21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 10:14
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,453

ЕРГА ЭГАЛИК ҲИССИ ЮТУҚЛАРИМИЗГА ЗАМИН БЎЛМОҚДА

ЕРГА ЭГАЛИК ҲИССИ ЮТУҚЛАРИМИЗГА ЗАМИН БЎЛМОҚДА

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига жорий этилган ислоҳотлар туфайли деҳқон ернинг ҳақиқий хўжайинига айланди.  Бугун у ўзи етиштирган ҳосилнинг даромадидан манфаатдор. Ерга эгалик ҳисси қишлоқ хўжалик экинларининг барчасидан ҳам юқори ҳосил олиб, хўжалиги, оиласи иқтисодини мустаҳкамлашга асос бўлмоқда.

Мен ёшлигимдан пахтачилик ташвишларига гувоҳ бўлиб улғайдим. Кейинчалик бригада бошлиғи бўлиб ишладим. У пайтларда бригадирлар фа-қатгина дала меҳнаткашларига буюрилган топшириқларни бажартирувчи эди, холос. Бугун-чи, бугун? Бугун ўз еримиз ўз ихтиёримизда, фермер нафақат ер учун, балки, ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга, фаровон яшашига ҳам масъул. Янги-янги иш ўринлари яратиб, аҳолининг иш билан таъминланишига ҳам ҳисса қўшмоғи даркор.

Мен 2002 йилда "Искандаров Фарҳод” фермер хўжалигини тузган вақтимдан бери 13 йил ўтган бўлса, ҳозирги кунгача хўжалигимиз туманимиздаги энг иқтисодий бақувват ва мўл ҳосилли хўжаликка айланди. Биргина ўтган йилнинг ўзида 105 гектар пахта майдонларидан 216 тонна ҳосил етиштириш бўйича шартнома тузган бўлсак, амалда 378 тонна пахтани давлатимиз хирмонига тўкдик. Натижада 89 нафар ижарачиларимизнинг ҳам даромади мўл бўлди, хўжалигимизга янги техникалар харид қилиш имкониятига эга бўлдик.

Жорий йилда ҳам хўжалигимизда пилла, буғдой етиштириш режалари ортиғи билан бажарилди. Ҳозир асосий экинимиз – пахта йиғим-теримига киришдик. Қийғос очилиб турган пахталар бу йилги хирмонимиз ҳам мўл бўлишидан дарак бериб турибди. Асосий далаларимизга "Бухоро-8”навини экканмиз. Бу ҳосилдор нав бўлиши билан бирга туманимизда экилаётган бошқа навларга нисбатан ҳафта – ўн кун кечроқ етилади. Бироқ биз август ойида ҳам ғўза тарбиясини давом эттириб, ҳосилга-ҳосил қўшишга эришдик.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун жуда масъулиятли ва ҳаяжонли дамлар – йиғим-терим мавсуми бошланиб кетди. Йил бошидан бери қишнинг аёзи-ю ёзнинг иссиқ тафтини писанд этмай, далада қилган меҳнатлари маҳсули тарозига қўйиладиган дамларга оз фурсат қолаяпти. Пешона тери, қалб қўри билан асосий бойлигимиз – пахтадан юқори ҳосил етиштиришдек улуғ мақсадлар йўлида меҳнат қилган барча пахтакорларнинг меҳнатлари самарали, юзлари ёруғ бўлишини тилайман. Бизга ана шундай имкониятларни берган мустақиллигимизнинг 24 йиллиги қутлуғ бўлсин, дейман.

Фарҳод ИСКАНДАРОВ, фермер.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026