12 та объектда — 19,7 млрд сўм, ОПEК дастури доирасида 29 та объектда — 100,7 млрд сўм, 248-сонли Президент қарори асосида 3 та объектда — 11,3 млрд сўм, “Янги Ўзбекистон” маҳаллалари 16 та объектда — 10 млрд сўм, “Оғир” маҳаллаларда 22 та объектда — 24 млрд сўмлик қурилиш ишлари олиб борилиши режлаштирилган.

Ҳозирда 24 та объект бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда, 6 та объект фойдаланишга топширилган, қолганлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

2025 йилда туманга жами 3837 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 2448 таси ижобий ҳал этилган. Жумладан, 1116 таси ҳуқуқий тушунтириш орқали ҳал этилган, 1 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 184 тасига тушунтириш берилган, 35 таси рад этилган, 19 таси кўриб чиқилмаган, 32 таси тугатилган, 2 таси маълумот учун қабул қилинган.

2026 йил 28 март ҳолатига 835 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 304 таси ижобий ҳал этилган. 240 таси ҳуқуқий тушунтириш асосида ҳал қилинган, 8 таси назоратга олинган, 29 тасига тушунтириш берилган, 10 таси рад этилган, 3 таси кўриб чиқилмаган, 4 таси тугатилган.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов ҳисобот берди. Унга кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ маблағлар ҳисобидан жами 2 млрд 572 млн 660 минг сўм маблағ ажратиш таклиф этилди. Мазкур маблағлар “Намунавий хавфсиз кўча” лойиҳасига, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формасига, “Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги” мусобақалари ғолибларини тақдирлашга, 56-сонли мактабдаги “Жасорат мактаби”ни жиҳозлашга, Фаровон маҳалласида жарима майдончаси қуришга, “Қалдирғоч” болалар оромгоҳини таъмирлаш ва Қипчоқ маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилади.

Сессияда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Шарапат Жолдасбаев жорий йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботи бериб, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида вояга етмаганлар ўртасида 88 та, хотин-қизлар ўртасида 64 та, тарбияси оғир ёшлар ўртасида 115 та, пробация назоратидаги шахслар ўртасида 44 та тадбир ўтказилганини таъкидлади. 483 нафар ота-онага нисбатан чоралар кўрилган, 52 нафар ёш билан индивидуал ишланган. 24 та жиноят муҳокама қилинган, 50 та муаммоли оиладан 24 таси яраштирилган. 333 нафар аёлга ҳимоя ордери берилган, 10 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган. 41 та маҳалла “яшил”, 8 таси “сариқ” тоифага киритилган, “қизил” маҳаллалар мавжуд эмас.

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбари Алишер Юлдашев ҳисоботида эса 1-чорак давомида туман ҳудудидаги овул ва маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилгани, умумий узунлиги 300 метр бўлган пиёдалар йўлаклари қурилгани, ёритиш тизимлари ўрнатилгани қайд этилди. “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида 120 мингдан ортиқ кўчат экилган, 20 минг дона мевали кўчат аҳолига тарқатилган. 8 та оилага қуёш панеллари учун 176 млн сўм ёрдам кўрсатилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Рахимов ҳисобот берди. Ҳисоботга кўра, 2026 йил 1-чоракда маҳаллий бюджетга 11,3 млрд сўм режа ўрнига 12,6 млрд сўм тушум таъминланиб, режа 111,9 фоизга бажарилган. Ўтган йилга нисбатан тушумлар 121,3 фоизга ошган.

Сессия мажлисида тумандаги ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомининг ҳолати тўғрисида туман ҳокимлиги ижро интизоми назорати бўлинмаси бош мутахассиси Маъмуржон Таджибоев ахборот берди. Таъкидланганидек, 2026 йилнинг 1-чораги давомида ижро интизомини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилган. Хусусан, ҳисобот даврида туман ҳокимлигига 5 та Президент фармони, 19 та қарор, 1 та фармойиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 7 та қарор ва фармойишлари асосида тайёрланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жами 32 та норматив тусдаги ҳужжатлари келиб тушган. Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 18 та қарори қабул қилиниб, аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Қолган 14 та ҳужжат эса туман миқёсида алоҳида вазифаларни талаб этмаганлиги сабабли маълумот ва ижро учун қабул қилинган.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги Амударё тумани бўйича 2026 йил вегетация даври учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш ҳамда сув билан барқарор таъминланган ва таъминланмаган ҳудудларда жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари рўйхатини тасдиқлаш масалалари юзасидан туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Бахтиёр Давеков ҳисобот берди. Ҳисоботга кўра, 2026 йилда туманда жами 1725 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Жумладан, 500 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 575 гектарда ёмғирлатиб суғориш, 70 гектарда дискрет тизимида суғориш, 340 гектарда эгилувчан қувурлар орқали суғориш ҳамда 240 гектарда эгатга плёнка тўшаб суғориш тизимларини жорий этиш кўзда тутилган.

Сессияда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Амударё туман бўлими фаолияти юзасидан давлат инспектори Сарвар Қўчқоров ҳам ҳисобот берди. Унда қайд этилишича, “Яшил макон” миллий лойиҳаси доирасида 2025 йил куз мавсумида режадаги 820 минг дона дарахт кўчатига ўрнига амалда 827 минг 347 дона кўчат экилиб, режа 100,9 фоизга бажарилган. Ижтимоий соҳа объектларида, хусусан, таълим муассасаларида 10 минг дона ва соғлиқни сақлаш объектларида 10 минг 500 дона дарахт кўчатлари экилиб, белгиланган вазифалар ортиғи билан бажарилган.

Сессия кун тартибига, шунингдек, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш масалалари ҳам киритилди. Мазкур йўналишларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Амударё тумани бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш масаласи, Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг “Амударё туманидаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2026 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида”ги қарори иловасига тузатиш киритиш масаласи ҳам сессия кун тартибидан ўрин олди. Мазкур масалалар юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳар томонлама муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу билан Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 20-сессияси ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026