21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:04
Жамият 👁 2,546

102 БАҲОРНИНГ ГУВОҲИ БЎЛГАН ТАБАРРУК МОМО

102 БАҲОРНИНГ ГУВОҲИ БЎЛГАН ТАБАРРУК МОМО

Ҳар бир инсон умри мисли бир китоб. Ҳар бир саҳифасида ўзига хос қувонч-ташвишлар, маъно-мазмунлар бисёр. Аслида одам умри доим ҳам бир текис кечавермайди. Бир тоифа фозиллар умрни театр саҳнасига, одамзотни унда роль ижро этувчи актёрларга ўхшатишади. Агар биз ҳам шундай дея тасаввур этсак ва бировларнинг ҳаётини томоша қилиш имкониятимиз бўлса, бир асрдан зиёд умр кўрган, бизнинг ҳатто тасаввуримизга ҳам сиғмас даражада турмуш қийинчиликларига бардош бериб яшаб, роҳат-фароғатга етган Рейима момо Саидмуродованинг босиб ўтган ҳаёт йўли кўпчилигимизга ибрат бўлар эди. Ҳатто оддий рўзғор юмушларини ҳам оғир оладиган, фарзандларининг болалик шўхликларига чидамай дағдаға қиладиган, зурриётларининг оқибатсизлигидан нолийдиган ё ўз умридан мақсад-маъно тополмай зерикиб яшайдиганларга бу улкан сабоқ бўлар эди. Ахир шунча йил умр кўришнинг ўзи ҳам шоир айтганидай, ярим ҳикмат. Қолаверса, югуриб-елиб, оилам, юртим деб яшаш ва кексайган чоғингда уларнинг ардоғида бўлишнинг гашти ўзгача.

Момо 1913 йилда Хўжайли туманида туғилган. Отаси Анорбой Бердимуродов масъул лавозимда ишларди. 1930 йилларнинг охирида Тошкентга қандайдир мажлисга чақирилган ва халқ душмани деб мажлисда ўтирган жойида қамоққа олинган. Шундан кейин онаси, туғишганлари учун ёруғ кунлар зулматга айланди. Эҳ-ҳей, ўша йиллар уларнинг бошидан не уқубатлар ўтмади, дейсиз. Гоҳ халқ душманининг фарзанди, дея мактабда камситишса, гоҳ келиб уйларини тинтиб, қўлга илгудай нарса топишолмай кетишарди. Ўз элининг одамлари  ҳатто нима гапиришса, органга шуни етказиб туришар, отасини соғинганидан юраклари эзилиб турса-да, тилига чиқариша олишмасди. Ҳатто буғдойи ўриб-йиғиб олинган далада машоқ териб юришганида йиққан буғдойини олиб қўйиб, ўзларини калтаклашса ҳам чидашди. Қамоқда вафот этган Анорбой Бердимуродов бир йил ўтмасдан оқланди. Бироқ элдаги қаҳатчилик туфайли азобли кунлари тугамай, тақдирга тан бериб яшашди.

Рейима Саидмуродова бўй етиб туманимизнинг "Оқ олтин” овулида яшовчи Тожимурод исмли йигит билан ҳаётини боғлаганида, 1940 йилда деҳқончилик, пахтачилик ишларининг бари асосан қўлда бажариларди.

- Қилганим меҳнат, кўрганим уқубат бўлди, - дея эслайди момо ўша йилларни. – Бош қаттиқми ё тош, - дея сўрашганида бир донишманд: "бош қаттиқ” деб жавоб берган экан. Шундай чиқар. Менинг чеккан захматларимга тоғ бардош беролмас эди. 1950 йилда Жумуртов шаҳарчасига кўчиб борганимиздан сўнг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи заводда ишладим. Оҳак пишириш цехи улкан, хумбузга тошлар трап орқали замбилда олиб бориб ташланарди. Замбилга 100 кило атрофида тош солинарди. Шу замбилнинг бир тарафини эркаклар билан баб-баравар кўтариб, 50 метрча келадиган трапда олиб чиқардик. Оғир меҳнат туфайли туққан болаларимнинг Худойбергандан бошқаси нобуд бўлиб кетди.

Худойберган ўғлим Урганчдаги педагогика институтини тугатгач, 41-мактабга ишга юборишди. Бир-икки йил қатнаб ишлаб, анча қийналди. Кейин отаси: ёлғизгина боламизни йўлда сарсон қилиб қўймай, кўчиб бора қолайлик, - деди ва шу ерга кўчиб келиб, ўтиримли бўлиб қолдик. Шукр қиламан, биргина ўғилдан саккиз қиз, уч ўғил невара кўрдим. Бир ўғил неварамнинг умри қисқа экан, қолган 10 нафари ўқиди, уйли-жойли бўлди, ўзларидан тиниб-тинчиб кетди.

Момонинг ажин босган юзларида мамнуният балқийди. Атрофида чуғурлашиб юрган чевараларига фахрланиб қараб қўяди.

- Онамнинг чеваралари ҳам олди бўй етди. Бири Қорақалпоқ Давлат Университетида, бири Малайзияда халқаро туризм йўналишида ўқияпти, иккови бу йил абитуриент. Аввал ўз болаларимизни ўқитгандик. Энди гал невараларимизга келди. Фарзандларимизнинг, невараларимизнинг эсли-хушли бўлиб камолга етаётганида биздан кўра онамларнинг хизмати катта, - дейди Худойберган ака.

Унинг турмуш ўртоғи Бибиойша опанинг момо ҳақидаги сўзлари янаям қизиқарли:

- Невараларимни ухлатмоқчи бўлиб алла айтсам, ҳалинчагидан тушиб кетишади, аллани катта энам айтсин, дейишади. Энам жуда кўп халқ қўшиқларини билади. Авваллари тўйларда қизларга ёр-ёр айтарди. Овози ширали бўлганиучун менинг аллаларимни невараларим тинглагиси келмайди. 38 йилўқитувчилик қилганим бекорменинг, дейман энамга. Уйли-жойли бўлибкетган қизларим ҳаммеҳмонга келса, аввал энамниизлайди.

Табиатан ширин сўз, беаёвйиллар саноқсиз ажинларсолган момонинг юзидаодамни  ўзига тортадиган бирилоҳий нур бордек, меҳрбалқиб туради. Шу меҳр уни бир умр ғайрат-шижоатли қилган бўлса, ажаб эмас.

Момо ҳатто келинига 70-75 ёшларигача тандирни бермай, неваралари учун ўзи нон ёпган, овқат пиширган экан. Томорқада турли мева, сабзавот етиштириб, бозорга олиб чиқиб сотиб, оиласи эҳтиёжига керакли нарсаларни харид қилиб келаркан. Асли тўртинчи синфгача таълим олган Рейима момо олди-сотдида ҳисоб-китобни бир зумда ёддан чиқарса, атрофидагилар ҳайрон бўлиб қарар экан.

Рейима момонинг кичкинагина жуссасига қараб, унинг шунчалар зеҳнли, қувватли бўлганига ҳайрат, ҳам ҳавас қилади, одам. Шу боисдан ҳам дўст-биродар, қўни-қўшнилари қариндошдек яқин, момонинг уйи остонасидан одам аримайди. Момо келгувчиларни адашмай танийверади, бағрига босиб кўришиб, узундан-узоқ дуо қилади. Биз – бир гуруҳ таҳририят ходимлари ҳам 102 йилнинг гувоҳи бўлган табаррук момони зиёрат қилиш, дуосини олиш бахтига мушарраф бўлдик. Навбат суратга олишга келганида Рейима момо янги рўмолини олиб келишни невараларидан бирига буюрди. Буюрди-ю сал ўтмай, таёғини қўлига олганича ўзи ўрнидан турди. Фарзандлари бўй етиб қолган невараси рўмолини топиб олиб келишига ишонмади чоғи, йўл-йўлакай:

- Болага иш буюр, орқасидан ўзинг югур, - деб қўйди.

Ўтирганлар бу гапга қотиб-қотиб кулдик. Рейима момонинг орқасидан қараб қоларканмиз:

- Илойим, шу ғайратингизга кўз тегмасин, - дедик ҳавас билан.

Ойгул РАЖАБОВА, Маҳмуджон ШОМУРОДОВ, газетанинг махсус мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026