22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 11:14
Жамият 👁 3,273

ФАОЛ ХОТИН-ҚИЗЛАР — ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ГАРОВИ

ФАОЛ ХОТИН-ҚИЗЛАР — ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ГАРОВИ

"Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз биз учун ибратли меросдир”, деган эди Биринчи Президентимиз Ислом Каримов.

Дарҳақиқат, аёлни улуғлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, уларнинг давлат қурилишидаги иштирокини таъминлаш сиёсий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Шу сабабли истиқлол йилларида аёллар масаласида 80 дан ортиқ халқаро андозалардаги миллий ҳужжатлар қабул қилинди.

Конституциямизнинг 46-моддасида "Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар”,  деб белгилаб қўйилган. Асосий Қомусимизда белгиланган конституциявий қоидалар ҳуқуқий тусдаги бир қатор ҳужжатлар туркумида ҳам ўз ифодасини топди. Бу ҳужжатлар хотин-қизларга таълим олиши ва касбий тайёргарликда, меҳнат қилишда, меҳнат учун ҳақ олишда ва хизматда, ижтимоий-сиёсий ва маданий фаолиятида тенг имкониятлар берилишидан, аёллар меҳнатини муҳофаза қилиш ва соғлиғини сақлаш бўйича махсус чора-тадбирлар кўрилишидан, меҳнатнинг оналик билан уйғунлаштирилиши имкониятини берадиган шарт-шароит яратилишидан, оналик ва болаликни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, ҳомиладор аёллар ва оналарга ҳақ тўланадиган таътил ҳамда бошқа имтиёзлар берилишидан иборатдир.

Маълумки, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки  фуқаролик жамиятини  барпо этишнинг муҳим омилларидан биридир. Шу боис мамлакатимизда аҳоли, хусусан, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш баркамол авлод тарбиясида хотин-қизларга кенг имкониятларни яратиш, демократик қадриятларни амалда рўёбга чиқариш каби вазифалар билан чамбарчас боғлиқдир.

Мамлакатимиз БМТ томонидан қабул қилинган аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид 70 дан ортиқ халқаро ҳужжат ва халқаро шартномаларга қўшилган. БМТнинг Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси, Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги, Халқаро меҳнат ташкилотининг Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги, Меҳнат ва бандлик соҳасида камситишлар тўғрисидаги конвенциялар шулар жумласидандир.

Миллий сайлов қонунчилигимизга мувофиқ, сиёсий партиялар томонидан ҳокимият вакиллик органларига сайловларда депутатликка номзодларни кўрсатишда хотин-қизлар учун 30 фоизлик квота белгилангани бунга ёрқин мисолдир. Бундай имкониятлар самарасида аёллар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этаётир. Конституциямизнинг 117-моддасида хотин-қизларнинг ҳокимият вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи мустаҳкамлангани эса муҳтарама аёлларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам хотин-қизларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш бўйича қатор чоралар амалга оширилмоқда. Жумладан, Марказий сайлов комиссияси томонидан 2016 йил 7 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, дастурнинг ижросини таъминлаш мақсадида жойларда қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Дарҳақиқат, жамиятни янада янгилаш ва демократлаштириш фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи амалга оширилиши билан ҳам узвий боғлиқ. Шу боис сайлов жараёнининг барча босқичидан сайловчиларнинг хабардор бўлиши, уларнинг ҳуқуқий маданиятини, шу жумладан, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш муҳим ҳисобланади. Бу эса уларнинг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тўлақонли риоя қилишлари ва сайлов куни ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифодалашларини таъминлайди.

Юқорида номи тилга олинган Дастур доирасида ишлаб чиқилган "Хотин-қизларнинг сайловлардаги иштироки” мавзуида тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига биноан, бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва сайлов маданиятини юксалтиришга қаратилган ташвиқот ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Ишонамизки, бу каби чора-тадбирлар натижасида аёл-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги янада ошади ҳамда юрт тақдирига, мамлакатимиз келажагига дахлдорлик ҳисси билан жорий йилги сайловларда фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган муносиб номзодларга овоз берадилар. Зеро, хотин-қизларнинг ҳар жабҳада фаоллиги – жамият тараққиётининг гаровидир.

 

Марям АҲМЕДОВА,

туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026