21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 18:18
Мақолалар 👁 3,529

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ МАҚОМИНИНГ ЎЗГАРИШИНИ СМС-ХАБАРНОМА ОРҚАЛИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ МАҚОМИНИНГ ЎЗГАРИШИНИ СМС-ХАБАРНОМА ОРҚАЛИ  ХАБАРДОР ҚИЛИШ

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) ишга тушганига яқинда тўрт ой бўлади. Ўтган вақт мобайнида Ягона портал яратувчилари фойдаланувчиларга янги хизматлар ва имкониятларни тақдим этмоқдалар. Мисол учун, мурожаатлар бўйича давлат органидан олинган жавобни баҳолаш ва жавобга изоҳ қолдириш, мурожаатни давлат органига юборишдан аввал бекор қилиш, мурожаатни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда юбориш, иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотномани электрон равишда олиш ва бошқалар шулар жумласидандир.

Ҳозирги кунда Ягона порталдаги энг талабгир хизматлардан бири, бу – фуқароларнинг давлат органларига мурожаатларни юбориш хизмати ҳисобланади. Ягона порталдан олинган статистик маълумотларга кўра бугунги кунда Ягона портал орқали фуқаролар томонидан давлат органларига юборилган мурожаатлар сони 2 мингтага етиб қолди. Уларнинг 64 фоизи кўриб чиқилган бўлса, 36 фоизи эса кўриб чиқиш жараёнида.

Бугунги кунда республикамизда мобиль алоқанинг шиддат билан ривожланаётганлигини ҳисобга олган ҳолда мобиль алоқа мижозларига янги хизматларни тақдим этиш долзарб вазифа ҳисобланади. Шу боис, Ягона портал яратувчилари фуқароларга яна бир қулайлик яратиш мақсадида давлат органларига мурожаатларни юборишда мурожаатнинг юборилганлиги, уни қайта ишлашга қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги ва мурожаатга жавоб берилганда (ёпилганда) аризачига унинг мобиль телефонига СМС-хабарномани юбориш хизматини ишлаб чиқдилар ва жорий этдилар.

Давлат органига Ягона портал орқали мурожаат юборилганда, фойдаланувчи ID-рақами ва мурожаат юборилган вақт кўрсатилган қуйидаги мазмундаги СМС-хабарномани олади: "Сизнинг мурожаатингиз давлат органига юборилди”. Давлат орган томонидан фуқаронинг мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилинганда, эса фуқаро "Сизнинг мурожаатингиз кўриб чиқиш учун қабул қилинди” мазмундаги СМС-хабарномасини олади. Давлат органи томонидан мурожаат билан ишлаш жараёни якунланганда, яъни мурожаат ёпилганда, фуқаро ишнинг натижасини акс эттирувчи қуйидаги мазмундаги СМС-хабарномасини олади: «Сизнинг мурожаатингизга жавоб берилди». Мурожаат давлат органи томонидан у ёки бу сабабларга асосан рад этилганда эса фойдаланувчи «Сизнинг мурожаатингиз рад этилди» мазмунида хабарнома олади.

Барча СМС-хабарномалар мурожаатнинг рўйхатга олинган ID - рақами ва СМС-хабарномаси юборилган вақт кўрсатилган ҳолда фуқаронинг Ягона порталдаги мурожаатига ҳавола билан бирга юборилади.

Ушбу хизмат фойдаланувчиларга Ягона порталга кирмасдан туриб ўз мурожаатларининг мақомидан доимо хабардор бўлиб туриш ва давлат органлари билан тезкор ва самарали ўзаро алоқадорликни ўрнатиш имконини беради.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026