21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 03:55
Қишлоқ хўжалиги 👁 258

Пахтачиликда ҳал қилувчи палла: “Долзарб 30 кун” ойлиги доирасида семинар ўтказилди

Пахтачиликда ҳал қилувчи палла: “Долзарб 30 кун” ойлиги доирасида семинар ўтказилди

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган пахтачиликда айни кунларда энг масъулиятли ва ҳал қилувчи палла давом этмоқда. Ҳосил тақдирини белгиловчи ушбу муҳим даврда юртимиз бўйлаб “Пахтачиликда долзарб 30 кун” ойлиги уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Мазкур ойлик доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ташаббуси билан жорий йилнинг июль-август ойлари мобайнида биринчи навбатда амалга ошириладиган тизимли агротехник тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, у дала меҳнаткашлари учун ўзига хос йўл харитаси вазифасини бажармоқда. Айни жазирама ёз фаслида, ғўза ривожининг энг муҳим палласида амалга ошириладиган ушбу агротехник тадбирлар келгуси ҳосил тақдирини ҳал қилувчи асосий омилдир.

Мазкур илмий асосланган кечиктириб бўлмас агротехник тадбирлар шунчаки қоғоздаги кўрсатмалар эмас, балки кўп йиллик тажриба ва илм-фан ютуқларига таянган муҳим амалий қўлланмадир. Асосий мақсад – ғўза ривожини жадаллаштириш, зараркунандаларга қарши тизимли курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда озиқлантириш ишларини тўғри йўлга қўйишдан иборат.

Албатта, ҳар қандай пухта ишланган дастур бевосита даланинг ўзида, деҳқоннинг қўли билан амалиётга жорий этилгандагина кутилган натижани беради. Айнан мана шу мақсадни кўзлаган ҳолда, жойларда кўргазмали дала семинарлари, ўқув-амалий машғулотлари ўтказилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқ хўжалигида улкан салоҳиятга эга бўлган ҳудудларидан бири – Амударё туманида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Дўрман овули ҳудудида фаолият юритаётган “Камоладдин Бекниёз” фермер хўжалигининг 12 гектарлик пахта майдонида ушбу долзар масалаларга бағишланган кўргазмали семинар ташкил қилинди. Мазкур тадбир шунчаки йиғилиш эмас, балки ҳақиқий тажриба алмашиш, илм ва амалиётни бирлаштириш майдонига айланди. Даланинг ўзида ўтган ушбу мулоқотга ҳудуддаги пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, шунингдек, тажрибали агрономлар жалб этилди. “Долзарб 30 кун” тадбирлари доирасида белгиланган барча муҳим агротехник тадбирларнинг туб моҳияти, уларнинг ҳосилдорликни оширишдаги ўрни ва аҳамияти бевосита ер эгаларига, дала меҳнаткашларига батафсил тушунтириб берилди.

Семинарда Пахтачилик кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси туманларига бириктирилган вакиллари, илмий-тадқиқот институтларининг етук олимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар марказининг малакали ходимлари ҳам иштирок этишди. Семинарда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган барча дахлдор ташкилотларнинг раҳбарлари ва фермерларга пахтадан мўл ҳосил олиш мақсадида июль-август ойларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор масалалар бўйича топшириқ ва тавсиялар берди.

Мутахассисларнинг йўриқномалари, олимларнинг тавсиялари ва деҳқонларнинг кўп йиллик ҳаётий тажрибаси бир жойда уйғунлашган бундай кўргазмали тадбирлар шубҳасиз келгусида ўз мевасини беради. Мавсумнинг ҳар бир кунини ғанимат билиб, эрта тонгдон то қоронғугача далада тер тўкаётган деҳқон ва фермерларимизнинг машаққатли меҳнати тез орада юксак хирмонларда ўз аксини топади. Зеро, бугун далада тўғри ва ўз вақтида қилинган ҳар бир агротехник ҳаракат – эртанги мўл ҳосил, фаровонлик ва иқтисодий барқарорликнинг мустаҳкам кафолатидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026