21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 02:15
Жамият 👁 2,102

Ичимлик суви таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ўрганилмоқда

Ичимлик суви таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ўрганилмоқда

Коммунал хизматлар сифати аҳоли турмуш даражасини белгилайдиган асосий мезонлардан бири саналади. Тоза ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимининг узлуксиз ишлаши эса шу мезоннинг энг асосий қисми ҳисобланади. Шу боис соҳада давлат назорати йилдан-йилга кучайтирилиб, амалий текширувлар ҳудудларда мунтазам тус олмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви ҳамда уларга кўрсатилаётган оқова сув хизматларининг сифати доимий равишда назорат қилиб борилмоқда. Бу йўналишдаги ишлар туманлар кесимида навбат билан, тасдиқланган жадвал асосида олиб борилмоқда. Навбатдаги ўрганиш ишлари Амударё туманида амалга оширилди.

“Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бинолар кўздан кечирилди. Хусусан, истеъмолчиларнинг тармоққа қонуний уланганлик ҳолати, тўлов интизоми ҳамда хавфсизлик талабларига риоя қилиниши таҳлил этилди.

Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаш ва табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш тарғиб қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2026 йилнинг ўтган етти ойи давомида инспекция томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 319 та ноқонуний уланиш аниқланган. Шундан 144 таси ичимлик сув тармоқларига, 3 таси оқова сув тармоқларига уланиш, 172 таси эса сув ҳисоблагичларидаги пломбаларга оид ҳолатлардир.

Кўриниб турибдики, аниқланган ҳолатларнинг ярмидан кўпи айнан ҳисоблаш ускуналари билан боғлиқ. Ушбу ҳолатлар натижасида “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятига етказилган зарар миқдори салкам 300 миллион сўмни ташкил этган.

Шу билан бирга, республика ҳудудида жойлашган бюджет ташкилотларида ичимлик сувидан фойдаланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан 231 та ўрганишлар ўтказилган. Натижаларга кўра, 23 та ташкилотда камчиликлар қайд этилган. Улардан 3 тасига камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма киритилган, 20 тасига нисбатан эса умумий қиймати 102,1 миллион сўмлик маъмурий жарималар расмийлаштирилган.

Бундай текширувлар сув ресурсларидан фойдаланишда тартибни мустаҳкамлаш, ҳисоб-китоб аниқлигини таъминлаш ва ҳалол истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Ноқонуний уланишларнинг олдини олиш эса тизимнинг молиявий барқарорлигини сақлашга, шу орқали хизмат сифатини яхшилашга хизмат қилади. Айни пайтда ҳудудларда назорат билан бир қаторда тарғибот ишлари ҳам узлуксиз давом эттирилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026