22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:55
Жамият 👁 3,800

ФАРОВОНЛИК ЙЎЛИДАГИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

ФАРОВОНЛИК  ЙЎЛИДАГИ  ДАДИЛ  ҚАДАМЛАР

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан барча соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш ҳаракати бошланган эди. Шундан кейинги даврда, яъни салкам чорак аср мобайнида диёримизда улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз фаровонлигини тобора юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Туманимизда ҳар йили амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамюртларимиз қалбларида мустақиллик шарофатидан мамнунлик, фахр-ифтихор, келажакка катта умид туйғуларини пайдо қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2015 йилнинг  охирига қадар туманимизнинг  қишлоқ жойларида жами 362 та намунавий  лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилди.

Барча шароитларга эга бўлган ушбу уйларда яшаётган ҳамюртларимиз мамлакатимизда инсон омилига эътибор тобора кучаяётганидан мамнун эканликларини изҳор қилмоқдалар.

Барча йиллардаги каби 2015  йилда  ҳам туманимиз қурувчилари учун қизғин меҳнат йили бўлди, десак асло  янглишмаймиз. Негаки, шу йили ўтган йиллардагидан анча кўп қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан 55-сонли умумтаълим мактаби қошида қиймати 602,8 млн. сўмлик спорт зали қурилди, 9-сонли болалар мусиқа мактаби реконструкция қилиниб, бу ишга 1 млрд. 705 млн. сўм маблағ сарфланди.

"Гулзор” маҳалласида "Амударё ҚМ” МЖЧ томонидан амалга оширилган 48 квартирали "Камолот уйи” қурилиши 2015 йилнинг энг зарбдор қурилишларидан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Чунки, ушбу уй қурилиши қисқа фурсат ичида тугалланиб, ёш оилаларни ўз бағрига олди. Мазкур  "Камолот уйи” қурилишига 6 млрд. 64 млн. сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, туманимизда намунавий лойиҳалар асосида 75 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилиб, буларга жами 12 млрд. 715 млн. сўм маблағ ажратилган эди. Ўтган йилнинг охиригача шу уй-жойлардан 59 таси фойдаланишга топширилди.

Ўтган йил давомида туманимиздаги "Уйшин” маданият ва аҳоли дам олиш маркази капитал таъмирланиб, унга 605,1 млн. сўм, 43-сонли болалар боғчаси капитал таъмирланиб, унга 423,9 млн. сўм, 5-сонли болалар боғчаси капитал таъмирланиб, унга 405 млн. сўм, силга қарши диспансер биноси реконстукция қилиниб, унга 2 млрд. 448,6 млн. сўм маблағ сарфланди.

Туманимизда аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи ҳисобга олиниб, жами узунлиги 7,9 км. бўлган сув тармоғи қурилиши ва Манғит шаҳар иккинчи сув кўтариш насос станцияси реконструкцияси учун 1 млрд. 611,3 млн. сўм маблағ ажратилиб, ушбу қурилиш ишлари "Амударё қурулиш” МЧЖ, "Амударё махсус қурилиш” МЧЖ, "Манғит инвест максимум” МЧЖ томонидан сифатли амалга оширилди.

Шунингдек, намунавий лойиҳа асосида уй-жойлар қурилган 3 та массивга инвестиция дастурига мувофиқ қурилиш қиймати 265,8 млн. сўмлик, жами узунлиги 2,212 км. сув тармоғи қуриш ишлари бажарилди.   

"Осиё тараққиёт банки” маблағи ҳисобидан 1 млн. 402 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиб, туманимизнинг "Бўз ёп” овулида қурилиши режалаштирилган 20,7 км. узунликдаги сув тармоғининг 18,2 км. қисми қурилиши амалга оширилди. Айни кунда ушбу сув тармоғи қурилиши давом эттирилаяпти.

Туманмизда йўл қурилиши ва йўлларни таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида  эътибор берилаётгани боис, йўлларимиз тобора равонлашиб бормоқда. 2015 йилда туманимиз ҳудудидаги давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги йўлларни тўла ва жорий таъмирлаш ишларига жами 3 млрд. 267,9 млн. сўмлик маблағ ажратилди.

Биз мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимизга назар ташлар эканмиз, нақадар буюк ишларни амалга оширишга эришганимизни, ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганимизни, келажакда бундан ҳам катта бунёдкорлик ишларини амалга оширишга қодир эканлигимизни аниқ ҳис қиламиз.

Халқимизнинг бундан кейинги асосий мақсади ҳам ҳеч кимдан кам бўлмай,  бахтли ҳаёт кечиришдан, тинч-тотув яшашдан иборат.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ, газетанинг махсус мухбири.

(Фото - http://uz24.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026