21.05.2026
📢 Reklama banneri · 728×90
USD12 935
EUR14 367
RUB160.47
21.05.2026
⚡ Tezkor
AmuNews.uz — Amudaryo tumani yangiliklari portali ·Eng so'nggi xabarlar uchun kuzatib boring ·AmuNews.uz — Amudaryo tumani yangiliklari portali ·Eng so'nggi xabarlar uchun kuzatib boring
Yozuv: Ўз (К) Uz (L) | ҚҚ (К) QQ (L)
Жамият 👁 68

300 га яқин хонадон илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди

300 га яқин хонадон илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди

Инсон ҳаётини, унинг кундалик турмуши ва саломатлигини тоза ичимлик сувисиз тасаввур этиб бўлмайди. Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам аҳолини тоза ва хавфсиз ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Бу борадаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида, чекка қишлоқ ва овуллар инфратузилмасини тубдан яхшилаш мақсадида тизимли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиб, уларнинг амалий натижаси олис манзилларда ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Ушбу муҳим ҳужжат асосида Амударё туманида жойлашган Бўз солма овули ҳудудидаги “Йўлдош Ўразбаэв” сув олиш иншооти ҳам тўлиқ ва замонавий талаблар асосида реконструкция қилинди. Лойиҳа доирасида мазкур ҳудудда умумий узунлиги 26,3 километрни ташкил этувчи янги ичимлик сув тармоқлари тортилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу улкан саъй-ҳаракатларнинг қувончли натижаси ўлароқ, 300 га яқин хонадонлар ўз тарихида илк бор марказлашган, тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу нафақат инфратузилманинг янгиланиши, балки юзлаб одамларнинг кундалик турмуш тарзи енгиллашиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш сари ташланган жуда муҳим қадам бўлди.

Албатта, ичимлик суви инфратузилмасини барпо этиш билан иш битмайди, унинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, истеъмол маданиятини шакллантириш ҳам ғоят долзарб вазифадир. Шу мақсадда, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамда “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан ҳамкорликда тизимли назорат ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Янгидан сув тармоқлари тортилган ҳудудларда аҳоли ва таъминотчи ўртасидаги шартномавий муносабатларни қонуний тартибга солиш, фуқароларни расмий хизматлар билан тўлиқ қамраб олиш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2026 йилнинг биринчи чорагида инспекция мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон бўйлаб жами 16 та маҳаллада уйма-уй юриб, хонадонма-хонадон кенг қамровли ўрганиш ишлари амалга оширилди. Жараён давомида аҳолига ичимлик сувидан оқилона ва тежаб фойдаланиш, кўрсатилаётган хизматлардан қонуний асосда фойдаланишнинг аҳамияти, шартнома тузиш тартиб-қоидалари, шунингдек, давлат томонидан берилаётган мавжуд имтиёз ва қулайликлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўрганишлар натижасида 42 та истеъмолчи билан ичимлик суви таъминоти бўйича расмий шартномалар имзоланишига эришилди. Энг эътиборли жиҳати шундаки, амалга оширилган мажмуавий ишлар натижасида 183 нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви таъминоти хизмати билан расман қамраб олинди. Ушбу рақамлар ортида инсон омили, унинг саломатлиги ва фаровон турмуши мужассамдир.

Тоза ичимлик сувининг хонадонларга кириб бориши фуқароларнинг кундалик турмуш шароитини тубдан яхшилаб, санитария-гигиэна ҳолатини талаб даражасида ушлаб туриш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш борасида қўйилган энг мустаҳкам пойдевор саналади. Зеро, келгусида ҳам бу каби амалий ишлар изчил давом эттирилиб, янги лойиҳалар асосида янада кўпроқ аҳоли пунктларини марказлашган ичимлик суви тармоқларига улаш мақсад қилинган.

Халқни рози қилиш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш йўлида ташланаётган ҳар бир қадам, энг аввало, юртимиз тараққиёти ва келажак авлодларнинг соғлом улғайиши учун хизмат қилади.