24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:43
Жамият 👁 1,549

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш мақсадида суд ишига аралашиш ҳолатларига йўл қўймасликни тартибга солиш масаласи

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш мақсадида суд ишига аралашиш ҳолатларига йўл қўймасликни тартибга солиш масаласи

Мустақиллик йилларида юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Ислоҳотларнинг самарадорлиги, жамиятда адолат барқарорлиги ва қонун устуворлигига эришиш кўп омилларга боғлиқ.

Шу боис, аввало, судьялар мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьялар мақомининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилди. Яъни судьялик лавозимига тайинланаётган номзод бўйича туман ва шаҳар жамоатчилиги фикрини ўрганиш тартиби жорий қилинади.

Суд тизимида ишни тўғри ташкил этиш механизмини яратиш муҳим масала бўлиб келмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазкур соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қиладиган тарихий аҳамиятга эга ҳужжат бўлди.

Унда суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар, вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил қилиш таклифи илгари сурилди.

Ушбу комиссиянинг асосий вазифалари этиб одамлардан келиб тушаётган мурожаатлар, халқ билан бевосита учрашув ва мулоқот жараёнида кўтарилаётган масалаларни умумлаштириш, парламент сўрови орқали ҳаққоний вазиятни таҳлил қилиш, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан бирга муаммоларни ҳал этиш кабилар белгиланди.

Мазкур Комиссиянинг ташкил этилиши суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга, биринчи навбатда, судьяларни одил судловга таъсир ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш, судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, судьялар корпуси фаолиятини шакллантиришда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш, суд ҳокимиятининг фаолиятини тубдан яхшилаб, нуфузини янада кўтариш, судлар тузилишини такомиллаштириш ҳамда судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлаш тизимини демократлаштириш, мамлакатда қонун устуворлигини, қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тугрисида» 21.10.2016 йилги ПФ-4850-сонли Фармони билан мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Ва суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг муҳим вазифалари сифатида суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилинишини таъминлаш вазифаси қуйлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишда янги босқични бошлаб берди.

Яна судларнинг мустақиллигини таъминлашда муҳим чораларнинг бири суд ишларини ҳал қилишга аралашганлик ҳолатларини аниқлаш, бу ҳақда хабар берган судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 7 августдаги 239-сонли қарори билан “Суд ишларини ҳал қилишга аралашганлик ҳолатларини аниқлаш, бу ҳақда хабар берган судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш тўғрисида” Тартиби тасдиқланган.

Судьяларнинг суд қарорларини бирон-бир ташқи таъсирсиз, фақат қонунга асосан қабул қилиши:

– Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши;

– судьяларнинг мустақиллиги, фақат қонунга бўйсуниши; – судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши;

– судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар моҳияти бўйича бирон-бир тушунтиришлар беришни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари, танишиб чиқиш учун ишларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланганлиги;

– оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга ҳақли эмаслиги кабинормалари билан кафолатланган.

Суд ишларини ҳал қилишга аралашиш деганда фуқаро ёки мансабдор шахс томонидан муайян ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўришга тўсқинлик қилиш ёки ғайриқонуний суд қарори чиқарилишига эришиш мақсадида қонунга хилоф тарзда судьяга қандай бўлмасин бирон-бир тарзда таъсир этиш тушунилади.

Судьяга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш орқали суд ишларини ҳал қилишга аралашиш:

– суд биноси ёки бошқа жойда муайян ишни ҳал қилишга қаратилган талаблар баён қилинган плакатлар, лозунгларни намойиш қилиш орқали ноқонуний пикетлар, митинг ва намойишлар уюштириш ва ўтказиш;

– муайян ишни ҳал қилишга қаратилган талаблар баён қилинган ҳолда оммавий-ахборот воситалари орқали компаниялар ташкил қилиш;

– судьяга ёки халқ маслаҳатчисига муайян ишни кўрилишида ҳал қилиш ҳақида талаб қўйиш, илтимос қилиш;

– судьяга ёки халқ маслаҳатчисига ёхуд уларнинг яқинқариндошларига таҳдид қилиш;

– судьяга ёки халқ маслаҳатчисига таъсир ўтказиш мақсадида уларнинг яқин қариндошлари билан ўзаро муносабатга киришиш;

– судьяга ёки халқ маслаҳатчисига ёхуд уларнинг яқин қариндошларига ва бошқа шахсларга муайян моддий манфаатдорликни таклиф қилиш;

– суд томонидан кўриб чиқиладиган ишларни, шунингдек ҳал қилинадиган шикоят ва аризаларни давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа муассасалар томонидан “назоратга олинганлиги”ни маълум қилиш ва бошқа усуллар билан тайзиқ ўтказиш;

– мансабдор шахслар томонидан муайян ишларни кўрилишда мазмунан ҳал қилиш юзасидан топшириқлар, йўлланмалар бериш ва бошқа ҳаракатлар орқали содир этилиши мумкин.

Суд раислари ва раис ўринбосарлари мазкур суднинг судьяларига, шунингдек юқори турувчи судлар раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари қуйи судлар раислари ва судьяларига уларнинг иш юритувида бўлган муайян ишлар ва бошқа материалларни мазмунан ҳал қилиш юзасидан топшириқлар, йўлланмалар беришга ҳақли эмаслар.

Суд ишларини ҳал қилишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши шарт эканлиги белгиланган.

Ҳаракатлар стратегиясини фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси доирасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ишлар изчил давом эттирилади.

Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш бундан кейин ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлиб қолади.

Б.Кеунимжаева, Нукус туманлараро

иқтисодий суди судьяси:

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026