21.05.2026
📢 Reklama banneri · 728×90
USD12 935
EUR14 367
RUB160.47
21.05.2026
⚡ Tezkor
AmuNews.uz — Amudaryo tumani yangiliklari portali ·Eng so'nggi xabarlar uchun kuzatib boring ·AmuNews.uz — Amudaryo tumani yangiliklari portali ·Eng so'nggi xabarlar uchun kuzatib boring
Yozuv: Ўз (К) Uz (L) | ҚҚ (К) QQ (L)
Жамият 👁 76

Ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганларга жарима қўлланилди

Ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганларга жарима қўлланилди

Сув – бу ҳаёт, тириклик манбаидир. Бугунги кунда бутун дунёда, жумладан, бизнинг минтақамизда ҳам тоза ичимлик суви энг бебаҳо неъмат саналиб, унинг ҳар бир қатрасини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш долзарб масалага айланган. Давлатимиз томонидан аҳолини сифатли ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, олис ҳудудларга ҳам обиҳаёт етиб боришини йўлга қўйиш мақсадида кўплаб ҳудудларга янги тармоқлар тортилиб, улкан маблағлар сарфланмоқда. Афсуски, баъзи фуқароларнинг бу хизматларни суиистеъмол қилиши оқибатида мазкур саъй-ҳаракатлар самарадорлигига жиддий путур етмоқда.

Айнан шу каби қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси томонидан жойларда мунтазам равишда кенг кўламли ўрганиш ишлари ҳамда профилактик рейдлар олиб борилмоқда.

Ушбу назорат тадбирларидан кўзланган асосий вазифа фақатгина маъмурий чора кўриш ёки фуқароларни жазолаш эмас, балки аҳоли ўртасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва табиий бойликларни кейинги авлодлар учун асрашдан иборатдир.

Амударё туманининг Дуринки ҳамда Бўстон маҳаллаларида ҳам худди шу каби навбатдаги назорат-рейд тадбирлари ташкил этилди. Мутахассислар ҳар бир ҳолатни диққат билан ўрганиб, тегишли тартибда қонуний ҳужжатлаштириб боришди. Бу ўрганишлар жараёнида ҳам жойларда айрим камчиликлар ва қўпол қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Бўстон маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролардан бирининг хонадони текширилганда, ҳеч қандай тегишли шартнома тузмасдан, ичимлик суви тармоғига ноқонуний равишда улангани ва фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати Дуринки маҳалласи ҳудудида истиқомат қиладиган яна бир фуқаронинг хонадонида ҳам кузатилди. Текширув давомида ушбу фуқаро томонидан сув ҳисоблагич ускунасига ўрнатилган давлат пломбасига қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида шикаст етказилганлиги, яроқсиз ҳолатга келтирилганлиги маълум бўлди.

Мазкур қонунбузарлик ҳолатлари бўйича мутасаддилар томонидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 163-моддасига асосан айбдорларнинг ҳар бирига 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Ҳар бир қатра сувнинг ўз қадри ва баҳоси бор. Тармоқларга ноқонуний уланиш, ҳисоблагичларни бузиш ёки сувни беҳуда исроф қилиш каби салбий ҳолатлар бутун жамиятимиз ва иқтисодиётимиз ривожига тўсқинлик қилувчи иллатлардир. Шундай экан, ҳар бир истеъмолчи фойдаланилган сув учун белгиланган тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириб, ўрнатилган қонун-қоидаларга қатъий амал қилмоғи лозим. Зеро, обиҳаётга нисбатан ҳурмат ва тежамкорлик – бу энг аввало ўзимизга, ўз оиламизга ва бутун жамиятимизга бўлган юксак ҳурматнинг амалдаги ёрқин ифодасидир.