22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:55
Жамият 👁 3,122

ТАДБИРЛАРИМИЗ ЁШЛАР САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

ТАДБИРЛАРИМИЗ ЁШЛАР САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Глобаллашув жараёни тезкорлик билан кечаётган бугунги кунда ёшларда умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, аждодларимизнинг маънавий меросига эгалик ҳиссини шакллантириш, уларни баркамол қилиб тарбиялаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўла англаб олишларига эришиш, тезкор тараққиёт асрида ҳаётда ўз ўринларини топишига кўмаклашиш, "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш – бугунги кунимизнинг устувор вазифаларидандир.

Шу мақсадда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши ёшлар учун бир қанча лойиҳаларни амалга оширмоқда, ҳамкор ташкилотлар билан бирга мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи-ёшлари орасида турли кўрик-танловлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказмоқда.

29 март куни туман ҳокимлиги биносида "Ҳоким ва ёшлар” деб номланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда туман ҳокими биринчи ўринбосари Б.Эрназаров, ҳоким ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова ва туманда фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашувда ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни мазкур соҳа имкониятлари билан таништириш, ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб этиш борасида қизиқарли маърузалар тингланди, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тушунча берилди.

Шу йилнинг 27 март куни "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан бирга мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти майдончасида  "Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичини ўтказди.

Мусобақада тумандаги 7 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари жамоалари сафда юриш, сафда қўшиқ айтиш, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий, жисмоний тайёргарлиги бўйича синовдан ўтказилди.

Мусобақанинг барча шартларини аъло даражада бажарган 3-сонли Амударё академик лицейининг  "Амир Темур издошлари” жамоаси туман босқичи ғолиби, дея эътироф этилди ва мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичига йўлланмани қўлга киритди.

31 март куни туман Маданият ва спорт ишлари бўлимида туманимиздаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими  муассасалари ўқувчилари орасида ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ўз иқтидорларини намойиш этишларига имконият яратиш мақсадида "Сиз қонунни биласизми?” деб номланган кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танлов ёшларимизнинг барчаси ҳам сиёсий саводхон, жамиятимиз ҳаётида фаол ва интеллектуал салоҳиятли эканлигини кўрсатди.

Ўтказаётган тадбирларимиз ёшлар билими, фаоллигини оширишга хизмат қилаётгани билан ҳам жуда аҳамиятлидир.

 

М.ЎРОЗБОЕВ,

"Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси.

(Фото - https://www.gazeta.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026