20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 22:19
Жамият 👁 254

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “ОСОЙИШТА САРҲАД — БАРЧАМИЗНИКИ” ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё тумани Маданият бўлимида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан “Осойишта сарҳад — барчамизники” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди. Унда ДХХ Чегара қўшинлари масъуллари, туман ҳокими ўринбосари Жасур Яхшимов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Алишер Йўлдашев, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди. 

Тадбирда мамлакатимиз давлат чегараларининг дахлсизлигини таъминлаш, сарҳадларимизни ишончли ҳимоя қилиш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асраш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, давлат чегараси хавфсизлигини таъминлашда ваколатли органлар ва жамоатчилик ҳамкорлигининг аҳамияти таъкидланди. Тадбир давомида “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, асосий қоидалари, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлар ҳамда фуқароларнинг иштироки масалалари ёритилди. 

Жумладан, Қонуннинг 9-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, 28-моддасида фуқароларнинг, 30-моддасида эса Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколат ҳамда мажбуриятлари белгиланганига эътибор қаратилди. 

Таъкидланганидек, чегара хавфсизлигини таъминлашда ҳушёрлик, қонунларга риоя қилиш ва фуқаролик масъулияти муҳим ўрин тутади. Айниқса, чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шубҳали ҳолатларга бефарқ бўлмаслик ва ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. 

Қайд этилишича, мамлакатимиздаги қарийб 9 мингта маҳалланинг 552 таси чегараолди ҳудудларида жойлашган. Ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат чегараси тўғрисидаги қонунчиликдан хабардорлигини ошириш, маҳалла фаоллари ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Тадбирда тумандаги маҳаллаларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва замонавий шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди. 

Хусусан, “Обод маҳалла” дастури доирасида 2026 йилда туманда 88 километр ички йўлга асфальт қопламаси ётқизилгани, 31 километр масофада тоза ичимлик суви тармоқлари тортилгани, шунингдек, замонавий шароитларга эга учта умумтаълим мактабида қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилгани қайд этилди. Мазкур ишлар маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулай шароитлар яратиш ва ёшларнинг сифатли таълим олиши учун имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Учрашувда ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тинчлик ва осойишталикни қадрлаш туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Таъкидланганидек, давлат чегараларининг дахлсизлигини таъминлаш нафақат тегишли идоралар, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам масъулиятидир. Шу боис бундай тарғибот-ташвиқот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларда юрт тинчлиги ва хавфсизлигига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026