24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 11:59
Жамият 👁 757

ОНА ЮРТ ҒАМХЎРЛИГИДАН МИННАТДОР АЁЛЛАР

ОНА ЮРТ ҒАМХЎРЛИГИДАН МИННАТДОР АЁЛЛАР

Аёл. У ишчими, талабами ёки давлат идораси хизматчисими, уй бекасими – ким бўлишидан қатъий назар, барчалари бирдай давлатимизнинг меҳр ва ғамхўрлигидан четда қолмайди. Туманимизда аллақачон бошланиб кетган меҳр-оқибат, яшнаш ва яшариш айёми – Наврўз ҳаётий тасодифлар, бемаврид касалликлар туфайли ногирон бўлиб қолган бир гуруҳ аёллар учун ҳам катта шодиёналар бошлаб келди.

Наврўз кунларида ана шундай 15 нафар аёл-қизларга ногиронлик аравачалари топширилди.

–Аллоҳ суйган бандасига дард беради дейишади, – дейди Назархон овулида яшовчи Гулистон Аллаярова. – Тўғриси, бундайин оғир дардга чалинаман, деб ҳеч ўйламаган эдим. Балки ростдан ҳам хасталик Аллоҳимнинг бир синовидир. Мени яхшилар қаторида синаб кўраётгандир. Бундан ҳеч хафа эмасман. Минг-минг шукур. Қолаверса, атрофимда яхши инсонлар кўп. Менга бу касаллик ташхисини қўйишганида шифокорлар тизимли даволаниш муолажалари таъсирида соғайиб кетишимни айтишган. Мен умид қилишдан ҳеч қачон чарчамайман.

Мана, Наврўз байрами арафасида менга ногиронлик аравачасини совға қилишди. Ёнимда умр йўлдошим, ўғлим, келиним ва неварам бор. Туман ҳокими Султонбой Йўлдошевдан, Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Эндирбой Абдуллаевдан, ижтимоий таъминот бўйича мутахассис Ҳамид Норбоевдан, қолаверса, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедовадан чексиз миннатдорман. То ҳаёт эканман, мен она, аёл сифатида фарзандларим ва невараларимни она Ватанга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашга ўзимнинг ҳиссамни қўшавераман.

Наврўз байрами арафасида давлатимизнинг бундай ғамхўрлигидан миннатдор бўлган аёллар дилидаги она Ватанга, эл-у халққа бўлган самимий меҳр-муҳаббат туйғуларини юрак-юрагимиздан ҳис этарканмиз, ногиронлик аравачасида кўзлари чақнаб, ҳаётга жўшқин назар билан боқаётган бу азиз инсонларни асло ногиронлар деб атагимиз келмади. Зеро, уларнинг барчасининг қалби олам узра ўз сепини ёйиб, чор-атрофимизни гуллар чаманига айлантираётган баҳор каби яратишга, яшнатишга муштоқ. Кўнгилларида баҳордай ишчанлик, фидойилик кайфияти барқ уриб турибди. Назаримда уларнинг соғлом қалбларида она юртни янада яшнатиб юборгулик қудратли куч ҳоким. Бу аёллар ана шу қудратли куч ила оиласини ва демакки, она Ватанини асраб-авайлашга қодир.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026