21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 08:51
Саломатлик 👁 2,610

ФИДОЙИ

ФИДОЙИ

(Лавҳа)

Ҳаёт – тасодифларга тўла. Иш вақти тугаб, эндигина устки кийимларини алмаштириб бўлганида, бўлим мудирининг хонасига деярли югуриб кириб келган навбатчи ҳамшира:

- Олимбой ака, янги беморни олиб келишди, аҳволи жуда оғир,  – дея хабарлади.

Бундай хабарни эшитган шифокор "ким у, қаерлик?” – деб суриштириб ўтирмайди. Айниқса, бутун бошли шошилинч тиббий ёрдам бўлимидагилар зудлик билан беморнинг аҳволини яхшилаш чораларини кўришаётган пайтда. Олимбой Шомуродов эса бўлим мудири, бошқалардан кўра масъулиятни чуқурроқ ҳис қилишга одатланган. У елкасига халатини ташлаганча бўлимнинг беморларни қабул қилиш хонасига ошиқди. 5-6 ёшлардаги бола онасининг қўлида ҳушсиз ётар, рангида қон йўқ эди. Зудлик билан болани текширувдан ўтказишди. Болалар жарроҳи Шукурилла Исмоилов, терапевт Зулхумор Гаипова, болалар реаниматологи Эгамберган Хидировлар  билан биргаликда ўтказилган текширув натижаларидан сўнг бемор боланинг овқатдан заҳарлангани маълум бўлди. Вужуди ўтолов бўлиб ёнаётган болакайнинг ҳаёти учун кураш бошланди. Ошқозон ювилганида шу нарса маълум бўлдики, ҳазм қилиш органлари ҳаддан ташқари зўриқиб турган бир пайтда болани ота-онаси ўзларича "даволашган”, турли хил таблеткалар ичиришган. Натижада боланинг кичкина жуссаси бу нотўғри "даво усули”ни кўтара олмай, ҳушидан кетган.

Шу куни туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифокорлари ҳам, бўлим мудири Олимбой Шомуродов ҳам бир зум тин олишмади. Тонгда иссиғи тушиб, ўзига келган болакай ва бундан хурсанд бўлган ота-онанинг қувончини кўрган Олимбой Шомуродов ҳорғинлик билан ўз  хонасига кирганида девордаги соат унинг янги иш куни бошланганини кўрсатиб турарди.

Янги иш куни. Кимнингдир дардига дармон бўлиш, мушкулини осон қилиш билан бошланадиган хайрли иш соатлари. 25 йилдирки, Олимбой Шомуродовнинг ҳаёти инсонларга ширин ҳаёт гаштини ато этиш, саломатлик, оилаларига қувонч бахш этишдек эзгу иш билан эгиз. 1991 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт олийгоҳини жарроҳлик мутахассислиги бўйича тугатиб, оддий жарроҳ-шифокор сифатида ўз иш фаолиятини бошлаган Олимбой Шомуродов ўз касбига бўлган чексиз меҳр-муҳаббати ва садоқати туфайли эл аро обрў-эътибор қозонди. Касбдошлари, айниқса, устозлари, қолаверса, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг ишонч ва ҳурматига сазовор бўлди.

- Мамлакатимизда мустақиллик йилларида инсон саломатлигига эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди, - дейди Олимбой Шомуродов ўзи раҳбарлик қилаётган шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг бугунги  имкониятлари ҳақида гапираркан. – Муҳтарам Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг 1998 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ТТБ бош шифокорининг буйруғига асосан шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг ташкил этилиши туманимиз халқига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини яратди.

Ҳақиқатан ҳам мазкур бўлим ташкил этилган 2000 йилда 15 та ўринга эга бўлган бўлса,  тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши туфайли ўринлар сони 2013 йилда 40 тага етказилди. Бундан ҳам муҳими, жарроҳлик хонаси ва муолажа хоналари замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жизоҳланди. Бўлимнинг моддий-техника базаси тубдан янгиланиб, 17 турдаги энг замонавий даволаш-диагностика жиҳозлари олиб келиб ўрнатилди. Фақат 2015 йилнинг ўзида битта янги ЭКТ тиббий аппарати ва жами қиймати 11 млн. 966 минг 400 сўмлик қаттиқ жиҳозлар ҳамда 2 млн. 850 минг сўмлик юмшоқ жизоҳлар билан жиҳозланган бўлимда нафақат шифокорлар ва беморлар учун, балки ўз яқинларини кўргани келганлар учун ҳам кўнгилдагидай қулайликлар яратилди. Оғир аҳволда бўлимга келтирилган беморларнинг яқинлари учун яратилган қулай шарт-шароитлардан, шинам ва озода маиший  хоналардан беморлар ҳам, уларнинг яқинлари ҳам мамнун.

– Бўлимимиз шифокорларининг 16 нафари олий тоифали, - дейди мамнуният билан Олимбой Шомуродов. – Бу – жами ходимларимизнинг 50 фоизини ташкил этади. Ходимларимизнинг 4 нафари биринчи, бир нафари эса иккинчи тоифага эга. Бўлимда барча шифокорлар навбати билан ўз малакаларини ошириб боришади. Ўрта тиббиёт ходимлари учун бирлашмамизда доимий равишда малака ошириш ўқув жараёнлари олиб борилади. Тажрибали шифокорлар томонидан  ўтказиладиган бу ўқув жараёнларида тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, айниқса, доришунослик соҳасидаги янгиликлар хусусида батафсил маълумотлар берилади.

Ана, бўлимга яна янги бемор келтирилди. Автоҳалокат натижасида жиддий шикастланган эр-хотиннинг ҳолати барча мутахассислар иштирокида зудлик билан текширувдан ўтказилди. Аёлнинг ҳомиладор эканлиги маълум бўлгач, гинеколог шифокор, болалар реаниматологи, уролог, терапевт шифокорлар ҳам жарроҳлик амалиётига жалб этилди. Бир эмас, икки  эмас, уч инсоннинг ҳаёти учун кураш бошланди. Бўлим шифокорларининг фидойилиги, ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам, аниқ қўйилган ташхис туфайли, жарроҳлик муваффақиятли якунланди. Эр-хотиннинг ҳам, она қорнидаги етти ойлик чақалоқнинг ҳам ҳаётлари сақлаб қолинди. Ҳали дунёга келмасдан йўл ҳодисаси туфайли ҳаётнинг илк зарбасига учраган митти вужуд  чақалоқларни жонлантириш бўлимига ўтказилди. Гўдакнинг яшаб кетишига юз фоиз умид борлигини билгач, жарроҳлик хонасида ҳаёт учун курашган шифокорларнинг барчаси бир-бирларини табриклашди.

Олимбой Шомуродовнинг кўз ўнгида ўзининг тўрт нафар фарзанди, эрининг ишдан қайтишига ҳамиша ширин таом тайёрлаб, кутиб ўтирадиган рафиқаси Солия гавдаланди. Бугун ҳам тун ярмидан оғди. Болалар шифокор отасини кута-кута ухлаб қолишган бўлса керак. Фақат рафиқаси... рафиқаси усти дока билан ёпилган хонтахтанинг бир чеккасида эшикка қараганча кутиб ўтирган бўлади ҳар гал.

Шифокорнинг эса беором тунларининг асло адоғи йўқ. Бу беором тунларни бир эзгу мақсад ёритиб туради – халқ саломатлигини сақлаш. Ана шу мақсад сари интилган саломатлик посбонлари сафида менинг қаҳрамоним – Қипчоқ қишлоғида туғилиб-ўсган, эл-юрт хизматига ҳамиша камарбаста, туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими бош шифокори Олимбой Шомуродов ҳам бор.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026