21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 14:33
Фан ва таълим 👁 979

Билимлар беллашувининг Республика босқичи ғолиблари

Билимлар беллашувининг Республика босқичи ғолиблари

Маълумки, билимлар беллашуви ўтказилиши орқали туманимиз умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларга Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш учун имконият яратилади ҳамда ҳар бир мактаб ва ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларининг фаолиятига баҳо бериш имконини беради. Билимлар беллашуви Давлат таълими стандартлари таълим сифати мониторинги жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказишдан ҳам асосий мақсад шу бўлиб, умумий ўрта таълим муассасаларида Давлат таълим стандартларида белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб ва таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш чораларини кўриш билан бирга иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини юзага чиқариш, ривожлантириш учун етарли шарт-шароит яратиш, ҳар бир мактаб, уларнинг раҳбарлари, ўқитувчилари ҳамда халқ таълимининг ҳудудий бошқарув идоралари фаолиятига баҳо бериш ва рейтингини аниқлашдан иборат.

Бу йилги ўқув йилида ҳам туман ХТБ га қарашли барча таълим муассасаларида “Билимлар беллашуви” нинг 1-, 2-босқичлари ўтказилиб, 30 нафар ўқувчи 3-босқич, яъни Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлдилар. Республика босқичи якунларига кўра, туманимизнинг 3 нафар ўқувчи ёшлари ўзлари танлаган фанлари бўйича мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.Улар - немис тили фани бўйича 21-мактаб ўқитувчиси Муқаддам Қурбонбоева тайёрлаган 7-синф ўқувчиси Диёрбек Кўкланбоев, 29-мактаб ўқитувчиси Гулнора Давлатбоева тайёрлаган 8-синф ўқувчиси Суҳробжон Жумамуродов, математика фани бўйича 39-мактаб ўқитувчиси Икром Казакбоев тайёрлаган 7-синф ўқувчиси Алишер Ҳайитбоевлардир. Шунингдек, 5-мактаб ўқувчиси Ирода Давлатбоева француз тили фани бўйича, 22-мактаб ўқувчиси Шаҳзод Қодирберганов, 34-мактаб ўқувчиси Шаҳноза Хўрозовалар тарих фани бўйича, 39-мактаб ўқувчиси Ёдгорбек Бозорбоев биология, 40-мактаб ўқувчиси Зебунисо Жанонбекова кимё, 67-мактаб ўқувчиси Света Худоёрова она тили ва адабиёт, 76-мактаб ўқувчиси Севара Бахтиёрова иқтисодий билим асослари фани бўйича 2-ўрини олишга эришдилар. Иштирок этган ўқувчи-ёшлардан

7-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Динора Тожимуродова она тили ва адабиёти фани, 26-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ҳулкарой Худойберганова рус тили ва адабиёти фани бўйича 3-фахрли ўринни олишди.

Туман ХТБ га қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаол иштирок қилиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди. Ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо совға “Mandalina” маркали қўл телефонлари билан тақдирландилар.

Равшан Холмуродов,

тумани ХТБ Таълим сифати мониторинги

бўлими бош инспектор-методисти,

Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026