22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 16:25
Жамият 👁 3,572

МАМЛАКАТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИДА ЯНГИ БОСҚИЧ: асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлаш

МАМЛАКАТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИДА ЯНГИ БОСҚИЧ: асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлаш

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз лавозимига киришганидан буён ўтган қисқа вақт мобайнида мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини бундан ҳам яхшилаш, янада юксак босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган қатор фармонлар ҳамда қарорлар қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларнинг асосий мақсади инсон манфаатларини таъминлашга, она Ватанимизнинг порлоқ келажагига хизмат қилишга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Газетамиз мухбирлари халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари билан суҳбатда бўлиб, ушбу фармон ва қарорлардан айримларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида уларнинг фикрларини тинглади.

Қуйида ушбу суҳбатларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Отабек ЙЎЛДОШОВ, Амударё академик лицейи директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, халқ депутатлари туман Кенгаши ижтимоий-маданий ривожлантириш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари  бўйича доимий комиссияси аъзоси:

Президентимизнинг шу йил 14 мартда қабул қилинган "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори келажагимиз эгаларини билимли, касб-корли қилиб тарбиялаш йўналишидаги ишларни янада янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Президентимизнинг юқоридаги Қарорига кўра, мамлакатимизда фаолият юритаётган академик лицейларнинг 4 таси таълим-тарбия сифати пастлиги, замонавий талабларга жавоб бермаслиги учун тугатилиб, 54 та академик лицей босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантирилиши назарда тутилган.

Бизнинг Амударё академик лицейимиз моддий-техника ва ўқув-методик базаси замон талабларига жавоб бериши, академик лицей таҳсилини олган ёшларнинг олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириш бўйича кўрсаткичлари юқорилиги учун бундан кейин ҳам академик лицей сифатида ўз фаолиятини давом  эттирувчи ўқув муассасалари рўйхатига киритилди.

Албатта, давлатимизнинг ўқув муассасамизга бераётган бу имконияти бизнинг зиммамизга юксак масъулият юклайди. Чунки Президентимизнинг юқоридаги Қарорида академик лицейларда ўқув жараёнининг сифати ва самарадорлигини ошириш, бу масканларда таълим бериш учун умумтаълим мактабларининг энг қобилиятли битирувчиларини танлаб олиш, ёшларнинг ўзлари танлаган касб ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган орзуларига эришмоғи учун барча зарур шароитларни яратиш, уларни чуқурлаштирилган таълим-тарбия дастурлари билан кенг қамраб олиш назарда тутилган.

Ҳақиқатан ҳам, академик лицей битирувчилари ўз иқтидори, билим ва салоҳияти, кенг дунёқараши билан ажралиб туриши, албатта, олий таълим босқичида ҳеч бир монъеликсиз  ўқишни давом эттира оладиган даражада зукко бўлмоғи жоиз.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, Президентимизнинг мазкур Қарори нафақат академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари, балки ана шу ўқув даргоҳларида таҳсил олаётган ёшларнинг ҳаётида янги саҳифа очиши табиий, албатта.

Нилуфар ДАВЛЕТОВА, 31-сонли умумтаълим мактаби директори, туман Кенгаши депутати.

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида 2017-2021 йилларда мамлакатимиз тараққиётини янада  жадаллаштиришга оид белгилаб берилган устувор вазифалардан бири таълим-тарбия тизимини тараққий эттириш масаласидир. Фармон асосида умумий ўрта таълим тизимининг сифатини  тубдан ошириш, қатор фанлар, шу жумладан математика, физика, информатика, кимё, биология фанларини чуқурлаштирилган тарзда ўқитишга алоҳида эътибор қаратиш, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятига оид амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини янада ошириш нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқилиши назарда тутилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ кучга кирган "Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низом бу улуғвор вазифаларни амалга оширишга мустаҳкам пойдевор бўлди, десам адашмаган бўламан.

Низом билан танишиш менга ўз меҳнат фаолиятим, ўзим раҳбарлик қилаётган жамоа фаолиятини холисона баҳолаб, келгусидаги ишларимизни бугунги куннинг талаблари даражасида ташкил этиш лозимлигини чуқур англатди. Айниқса, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, иқтидорини ривожлантиришига шарт-шароитлар яратиш, ўқувчиларни айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфларида ўқитиш  бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш вазифа қилиб қўйилгани мени жуда қувонтирди. Айнан шу усул болаларни ижодкорликка, изланишга ундаши биз педагогларга яхши маълум.

Ўйлайманки, қабул қилинган янги Низом барча умумтаълим мактаблари ютуқларининг яна ҳам кўпайишига замин яратади.

Умуман олганда, янги Низом мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларининг ташкилий тузилмасини яхшилаб, таълим-тарбия жараёнини янги сифат босқичига кўтариш имконини беради ва умумий ўрта таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвий алоқадорлигини таъминлайди.

Адилбой ЮСУПОВ, «Ифтихор дент» хусусий клиникаси раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси:

2017 йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан "Ягона дарча” марказлари орқали тақдим этиладиган лицензия ва рухсатномаларни қоғоз шаклидаги махсус бланкаларда мажбурий расмийлаштириш бекор қилинади. Берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар бевосита "Лицензия” ахборот тизимлари мажмуаси орқали олинади. Бундай кенг қамровли чора-тадбирлар тадбиркорлик субъектларига давлат хизмати кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариб, миллий иқтисодиётимизни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Ижтимой тотувликни янада мустаҳкамлаб, юртимизда тинчлик, барқарорлик ва оилалар ободлигини таъминлашга хизмат қилади.

2017 йилнинг 1-чорагидан ишга туширилиши белгиланган "Лицензия” ахборот тизимлари мажмуаси ҳам тадбиркорлар учун яна бир қулайлик бўлади. Бу тегишли давлат органига бормасдан туриб, "Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини электрон шаклда олиш, рухсатнома ва лицензия олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги, шунингдек, рухсатнома ва лицензия реестридаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланиш учун қулай шароит яратади.

Муҳтарам Президентимизнинг мазкур қарорини амалга ошириш,  шубҳасиз, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишни янги сифат босқичига кўтаришга, аҳолининг давлатга нисбатан ишончини оширишга, "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғояни ҳаётга жорий этишга кўмаклашади.

Ширин ЯНГИБОЕВА, ЎзМТДП туман Кенгаши раиси, туман Кенгашининг ижтимоий маданий ривожлантириш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий

комиссияси раиси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги жорий йилнинг 15 февралида қабул қилинган Фармони мазкур соҳалардаги камчиликларга барҳам бериб, маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш, ушбу соҳаларда давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини кескин ошириш, ўзбек халқининг  ўзига хос ва бой маданияти, санъати ва ижодини ривожлантириш, аҳоли ўртасида тинч  ва фаровон ҳаёт омили бўлган соғлом турмуш турзига амал қилишга интилиш ҳиссини рағбатлантириш мақсадларига хизмат қилади.

Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Қарорлари қабул қилинди.

"Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар мазкур соҳаларнинг тезкор ривожланишини таъминлаши сўзсиз.

Мақсуд ЖУМАТОВ, халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси:

Мамлакатимизда йўл хўжалиги соҳасидаги барча лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, барча ишлар сифатини ошириш имконини  берадиган тўлақонли буюртмачи хизматини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонда Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат акциядорлик компанияси ("Ўзавто йўл ДАК”) тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасини ташкил этиш назарда тутилган.

Ушбу Фармонда автомобиль йўлларини бошқариш бўйича махсус ваколатларга эга бўлган давлат органи сифатида Давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди.

Шу билан бирга Фармонда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилиши белгиланган.

Автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш, юксак халқаро талабларга жавоб берадиган транспорт коммуникациялари тизимининг халқаро транспорт йўлакларига кенг интеграциялашувини таъминлаш, автомобиль йўлларини  лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва сақлашга йўналтириладиган давлат молиявий  ресурсларидан самарали фойдаланиш, шу билан бирга, йўл корхоналари тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унда йўл хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда келишиш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, минтақавий автомобиль йўлларининг йўл қопламалари ҳолатини зарур даражага келтириш ва уларни эксплуатация қилиш хусусиятларини ошириш орқали йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт фаолияти учун, айниқса, қишлоқ жойларда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ва ҳудудларини истиқболли  ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, унда бу соҳани янада ривожлантириш юзасидан бир қанча вазифалар белгилаб берилди.

Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорларда белгилаб берилган вазифаларнинг амалга оширилиши йўлларимизнинг бундан ҳам равон бўлиб, иқтисодиётимиз ривожига, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада ободлигига  хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026