24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:23
Жамият 👁 1,366

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАР АНИҚЛАНДИ

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАР АНИҚЛАНДИ

Оила – муқаддас қўрғон. Оила қадриятлари, асрлар оша авлодан-авлодга ўтиб келаётган анъана ва урф-одатлар эса оиланинг ҳар бир аъзоси учун қадрли. Соғлом, маънан ва жисмонан етук инсонни тарбиялаб вояга етказишда оиланинг ўрни катта. Айниқса, нуроний отахон ва онахонларимизнинг ўзига хос ҳаётий тажрибалари жамиятимиз кўзгуси бўлган ибратли оилаларнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

15 май – Халқаро Оила куни муносабати билан туманимизда 10-17 май кунлари Оила ҳафталиги ўтказилди. Бўлиб ўтган Оила ҳафталигида овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи барча оилалар қамраб олиниб, уларнинг турмуш тарзлари, маҳалла ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрни, оилаларда яратилган ишбилармонлик ва ўзига хос тарбиявий муҳит масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди.

Туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Республика Оила илмий-амалий тадқиқот Марказининг туман Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган ушбу ҳафталик давомида Халқаро Оила кунига бағишланган “Ибратли оила” республика кўрик-танловининг маҳалла босқичи ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳар томонлама етук ва баркамол фарзандларни тарбиялаб вояга етказган, ўз оилаларида ҳаётнинг абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлаган, муқаддас урф-одат ва анъаналаримизни сақлаган, келажак наслларни муносиб инсонлар қилиб вояга етказиб, она Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган оилаларнинг соҳиб ва соҳибалари “Ибратли Оила” кўрик-танловининг маҳалла босқичи ғолиблари бўлдилар.

Жорий йилнинг 17 май куни Манғит шаҳар истироҳат боғида Халқаро Оила куни муносабати билан ўтказилган Оила ҳафталигида фаол иштирок этган “Ибратли Оила” кўрик-танловининг маҳалла босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туманимиздаги ОФЙ ва МФЙларда истиқомат қилувчи тадбиркор оилаларнинг тадбиркорлик маҳсулотлари акс этган кўргазма ҳам намойиш этилди. Ҳунарманд Абдушариф Машарипов, ёш инновациячи Аброрбек Ҳайитбоев, тикувчи-модельер Тамара Юсуповаларнинг маҳсулотлари барчага манзур бўлди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова Оила ҳафталигида фаол иштирок этган туманимиздаги ибратли оилаларнинг ўзига хос гўзал тутумлари, уларда шаклланган миллий менталитетмизга мос маънавий-маърифий тарбия усулларини барчага намуна қилиб кўрсатди ҳамда бу оилаларда вояга етган фарзандларнинг ҳаётда эришаётган ютуқлари, “Ибратли оила” кўрик-танловининг аҳамияти ҳақида гапирди.

Шунингдек, Республика Оила илмий-амалий тадқиқот Марказининг туман Кенгаши раҳбари Гулшод Юсупова, “Гулзор” МФЙда истиқомат қилувчи ибратли оила соҳиби Абдулла Хўжаметов, “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Жонгилбека ҳожи Раҳим Бобожон қизи ва бошқалар ҳам сўзга чиқишиб, мустаҳкам оиланинг шаклланишида миллий урф-одат ва анъаналарнинг аҳамияти ғоят муҳим эканлигини таъкдладилар.

“Ибратли оила” республика кўрик-танловининг маҳалла босқичи ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар ва мазкур кўрик-танловнинг жорий йил июнь ойида бўлиб ўтадиган туман босқичига йўлланма олдилар. Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган мароқли концерт дастури барчага хушкайфият бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026