21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:39
Жамият 👁 4,742

МАРД ЙИГИТЛАР ХИЗМАТГА ОТЛАНИШДИ

МАРД  ЙИГИТЛАР  ХИЗМАТГА  ОТЛАНИШДИ

Муҳтарам Президентимизнинг 2015 йил 23 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида шу кунларда юртимизнинг барча туманларида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали равишда кузатиш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, туман Мудофаа ишлари бўлимида ҳам Президентимизнинг ушбу қарорида белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказишга пухта ҳозирлик кўриб қўйилди.

Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Ф.Ю.Мусулмонов билан суҳбатимиз айнан шу ҳақда бўлди.

- Ҳурматли Фахриддин Юсубиллаевич, бу йилги ёшларни муддатли ҳарбий хизматга чақирув тадбирларига тайёргарлик ишларининг аввалги йиллардагидан фарқи борми?

- Албатта, фарқи бор! Чунки, бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаймиз. Бугунги чақирилувчилар мустақилликнинг шонли 25 йиллигини Миллий армия сафида нишонлашади. Шу боис ҳам йигитларни Ватан ҳимоясига кузатиш маросимини янада жўшқинлик билан ўтказиш, тантанали кузатиш маросими руҳи ёшларнинг қалбида бир умр сақланиб қолиши учун ҳарбий ватанпарварлик, туғилган ерга, ота-онага меҳр-муҳаббат мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.

- Авваллари фарзанди ҳарбий хизматга чақирилаётган ота-онани қандайдир ғам босарди. "Ўғлимнинг насибаси қайси юртларга сочилган экан”, деб ҳавотирланиб юришарди.

- Тўғри айтасиз, мустақилликдан аввал шундай хавотир билан ота-оналар фарзандларини қайғуриб юришлари табиий ҳол эди. Бунга оталаримиз, акаларимиз тақдири яққол мисол. Чунки, мустабид тузум даврида ҳарбий хизматга чақирилувчининг билими қай даражада, соғлиги-чи, бу жиҳатлар инобатга олинмаган.

- Бугун-чи, ота-оналар ўз фарзандларини ҳарбий хизматга кузатиш пайтида ўзларини қандай тутишади?

- Айтсам, гапларим муболағадай туюлиши мумкин, лекин бу – ҳақиқат! Ота-оналар жондан азиз ўғилларини худди мароқли саёҳатга кузатаётгандай, қувониб-қувониб, оқ фотиҳалар билан Ватан ҳимоясига йўллайдилар.

Фарзандини ҳарбий хизматга кузатгани келган ота-оналар ёшларни муддатли ҳарбий хизматга чақирув ишларига тайёргарлик йилдан-йилга такомиллашиб бораётганини таъкидлашади.

Бу борада чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳам жисмоний, ҳам ақлий салоҳияти жиҳатдан кучли, билимдон ва соғлом ёшларни танлаб олишга алоҳида эътибор берилади. Ҳарбий тактик машғулотлари, замонавий ахборот технологиялари ҳамда жисмоний тайёргарлиги бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган, ҳар томонлама соғлом ёшларгина аскар деган шарафли номга сазовор бўлишади.

Шу сабабли бугун юртимиздаги ҳар бир ота-она фарзандини ҳарбий хизматга жон-жон деб юборишаяпти. Мустақилликдан  аввал иложи бўлса, ўғлини ҳарбий хизматдан олиб қолиш учун соғлом фарзандига "ногирон” деб ҳужжат тайёрлаганлар ҳам кўп эди. Бугун эса тамоман бошқача манзарани кўрасиз. "Менинг ўғлим нима учун армия хизматига олинмади?” деган савол билан мурожаат қилувчилар кўпайган.

- Албатта, бунинг сабаблари ҳам бор-да, шундай эмасми?

- Худди шундай! Мамлакатимизда мудофаа соҳасининг ўзига хос қонуний асослари яратилганлиги, Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар боис, халқимиз учун она Ватанга хизмат қилиш, уни ҳимоя этиш нафақат Конституциявий, балки ҳақиқий фуқаролик бурчига айланди. "Мудофаа тўғрисида”ги "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги, "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилингани, ҳарбий хизмат муддати бир йил қилиб белгилангани ҳамда ҳарбий хизматнинг муқобил тури – сафарбарлик чақируви резерви ташкил қилингани ўзининг ижобий самарасини берди. Юқоридаги Қонунлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони И.Каримов томонидан имзоланган қатор Фармон ва қарорлар ҳам Миллий Армиямизнинг қиёфаси, куч-қудрати, жанговар салоҳияти ва имкониятлари билан бирга ҳарбий қисмлардаги маънавий-ахлоқий муҳитни тубдан ўзгартириб юборди. Бу эса бугунги Ўзбекистон ёшлари қалбида она Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли хизматга ва ҳарбий ҳаётга ҳурмат-эътибор ҳамда ҳавасни уйғотди.

- Ҳар йилги муддатли ҳарбий хизматга туманимиздан қанча ёшлар чақирилади ва улар қўшимча имтиёзларга эга бўлишяптими?

- Туманимизда ҳарбий ҳаётга қизиқиш катта, Миллий армия сафида хизмат қилишни ўзларига шараф деб билувчи ёшлар жуда кўп. Ўтган 2015 йилда ана шундай ёшлардан 71 нафари мустақил юрт ҳимоячиси бўлишдек бахтга эришган эдилар. Ана шу  ёшлардан 25 нафари Президентимизнинг 2012 йил 31 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлишди. Бундай тавсияномаларга эга бўлган собиқ аскарлар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича олий ўқув юртларига ўқишга киришда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёздан фойдаланадилар.

Бу йилги муддатли ҳарбий хизматга 100 нафарга яқин ёшларимиз жўнаб кетиш учун тайёр туришибди.

- Сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар учун ҳам имтиёзлар борми?

- Ҳарбий хизматнинг бу турида ҳам  хизмат қилиш истагини билдирган ёшлар сафи йил сайин ошиб бормоқда. Ҳар йили камида 600 нафарга яқин ёшлар сафарбарлик чақируви резерви қисмларида ҳарбий хизматни ўтаб қайтишмоқда. Имтиёзларга келсак, ҳарбий хизматни СЧРда ўтаган ёшлар махсус тест синовлари ҳамда ҳарбий-жисмоний машғулотлардан муваффақиятли ўтсалар, Қуролли Кучлар қисмларида ҳамда ИИБларида шартнома асосида сержант лавозимида хизматни давом эттиришлари, ўзларига она Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбни танлашлари мумкин.

- Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва Қуролли Кучлар сафида ўз йигитлик бурчларини адо этиш учун жўнаб кетишга тайёр туманимиз ёшларига тилакларингиз.

- Аввало, Ватанимиз сарҳадлари дахлсиз, она юрт тупроғи тинч бўлсин. Қалбларида буюк Ватаннинг буюк келажагига ишонч, меҳр ва садоқат туйғулари ила ҳарбий хизматга отланаётган ёшларимиз ана шу ТИНЧЛИККА, миллатлараро ТОТУВЛИК ва фарзандларимиз БАХТ-САОДАТИга хизмат қилсинлар!

- Сермазмун суҳбатингиз учун ташаккур, омон бўлинг!


Суҳбатдош: Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026