22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:02
Жамият 👁 4,803

ЭНДИ ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ТАМАКИ ЧЕКИШ ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ

ЭНДИ ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ТАМАКИ  ЧЕКИШ ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан 31 май - Халқаро кашандаликка қарши кураш куни сифатида эълон қилинган. Ушбу санада дунёнинг кўплаб давлатларида чекиш таъқиқланади, тамаки маҳсулотлари савдоси тўхтатилади. Турли тадбирлар ташкил қилиниб, кашандалик иллатига мубтало бўлганлар яна бир карра огоҳликка чорланади. Бу хайрли анъана 1980 йилдан бери амалга оширилиб келинмоқда.

Мамлакатимизда ҳам кашандаликка қарши кураш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2011 йил 5 октябрда юртимизда "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонун фуқароларнинг, аввало, йигирма ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлигини алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва қарор топтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унга мувофиқ иш жойлари, соғликни сақлаш, таълим ва спорт-соғломлаштириш муассасалари, ёнғин хавфи бўлган жойлар, жумладан, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Ўзбекистонда биринчи марта жамоат жойларида тамаки ёки унинг ўрнини босувчи маҳсулотларни чекканлик учун жарималар жорий қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти  И.А.Каримов томонидан 2015 йилнинг 29 декабрь куни "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди ва 30 декабрь кундан бошлаб кучга кирди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига янги 561-модда қўшилиб, иш жойлари, соғликни сақлаш, таълим ва спорт-соғломлаштириш муассасалари, ёнғин хавфи бўлган жойлар, жумладан, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш энг кам иш ҳақининг  учдан бир  қисмидаги жарима билан жазоланиши белгиланди. Бундай жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилишга махсус ажратилган майдонлар ва алоҳида мўлжалланган хоналарда рухсат берилади.

Шуни таъкидлаш керакки, бизнинг қонунчилигимизда олдин жамоат жойларида тамаки истеъмол қилган шахсларга нисбатан ҳеч қандай жарималар белгиланмаган эди. 

Тамаки маҳсулоти деганда, қонунчиликка кўра, тамаки ёки унинг ўрнини босувчи моддадан тайёрланган ҳар қандай маҳсулот (жумладан, нос ҳам) тушунилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 122-моддасига кўра,  тамаки маҳсулотларини маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, кемалар, шаҳар атрофида қатнайдиган поезд ва трамвайлар, шаҳар ичида ва шаҳар атрофида қатнайдиган ҳамда шаҳарлараро йўналишдаги автобусларда, шунингдек, такси ва шаҳар электр транспортида истеъмол қилганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Ҳаво кемалари (самолётлар)да тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 187-моддасига кўра фуқароларнинг иш жойлари, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга  маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили Ер юзида 6 миллион нафарга яқин киши чекиш оқибатида орттириб олган касаллик қурбонига айланмоқда. 17 миллионга яқин киши эса юрак-қон томир, ўпка саратони, сил, ошқозоности бези яллиғланиши каби хасталикларга гирифтор бўлмоқдалар. Шундай экан, тамаки маҳсулотини чекиб, умрингизни хазон қилманг, азиз юртдошлар.

Шерзод Абдуллаев,

туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси.

(Фото - http://s002.radikal.ru)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026