22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 17:30
Жамият 👁 2,692

ҲУНАРЛИ ҚИЗ – ЭЛ КЎРКИ

ҲУНАРЛИ  ҚИЗ  –  ЭЛ  КЎРКИ

Янги йил базмига барча қизларимиз ясан-тусан қилиб келишди. Айниқса,бир қизимизнинг устидаги кўйлаги барча қизларимизнинг эътиборини тортди.

Чиройли тўқилганлиги, бичими, рангининг ажойиблигига  ҳамма ҳавас билан боқди. Бу кўйлакнинг қаердан олинганлигини сўрашганида, у ўзи тўқиганлигини айтиб, "мақтаниб” ҳам қўйди. Шунда базмдаги барча қизларимизнинг кўнглидан "Қанийди, мен ҳам тўқишни билсам”, – деган истак ўтгани бор гап.

Энди, ким шу базмдан чиқиб, тўғри тўқувчининг уйига йўл олди-ю, ким тўқувчиликни ўрганиб, шундай кўйлаклар тўқиб кийди, бу бизга номаълум.

Бизнинг истагимиз, Сизни шу тўқувчи қиз билан таништириш.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат олийгоҳи    магистратурасини битказиб, Қорақалпоқ Давлат Университетида ёшларга тўқиш илмидан дарс бериб юрган бу қиз тақдир тақозоси билан Манғитга келин бўлиб тушди. 

Ҳозирда Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида фаолият юритаётган, Гулмира Худойназарова 2011 йилда иш бошлаганида коллежда тўқувчилик йўналиши хонаси фақат тўртта девордангина иборат эди. Гулмиранинг жонбозлиги-ю, коллеж маъмурияти кўмаги билан хона  Японияда ишлаб чиқарилган тўқимачилик дастгоҳлари билан тўлдирилди. Деворларни тўқимачиликка оид баннерлар, ўқувчилар томонидан бажарилган тўқимачилик намуналари безаб турибди. Тўқувчилик ўқув амалиёти  машғулотлари тўлиқ равишда тўқув дастгоҳларида ўтказилмоқда.

Коллежимизга яқин ҳудудда жойлашган мактабларнинг ўқувчиларига  ҳам Гулмира  нафис тўқиш сирларини ўргатмоқда. Қизларининг тўқишни ўрганганликларини кўриб, ота-оналар Гулмирадан беҳад мамнун.

Гулмира билан суҳбатлашсангиз, шогирдларини кўпайтириш ва шу орқали қизларимизнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш энг эзгу нияти эканлигини мамнуният билан таъкидлайди.

– Қиз боланинг ҳунари – кўрки, – дейди у. – Ҳунарли, эпли қиз эл-юртга, оиласига саришталик, қут-барака ва кўркамлик бахш этади, жамиятга фойдаси тегади. Мактабни битирувчи қизларимизни ҳам коллежга ўқишга келиб, тўқувчилик сирларини ўрганишга чақираман.

Биз унинг орзулари рўёбга чиқишига тилакдошмиз. Савобли ишларни амалга оширишда, унга куч-қувват, оиласига тинчлик-тотувлик, бахт,  ишларига эса ривож тилаймиз!

Гулкамар Айтбаева,

Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи бошланғич хотин-қизлар қўмитаси ташкилоти раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026