20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 22:20
Қишлоқ хўжалиги 👁 5,014

Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг энг муҳим ва таянч тармоқларидан бири саналади. Бугунги кун фермерлари эса нафақат ерга уруғ қадаб, ҳосил етиштирувчи миришкор, балки бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишларни муваффақиятли бошқараётган тадбиркор ва янгилик яратувчи ишбилармонларга айланган. Айнан шундай ташаббускорлик ва меҳнатсеварликнинг ёрқин намунасини Амударё туманининг Бобур номли овулида жойлашган “Умид Азимхўжа” фермер хўжалиги фаолияти мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Мазкур йирик аграр тузилма ўз фаолиятини 2013 йилда бошлаган бўлиб, ўтган йиллар давомида узлуксиз ривожланиш ва ўсиш йўлини босиб ўтди. Бугунги кунга келиб, ушбу хўжалик тасарруфида жами 168 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан бевосита деҳқончилик қилиш ва экин экиш учун мўлжалланган қисми 79 гектарни ташкил этади. Жорий қишлоқ хўжалиги йилида ҳам ердан унумли фойдаланиш мақсадида агротехник тадбирлар асосида 15 гектар майдонда ризқ-рўзимиз бўлган буғдой етиштирилган бўлса, қолган 64 гектар майдонга эса чигит қадалган. Хўжалик раиси Умарбек Жумабоевнинг узоқни кўзлаб юритган оқилона сиёсати ва тинимсиз изланишлари натижасида оддий фермер хўжалиги бугунги кунда том маънодаги йирик кўп тармоқли хўжаликка айланди.

Буни хўжаликда йўлга қўйилган чорвачилик тармоғи мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳозирги вақтда бу ерда 80 бош қорамол ҳамда 100 бош қўй парвариш қилинмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, боқилаётган қорамолларнинг асосий қисми маҳсулдорлиги билан жаҳонда донг таратган Гольштейн ва Симментал зотларига мансубдир. Бу эса туманда наслли чорвачиликни ривожлантиришга, гўшт ва сут йўналишида юқори натижаларга эришиб, дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашга жуда катта ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, парваришланаётган қўйлар ҳам маҳаллий иқлимга мослашган, йирик жуссали Ҳисори ва Арашан зотларига мансуб бўлиб, улардан сифатли гўшт ҳамда кўплаб насл олиш йўлга қўйилган.

Фермер хўжалиги фаолияти фақатгина деҳқончилик ва чорвачилик билан чекланиб қолмаган. Экологик муҳитни яхшилаш ва қўшимча даромад олиш мақсадида хўжалик тасарруфидаги 3 гектар майдонда мевали боғ яратилган. Бундан ташқари, 2 гектар майдонда махсус сунъий ҳавзалар барпо этилиб, у ерда интенсив усулда балиқ етиштирилмоқда. Аграр соҳадан ташқари, қишлоқ жойларида саноатни ривожлантириш мақсадида, фермер томонидан тош майдалаш карьери ҳам ишга туширилган. Ушбу саноат объекти нафақат хўжаликка қўшимча даромад келтирмоқда, балки ҳудудда янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Жорий йилда “Умид Азимхўжа” фермер хўжалиги жамоаси пахтадан янада юқори ҳосил олишни мўлжаллаган. Етиштирилган мўл ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш мақсадида, хўжалик тасарруфида бўлган замонавий пахта териш машинасининг барча техник имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу кўп тармоқли хўжалик фаолияти бугунги кунда ерга меҳр берган ва ундан унумли фойдалана олган инсон қандай юксак натижаларга эришиши мумкинлигини кўрсатиб берувчи ўзига хос тажриба мактабидир. Бундай илғор ташаббуслар эса ҳудудлар иқтисодиётини юксалтириш ва фаровонликни оширишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026