21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 03:57
Қишлоқ хўжалиги 👁 247

Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда туман фермерлари кенгашининг қўшма МУРОЖААТИ

Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда туман фермерлари кенгашининг қўшма  МУРОЖААТИ

ПАХТАГА ҚЎШИМЧА ИШЛОВ БЕРИНГ ВА ҲОСИЛИНГИЗГА ҲОСИЛ ҚЎШИНГ!

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар ҳамда аграр соҳа ходимлари!

Бу йилги табиат қийинчиликларига қарамасдан, Сиз фермер ва деҳқонлар томонидан туманимиз бўйича 13 минг гектар шундан, Шинжон усулида 3,4 минг гектар майдонларда пахта парваришланмоқда.

Барчамиз яхши тушунамизки, ҳозирги ўта мураккаб иқлим шароитида кўплаб синов ва қийинчиликларга қарамасдан, айниқса бу йил июль ойининг ҳар йилгидан кўра иккинчи ярми ўта иссиқ келаётганлиги сабабли сувчи, механизатор ҳамда чеканка (чилпиш) қиладиган дала ишчиларига иш ҳаққиларини ўз вақтида бериб, пахтангизда агротехник тадбирларни, жумладан, суғориш, культивация қилиш ва чеканкани ўз вақтида ташкил этишни давр тақозо этмоқда.

Халқимиз Сиздек миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимлари тимсолида ана шундай фидойи инсонларни кўради ва эл-юрт дастурхонини тўкин қилиш йўлидаги шарафли ва олижаноб меҳнатингизни юксак қадрлайди.

Мураккаб об-ҳаво шароитидан тортиб, энг керакли агротехник тадбирларни қўллашгача бўлган жараёнлардан эсон-омон ўтиш осон кечмайди, албатта.

Энг муҳими, бу йил июль ойининг сўнги ўн беш кунлиги ва август ойининг биринчи ўн кунлиги жазирама иссиқ кунида пахтанинг ҳосилини олиб қолиб, туну кун қилган ҳалол заҳматли хизматлари меваси нақадар тотли эканини ҳосил пишиб етилиб, ўз вақтида териб-йиғиб олиниб, хирмонга тўкилган дамда, асосийси, белгиланган режалар ошириб уддаланганидан кейингина англаб етади.

Ана шундагина фермернинг кўнгли хотиржам бўлади. Бунинг учун эса ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари бугундан бошлаб ўз пахта даласида “Долзарб – 20 кун” эълон қилиши лозим.

Ҳиммати баланд миришкор фермерлар!

Июль-август ойларида бажариладиган агротехник тадбирларнинг аҳамияти пахта ҳосилдорлигини оширишда ниҳоятда муҳим. Негаки, ҳосилнинг эртаги, сифатли ва мўл бўлиши айни шу ойдаги меҳнат натижаси билан ўлчанади. Зеро, ғўза агротехникаси талабларга мувофиқ бажарилса, ривожи тезлашиб, кўсакларга кўсак қўшилади, эрта пишиб етилади, ҳосилга барака киради.

«Ғўза пишмайди» деган қараш нотўғри. Ўзбекистоннинг қисқа вегетация шароитида унинг пишишини технологик режа асосида бошқариш керак. Яшил кўсак эмас, пишган, очилган ва териб олинган пахта ҳақиқий ҳосилдир.

Юқоридагидан келиб чиқиб, пахтадан юқори ҳосил олиш учун июль-август ойларида яна биз фермерлар томонидан агротехник тадбирларни амалга ошириш зарур бўлаётганлигини ҳамда ортиқча етиштирилган ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча даромад олишингизни юракдан ҳис этиб, қуйидаги тадбирларни ҳар қачонгидан ҳам масъулият билан ёндашиб амалга оширайлик!

биринчидан, барча деҳқонларнинг ўрни далада бўлиши, айниқса сувчи, механизатор, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи даркор;

иккинчидан, бунинг учун давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда сувчиларга 1 млн 500 минг сўмдан, механизаторларга 1 млн сўмдан ҳамда чеканка (чилпиш) қиладиган дала ишчиларга гектарига 200 минг сўмдан иш ҳаққи берилишини 10 кун муддатда якунланг;

учинчидан, ўз далангизда зарур шарт-шароитлар яратиб, жумладан иссиқ овқатларни доимий равишда ташкил қилинг;

тўртинчидан, ғўзани яна бир марта шарбат усулида қондириб суғориш, бунинг учун сувчиларга барча шарт-шароит яратинг, тунги суғоришни йўлга қўйиб, суғориш ишларини якунланг. Бунда, сувдан тўғри, оқилона фойдаланинг, суғоришда кўллатмасдан суғориб, кам сув билан тез-тез суғоришни ташкил қилинг, зовурга ташламаслик чораларини кўриб сувни ортиқча исроф қилинишига йўл қўйманг;

бешинчидан, зараркунанда ҳашаротлар – кўсак қурти, ўргимчаккана, беда қандаласи, қора шира хуружидан ҳимоя қилишни кучайтиринг, уйғунлашган кураш чораларини кенг қўлланг;

олтинчидан, ғўзанинг гуллаш ва кўсаклаш даврида дрожа, аспирин ҳамда таркибида бор кислотаси, темир, калтсий бўлган микроўғитлардан фойдаланган ҳолда баргдан ишлов беринг ёки томчилатиб суғориш шланглари орқали озиқлантиринг;

Бунда, 250–300 г/га бор кислотаси, 350–400 г/га дрожа, 200–250 г/га.дан аспирин ҳамда “Сила кремний” ва “Аминосид-Силикон” препаратларидан фойдаланинг.

Ушбу препаратлар тўлиқ сувда эритилиб, эритма ҳолида куннинг салқин (кечки 19-00 дан кейин, эрталаб 7-00 гача) вақтларида баргларга бир текис сепинг. Бор етишмовчилиги ҳам, ортиқчаси ҳам зарарли-меъёрни оширманг;

еттинчидан, биологик стимуляторлар билан қўшимча ишлов беринг ғўза ривожи кечки бўлган далаларда ҳам пахтани эрта пишиб етилишига ва ҳосили баракали бўлишига эришинг;

саккизинчидан, ғўзанинг ҳосил тўплаши учун шароит яратинг, айниқса хорижий навларни эккан фермер хўжаликлари олимлар ва тажрибали мутахассислар тавсиялари асосида иш юритинг;

тўққизинчидан, зараркунандаларни улар оммавий кўпайиб кетгандан кейин эмас, мунтазам кузатув ва профилактика асосида бошқаринг. Бт хусусияти бўлмаган навларда тўлиқ интеграциялашган ҳимоя тизими (ИПМ), Бт навларда эса ИПМ билан бирга майдоннинг 10–15 фоизида Бт хусусияти бўлмаган ҳимоя (рефугия, амалиётда «Қочоқ» деб аталувчи) майдони ташкил этинг;

ўнинчидан, ҳар бир суғоришдан кейин тупроқ етилиши билан 1–2 марта майин культивация қилинг. Бунинг учун, культиваторларни “балиқ сирти” қилиб ўранг ҳамда эрталаб ва кечки соатларда кесак ҳосил қилмасдан майин культивация қилишни йўлга қўйинг.

Қатор орасида культивация шундай ўтказилиши керакки, бунда, ғўза тупларига зиён етказмасин, кўсакларни тўкмасин, ғўза пояларини пайҳон қилманг;

Суғоришдан кейин тупроқларда ёриқлар (девор) пайдо бўлган бўлса, енгил суғориб, кейин майин культивация қилинг;

ўн биринчидан, июль-августда бажариладиган агротехник тадбирларни яна бир нозик жиҳати шундаки, бу пайтга келиб, ғўза қатор ораларида шўра, ит узум, қўй печак, ғумай, сув ўти каби бегона ўтлар ҳам кўпаяди.

Ғўзадан баланд бўлиб, ҳашаротларни ўзига жалб этиш билан бирга, турли зарарли микроорганизмлар кўпайиб, пастки ярусдаги кўсакларни чиришига, макроспариоз ва бошқа чириш касалликлари кўпайишига олиб келади ҳамда ғўзага берилган ўғитни асосий қисмини ўзлаштиради.

Шу сабабли ҳар бир дала яна бир марта кўздан кечирилиб, бегона ўтларни сувдан кейин қўлда юлиб олиш ва барча пайкаллар бегона ўтлардан тозаланишига жиддий эътибор қаратинг;

ўн иккинчидан, ривождан орқада қолган майдонларни алоҳида назоратга олинг ва қолоқликдан чиқариш учун қўшимча агротехник тадбир куланг;

ўн учинчидан, 1 августдан бошлаб, ғўзанинг ҳолатидан келиб чиқиб, Этефон (“қариш” гормони) қўлланг, бу ғўзанинг физиологик пишиш жараёни жадаллаштиради ҳамда ўсимликнинг ўсиши тўхтатади, кўсакларни тўлиқ етиштиришга эришиб, ҳар бир гектардан олинадиган пахта ҳосилдорлигини янада оширади.

ўн тўртинчидан, далангизни ҳар хил (плёнка, баклашка, пластик идишлар, қоғоз ўрамлар ва бошқа) чиқиндилардан тозаланг, дала чиқиндилари келажак авлод учун, инсонлар соғлиги учун жиддий хавфга айланади, бефарқ бўлманг!

Тоза дала безак эмас – у тупроқ унумдорлиги, инсон саломатлиги ва фермер обрўсидир, шуни унутманг! Экологик тоза дала - бу озиқ-овқат хавфсизлигининг калитидир.

Пахтачиликда юқори натижаларга эришишда аввало, деҳқон ва фермерлар, пахта кластерлари ҳамда соҳа фидоийлари томонидан туну-кун қилинган машаққатли меҳнат, шунингдек, пухта ўйланган ислоҳотлар ва илмий ёндашувлар ўзининг муносиб самарасини бермоқда.

Хабарингиз бор, кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизда асосий эътиборни сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни фаол жорий этиш, хўжалик ва корхоналарнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, энг муҳими, деҳқон ва фермерларнинг оғирини енгил қилишга қаратилмоқда.

Айнан муҳтарам Президентимизнинг 2026 йил 8 майдаги ПФ-82-сонли Фармони билан пахта хомашёсини етиштиришга ажратилган имтиёзли кредитларни бир қисмини қоплаб бериш бўйича бир қатор имтиёзлар белгиланган. Жумладан:

пахта хомашёсини етиштиришга ажратилган имтиёзли кредитларни шартномада белгиланган муддатда қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловининг 2,5 фоизлик пункти;

ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31 декабрига) қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоизлик пункти;

қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёсини биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича имтиёзлар белгиланган. Сиз пахтадан юқори ҳосилдорликка эришиб ушбу имтиёзлардан фойдаланинг!

Азиз фермер ва деҳқонлар!

Сизнинг ҳар бир ўлчовингиз, ўз вақтида қабул қилган қарорингиз, ерга, сувга ва ўсимликка эҳтиёткор муносабатингиз мамлакатимиз пахтачилигининг янги натижасини яратади. Билимни амалиётга айлантириб, юқори ҳосил, сифатли тола, барқарор даромад ва экологик тоза далаларни биргаликда шакллантирамиз.

Мазкур ишларни шундай кўтаринки руҳда ташкил қилайликки, қилинган меҳнатимиз орқали ҳосилга ҳосил қўшиб, юқори натижаларга эришайлик. Барчангизни ушбу эзгу ишда иштирок этишга чорлаб, иқтисодиётимизни юксалтиришга, она юртимиз янада обод бўлиши учун муносиб ҳиссангизни қўшишга ҳамда “Долзарб 20 кун” мобайнида пахта далаларига янада ишлов беришда фаол қатнашишга даъват этамиз!

Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда туман фермерлари кенгаши

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026