21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 18:11
Адабиёт 👁 5,952

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Мен етмасам...

Бугун хуш кайфият билан уйғондим,

Бошқача кўз билан боқдим оламга.

Ажойиб орзулар билан чулғандим,

Мен етмасам, насиб этар боламга.

 

Шукур, олдингидан кўп ўзгариш бор,

Юртбоши ислоҳот қилмоқда қатор.

Ҳар нуқсонга бўлганини эътибор,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Арзимас ишга ҳам шуни деб чора,

Амалдорлар сира олмаса пора,

Тўкин кун кечирса бева-бечора,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Газнинг хавфи дилга солмай кўланка,

Бензинларга тўла турса колонка,

Майли пулга, ё пластик, талонга,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Ҳақ синови тўғри келиб ҳиссангга,

Дард балоси кирса бирдан жуссангга,

Даволашса, қарамасдан киссангга,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Оналик бахтидан очилиб гул-гул,

Келинлар роддомда туғсалар бепул,

Куёвлар иқболи кулган кунни, шул –

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Шофёрлар етишса бир кунга ёрқин,

Қанча машинани синдирган олдин,

Йўқолса абадий йўлдаги "ғалтинг”,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Кўрсатма бўлмаса тош қотган раҳбар,

Ташаббус кўрсатиб ишласа агар.

Бўстонга айланар қишлоғ-у шаҳар,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Олди-сотди иши бўлса қай жойда,

Амал қилса Расул айтган қоида.

Ҳам савоб ишласа, ҳам олса фойда,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Автобус кам, шукур - кўпдир таксилар,

Лекин инсофсизи минганни шилар.

Бир куни тартибга тушганин шулар,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Овқатланиш пайти келгани маҳал,

Свет деган қурғур ўчади ҳар гал,

Бунга ҳам топилган пайтни бир амал,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Аҳолига арзон ёқилғи учун,

Келса кўмирнинг ўрнига кукун.

Охири сифатли кўмир келган кун,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

 

Орзу-умид олға ундовчи нарса,

Барига Яратган имконият берса,

Камчиликсиз кунга бир кун еткарса,

Мен кўрмасам, насиб этар боламга.

Аҳмад Нафасов.

 

Куз саховати

 

Кеча баҳор эди, кейин ёз фасли,

Кетма-кет навбатда келди сахий куз.

Кўнглимда энтикиш, ҳаяжон назми,

Боғлар бойлигини этади кўз-кўз.

 

Далалар бағрида «оқ олтин» сайли,

Кузнинг ҳимматидан кўнгиллар тошган.

Заминдан ғалвирин кўтарган пайти,

Мавсум хирмонлари тоғлардан ошган.

 

Юртим, қутлуғ бўлсин ҳосил хирмонинг,

Файз-у тароватдан обод ҳар макон.

Зуҳра ашъор битди, йўқ ҳеч армони,

Истиқбол йўлида ҳур Ўзбекистон!

Зуҳра Аҳмедова.

 

Вақт

Армонларнинг гирдобида толдиради,

Хазонларнинг тўзонида қолдиради.

Кўз ёшларнинг дарёсида чўктириб,

Гоҳ куйдириб, гоҳида кулдиради.

 

Менман деган баҳодирлар танг қолар,

Тўлиб-тошган дарёлар қуриб қолар.

Дилидагин айтолмайин неча бор,

Вақтга асир тиллар ҳам жимиб қолар.

 

Йўқдан асло ҳеч нарса бор бўлмайди,

Яралмайди янгилик, гиёҳ унмайди.

Оқил инсон ўз умрининг сўнггида,

Ўз ишига вақтни гувоҳ қилмайди.

 

Ўтган вақтни ортга қайтариб бўлмас,

Вақт ўз муҳрин босган тарихда ўчмас.

И.Фирсик, Беруний маҳалласи.

 

Қайтмасман...

Чарчадим сeвгида, мeн ҳа дeб синиб,

Энди қизиқмайман бу манзарага.

Кўксимга сиғмаса юрак дeпсиниб,

Парво қилмам, дилим йиқса зилзила...

 

Энди ишончнинг ҳам синди қиймати,

Кeтишга йўл кўп-ку, лeк оёқ синган.

Фақат... Унутгани кўзим қиймайди,

Чунки сeвги қалбга эртароқ сингган.

 

Балки аҳмоқдирман, сeни ёқтирган,

Тeлбадeк мeн сeндан кўп кeтиб, қайтдим.

Бевафо кўзингда ялтираб турган,

Маккора ҳисларни кўрганим айтдим.

 

Айтганда, ёқмади сeнга тўғри гап,

Буни англатмоққа уриндим қанча.

Ишонч-у сабрим ҳам бормоқда, тугаб,

Сeн кутган ҳаётга ҳали бор анча.

 

Майли, сeн юравeр, ўз хаёлингда,

Ўзингга ҳақдирсан, қушдай эркинсан...

"Бир кун пайдо бўлар, дея йўлимда”,

Кутганингда эса... ортга қайтмасман!

Сардор Отажонов, ҚДУ талабаси.

 

Кетма, болалик

Сен кетсанг, кўзларим ортимда қолар,

Шўх-шодон дамларим мунғайиб толар.

Севимли ўйинлар бегона бўлар,

Мени ташлаб кетма, азиз болалик.

 

Беғубор, қайғусиз кунларим билан,

Кўчани чангитган дўстларим билан.

Қувлашмачоқ ўйнаб қолгим келади,

Сенинг қучоғингда, азиз болалик...

Моҳира ЙЎЛДОШЕВА,

70-сонли мактаб ўқувчиси.

Юртим

Юртим гўзаллиги гўё,

Таралди жаҳон аро.

Баҳордан олиб зиё,

Яшилланди бу дунё.

 

Халқимиз жуда аҳил,

Ҳар бир кунидан мамнун.

Юзларида табассум,

Ҳар гўша гўзал, обод.

 

Ҳеч қачон кўз тегмасин,

Юртимнинг жамолига.

Дунёлар ҳавас қилсин,

Ёш авлод камолига.

Дилноза Бозорбоева,

40-сонли мактаб

ўқувчиси.

Хатолар

Ҳар куни осмон тўла,

Юлдузларга боқаман.

Оймомога дил тўла,

Сирларимни айтаман!

 

Юлдузлар кулиб турар,

Қадамимга нур сочиб.

Оймомо мен-ла юрар,

Гўё қучоғин очиб.

 

Баъзан йиғлар юрагим,

Ортимда кўп хатолар.

Келмайди ҳеч сўзлагим,

Босиб келса хатолар.

Раъно ИсмОилова,

Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

Китоб

Севиб ўқийман ҳар он,

Унда билим бисёрдир.

Ўргатар аввал одоб,

Кўнглим офтоби – китоб.

 

Эртаклари хилма-хил,

Онгим ўсар йилма-йил.

Ундан оламан билим

Ва беради зўр таълим.

Иродахон

Бекимбетова,    

           30-сонли мактаб

               ўқувчиси.

Ватан

Ватан – менинг фахримдир,

Пойдеворим, тахтимдир.

Мусаффо осмонимдир,

Онамдир, Ўзбекистон!

 

Майса бўлай пойингда,

Гуллайин  ҳар жойингда.

Оқиб ўтай сойингда,

Жонажон Ўзбекистон!

Сардорбек КЕНЖАБОЕВ,

20-сонли мактаб ўқувчиси.

ВАТАН,

ЯШОЛМАМ СEНСИЗ

Ватан — онажонимсан,

Азиз, улуғ, бeтакрор.

Сeни ёдга олган чоғ,

Мавжланар кўнглим такрор.

 

Ватан, яшолмам сeнсиз,

Сeнсан дунёда тeнгсиз!

Ватан — мeҳр ўчоғим,

Эрким, ҳаётим ўзинг.

 

Олтинга тeнг бeшигим,

Айтган баётим ўзинг.

Ватан, яшолмам сeнсиз,

Сeнсан дунёда тeнгсиз!

 

Ватан — оилам, мактаб,

Қиблагоҳим сeндурсан.

Қорачиқдай асрайман,

Жаннатларга тeнгдурсан.

 

Ватан, яшолмам сeнсиз,

Сeнсан дунёда тeнгсиз!

Шарафлаб шeърлар битай,

Мeҳрим пайваста этай,

 

Бир фарзанд бўлиб мeн ҳам

Ватан, номинг танитай.

Ватан, яшолмам сeнсиз,

Сeнсан дунёда тeнгсиз!

Ҳуснидабону ИКРОМОВА,

Нукус шаҳридаги Мудофаа Вазирлигига қарашли 16-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Бахт

Мен ҳаётим давомида,

Неча раҳбарларни кўрдим.

Советларнинг тузумида,

Бахтга етмай қанча юрдим.

 

Ўзбегимнинг бахти кулди,

Ҳаётидан рози бўлди.

Фуқаролар дардин сўраб,

Шижоаткор бошчи келди.

 

Юртбошимиз бўлгай омон,

Тузмоқда у янги замон.

Юракларни қучди ишонч,

Ҳаётимиз дориломон.

Эркин ИсмОилов,

«Хизр эли» маҳалласи.

Ватан

Дунёда ягонам ўзингсан Ватан,

Онамдай хуш забон сўзимсан Ватан.

Муқаддас, мўътабар, ота маконим –

Дунёда ягона Ўзбекистоним.

 

Эркин ва обод чаманим ўзинг,

Жонимдай суйганим, жаҳоним менинг.

Тилим бурро қилган тоғдай имконим –

Жаҳоний тож-тахтим – Ўзбекистоним!

Маҳлиё БОЛТАБОЕВА,

9-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026