22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 09:53
Жамият 👁 1,458

ТОТУВЛИКДАН РАНГ ОЛГАН БАХТ

ТОТУВЛИКДАН РАНГ ОЛГАН БАХТ

Дунёда давлатлар кўп, эл-у элатлар, миллатлар кўп. Ҳар бирининг  ўз қонунлари, шарт-шароитлари, амал қиладиган урф-у одатлари бор.

Мен телевидение кўрсатувлари, радиоканаллар, вақтли матбуот орқали ҳаётимизда юз бераётган янгиликлардан мунтазам хабардор бўлиб бориш асносида дунё  халқларининг турмуш тарзи билан мамлакатимиз халқлари ҳаётини солиштириб, кўнглим яшнаб кетади. Ахир кўз очиб, шу қутлуғ заминни кўрдим, шу тупроқдан, шу мусаффо ҳаводан куч олиб ўсдим, ўқиб, илм олдим. Умримнинг асосий қисмини ўзим туғилиб, ўсган Амир Темур номли овул ёшларига тарих ва география фанларидан дарс беришга бағишладим. Тумандаги ўқиш туркман тилида олиб бориладиган 25-сонли мактабда то нафақага чиққунча ўқитувчи бўлиб ишладим. Ўзим қозоқ миллатига мансуб бўлсам-да, ўқувчиларимга туркман тилида сабоқ бердим.

Оиламиз эса байналмилал оилалардан. Умр йўлдошим Байрамгул Нуриева туркман қизи. У билан 4 қиз, 2 ўғилни тарбиялаб, вояга етказдик. Фарзандларимизнинг барчаси ўқимишли. Катта ўғлим Бектурсун кимё-биология фани ўқитувчиси, Рустамжон эса бошланғич таълим бўйича ўқитувчи, икки  нафар қизим ҳам менинг касбимни танлашган. Икки қизим ҳамшира. Турмуш ўртоғим умр бўйи фермер хўжалигида ишлаб, нафақага чиқди. Ўндан ортиқ невараларимиз қувончини кўриб, қарилик гаштини суриб яшаяпмиз. Туркман миллатига мансуб келинларим, куёвларимнинг аҳиллигидан қувониб кетаман. Оиламизда туркман, қозоқ ва ўзбек халқларининг урф-одат ва анъаналарига алоҳида эътибор ва ҳурмат билан қаралади. Тўй-маросимларимизни кўрсангиз, тўғриси, ҳавасингиз келади. Бири-бирини тўлдириб, бири-бирига уйқашиб, ярашиб турган анъана ва қадриятлар, ўзаро ҳурмат ва эҳтиром, тотувлик маъракаларимизни яшнатиб, кўнгилларимизни яйратиб юборади. Буларнинг барчаси мамлакатимиздаги миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат туфайлидир.

Ушбу қутлуғ онларда мен азиз Аму элимни, қадрдон дўст-у биродарларимни, илдизи бир, томири томиримга туташ жонажон халқимни мустақиллигимизнинг шонли 25 йиллиги билан қизғин табриклайман. Илоҳим, тинчлик, тотувликдан ранг олган бахтимиз, истиқлолимиз боқий бўлсин!

Адай ТИЛЕПОВ,

фахрий ўқитувчи, Амир Темур номли овул.

(Фото - http://uzbekistonovozi.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026