22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 09:53
Жамият 👁 2,586

“Welcome to Karakalpakstan” – янги саҳифа

“Welcome to Karakalpakstan” – янги саҳифа

Изланиш, интилиш бор жойда ҳамиша ижобий ўзгаришлар, ривожланиш бўлади. Айниқса, бу сифатлар  ижод аҳлига хос  бўлса, унда ижодкор учун ҳам, у меҳнат қиладиган ижодий жамоа учун ҳам янада янги имкон эшиклари очилади.

Амударё туманининг  ижтимоий-сиёсий нашри "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг www.amunews.uz  веб сайти 2012 йил 31 июлда давлат рўйхатидан ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги ягона мустақил интернет нашр сифатида ўз фаолиятим бошланганида кўпчилик бу нашрнинг келажагига ишонмаган эди. Лекин таҳририят бош муҳаррири Ғ.Ешниёзов раҳбарлигидаги ижодий жамоанинг ўзаро жипслиги, замон тараққиётига мос равишда иш юритиб, тинимсиз изланишлари туфайли веб сайт ўз мухлислари эътиборини қозонди ва  интернет тармоғида мавқеи мустаҳкамланиб, мухлислар аудиторияси тобора кенгайиб бормоқда. Веб сайт саҳифаларида жойлаштирилаётган турли хил мавзулардаги мақолалар, шеър ва ҳикоялар, ижтимоий-сиёсий мавзулардаги мунозарали лавҳа ва очерклар, публицистик мақолаларни ҳар куни юзлаб кишилар қизиқиш билан ўқишмоқда. Бугунги кунда веб сайт мухлислари аудиторияси хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобига янада кенгайди. Чунончи, 20 гаяқин хорижий давлатлар фуқаролари ҳам www.amunews.uzвеб сайтининг ҳақиқий мухлисларига айланишган.

Интернет тармоғида тобора нуфузли ортиб бораётган www.amunews.uzвеб сайти ижодий жамоаси доимий изланишда. Веб сайт  таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2014 йилда эълон қилинган "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда, тадбиркорликни ривожлантиришда ва аҳолининг ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд қисмига ёрдам кўрсатишда фуқаролик жамияти институтлари билан давлат тузилмаларининг ўзаро ижтимоий шериклигини янада кучайтириш” мавзусидаги танловда "Оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилиги ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини, айниқса, қишлоқ жойларда ривожлантиришга кўмаклашиш” номли лойиҳа билан  иштирок этиб 14 млн сўм миқдорида давлат грантини ютиб олган эди. Мазкур лойиҳа 2014 йилнинг 1 декабридан 2013 йилнинг 30 ноябрь ойига қадар муваффақиятли амалга оширилди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида масъул мутахассислар иштирокида семинарлар, давра суҳбатлари, очиқ ва ошкора мулоқотлар ўтказилди. Веб сайт саҳифаларида лойиҳа мавзусига оид ўнлаб мақолалар чоп этилиб, халқ ҳунармандлари, касаначи ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг илғор тажрибаларини оммалаштиришга амалий ёрдам берилди.

Бу борадаги ижодий изланишларни давом эттириш, веб сайт саҳифаларида ёритилаётган мавзулар хилма-хиллигини таъминлаш мақсадида веб сайт таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик  жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2016 йилда эълон  қилинган "Мустақиллик йилларида республика ҳаётининг турли  соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги танловда иштирок этиб  www.amunews.uzвеб сайтида "Welcome to Karakalpakstan” саҳифасини ташкил қилиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси тарихий ёдгорликлар, қорақалпоқ халқининг номоддий маданий мероси ва бугунги фаровон ҳаётини хорижий аудитория ўртасида тарғиб қилиш” мавзусидаги лойиҳаси билан иштирок этиб, 25 млн. сўмлик давлат грантини ютиб олди.

Лойиҳанинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида Қорақалпоғистоннинг тарихий ёдгорликлари, маданий мерос объектлари, номоддий мерос дурдоналари, табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, жамиятдаги ҳамжиҳатлик ва миллатлараро тотувлик манзараларини халқаро жамоатчилик эътиборига етказишда кенг қамровли мақолалар, бадиа ва тарихий лавҳалар, очерклар, машҳур тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи юксак маҳорат билан ёзилган очерклар ва тақлилий мақолалар, тарихий ёдгорликлар, Қорақалпоғистоннинг ўтмиши ва бугунги ҳаёти ҳақидаги адабий-бадиий ва хронологик лавҳа ва публицистик очерклар "Welecome to Karakalpakstan” саҳифасида ўзбек ва инглиз тилларида эълон қилиб борилади.

Ўн икки ой давомида Қорақалпоғистон Республикасининг тарихи ва бугуни, республика туманлари ҳақидаги тарихий-этнографик маълумотлар, айниқса, "Орол муаммоси – глобал муаммо” рукнидаги туркум мақолалар, бой ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси – наботот олами ҳақида ҳикоя қилувчи қизиқарли суҳбатлар, "Халқ амалий санъати” туркумидаги мақолалар "Welcome to Karakalpakstan” саҳифасидан доимий равишда жой олади ва барча матнлар ўзбек ва инглиз тилларида ёритилади. Бу эса тарихий илдизи теран, моддий ва номоддий бойликлари бисёр, урф-одат ва анъаналари, маънавияй қадриятлари ўзига хос, жаҳон халқларига ибрат бўлгулик қорақалпоқ халқининг дунё  ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашида муҳим аҳамият касб этади ҳамда дунё халқларининг қалбида  қорақалпоқ халқи тарихи, маданияти ва маъанвиятига чексиз ҳурмат-эътиром туйғуларини уйғотади. Чунки қорақалпоқ халқининг тарихи ҳам, бугуни ҳам, шу баробарида номоддий маданий мероси, тарихий обидалари, урф-одат ва анъаналари, жамики маънавий қадриятлари, барча-барчаси ҳар бир киши қалбида ҳавас ва ҳайрат уйғотишга қодир гўзал, мароқли  "Welcome to Karakalpakstan” саҳифаси орқали хорижий мухлислар аудиториясига манзур бўлишига ва мамлакатимиз билан танишиш истагидаги чет элликлар қалбидан ҳам муносиб жой олишига ишонамиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, www.amunews.uzвеб сайти мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026