22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 12:22
Жамият 👁 2,061

АГРАР СОҲА РИВОЖИ – ТЎКИНЛИК ОМИЛИ

АГРАР СОҲА РИВОЖИ – ТЎКИНЛИК ОМИЛИ

Мамлакатимиз деҳқонлари мустақиллик туфайли ернинг ҳақиқий эгаларига айланди. Деҳқон ерга меҳр қўйиб, уни тўйинтирди, ер эса деҳқондан саховатини аямади.

Аграр соҳани ислоҳ қилиш, модернизациялаш, қишлоқ хўжалигига янги, замонавий тежамкор технологияларни кенг жорий этиш бўйича олиб борилган тизимли ишлар, фермерликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, қишлоқ жойларида мулкдорлар синфини шакллантириш  борасидаги сиёсат натижасида биз учун мутлақо янги бўлган, юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати ривожланди, дон экиладиган, полиз ва сабзавот экинлари экиладиган майдонлар кенгайтирилди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ муҳтарам биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг фермер хўжаликларини ташкиллаштиришга эътибор қаратгани туфайли бошқа соҳалар қаторида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам бир қанча ижобий ютуқларга эришилди. Фермерлик ҳаракати йилдан-йилга ривожланаяпти. Фермерларнинг мамлакатимиз иқтисодиётига қўшаётган улушлари тобора ортиб бораётганлигини пахтачилик, ғаллачилик ва бошқа соҳаларда эришилаётган ютуқлар мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Ерларнинг узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши ва қишлоқда бозор муносабатларининг  жорий қилиниши фермер хўжаликларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳамда асоси бўлди. Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги улуши 99,5 фоизни ташкил қилади.

Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг саъй-ҳаракатлари билан фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолият юритишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу кунга қадар фермерларнинг ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида Презилентимиз ва ҳукуматимизнинг ўттиздан ортиқ Фармон ва қарорлари, ўнга яқин қонун ва 4 та Кодекснинг қабул қилингани ушбу фикримизни яққол исботлайди.

Мустақиллик йиллари давомида қишлоқ хўжалигида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида жамоа хўжаликлари тугатилиб, уларнинг ўрнида фермер хўжаликлари ташкил этилди. Айни кунда Қорақалпоғистон Республикасида 5430 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 3682 фермер хўжалиги пахта-ғаллачилик, 321 таси сабзавот ва полизчилик, 377 таси чорвачилик, 514 таси боғ ва узумчилик, 326 таси ғалла ва сабзавотчилик, 210 таси бошқа йўналишларда фаолият кўрсатишади.

Бу фермер хўжаликларига жами 288 минг 898 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, уларда ишловчи кишилар сони 12490 нафарни ташкил этади.

Жорий 2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш  бўйича манзилли Дастур қабул қилинди. Ушбу дастурга асосан Республика бўйича жами 748 та фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш назарда  тутилган эди. Жорий йилнинг  июль ойига қадар 433 та кўп соҳали фермер хўжаликлари ташкил этилиб, улардан 429 тасига имтиёзли кредитлар ажратилди.

Мамлакатимизда ички бозорларимизни сабзавот, картошка, мева ва полиз маҳсулотлари билан йил мобайнида доимий таъминлаш, шунингдек, чет эл бозорларини ўтимли ва рақобатга чидамли бўлган  тоза мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришнинг кўламини кенгайтириш ва турларини кўпайтиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини сотиб олиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори энг муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг юқорида кўрсатиб ўтилган қарори асосида 2016 йил ҳосилидан бошлаб тоза мева ва қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотларининг "Ўзагроэкспорт” ихтисослашган ташқи савдо компанияси томонидан ташқи шериклар билан тўғридан-тўғри экспорт шартномалари, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузилган шартномалар бўйича экспорт этилиши кенг йўлга қўйилмоқда.

Бундай тадбирларнинг амалга оширилиши аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш билан бир қаторда ноёб ва бетакрор бўлган маҳсулотларимизнинг экспорт ҳажмини бир неча баробар ошириш, мамлакатимизни дунё озиқ-овқат бозоридаги етакчи давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашига имкон беради.

 

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

www.amunews.uz мухбири.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026