21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 08:46
Сиёсат 👁 6,482

Суд қарорларини назорат тартибида қайта текшириш шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда

Суд қарорларини назорат тартибида қайта текшириш шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда

Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир» номли маърузасида «…судларнинг мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилди…, жиноят ишини юритишда суд назоратини мустаҳкамлаш, ҳимоя ва айблов тортишувини таъминлаш тизими ва механизмларини такомиллаштиришда «Хабеас корпус» институти қўлланишини кенгайтириш бўйича қонун ҳужжатлари амалга оширилди…, судгача иш юритиш босқичида тергов устидан суд назорати кучайтирилди…» деб таъкидлаб ўтган эди.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижаларининг бири сифатида суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини таъминлаш мақсадида кассация инстанциясида кўриб чиқиш тартиби ислоҳ қилинди ва апелляция тартиби жорий қилинди. Фуқаролар қонуний кучга кириб кетган суд қароридан норози бўлган тақдирда, ўз ҳуқуқларини назорат тартибида юқори инстанция судларининг муҳокамасида ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди.

Суднинг қарорлари устидан назорат тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ва уларнинг қонуний, асосли ва адолатли эканлиги юзасидан суд қарорларини текшириш Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 57-бобида (510-527-моддалар) белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги 2008 йил 15 майдаги 12-сонли қарорида ушбу масалалар бўйича кўрсатмалар берилган.

Юқоридаги қонун талабларини бажаришда, яъни назорат инстанциясига келиб тушаётган шикоят ва аризаларни қайд этиш, рўйхатга олиш ва уларни расмийлаштиришни тўғри амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2013 йил 24 июндаги РС-26-13-сонли қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг тегишли кўрсатмалари муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Назорат институтининг аҳамияти шундан иборатки, бунда биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан чиқарилган суд қарорларини қайта текшириш имконияти мавжуд бўлиб, ушбу босқич орқали суд қарорларининг қанчалик қонуний, асосли ва адолатли эканлиги текширилади ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишига эришилади.

Назорат тартибида иш юритиш фақат апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича қўзғатилади.

ЖПКнинг 510-моддасига мувофиқ, назорат тартибида иш юритиш назорат протести билдириш тўғрисидаги илтимосномага мувофиқ қўзғатилади. Бундай илтимоснома билан маҳкум ёки оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакили, жабрланувчи ёки унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари мурожаат қилишга ҳақли.

ЖПКнинг 514-моддасига мувофиқ, назорат протести билдириш ҳақидаги илтимоснома бир ойгача бўлган муддатда, иш талаб қилиб олинадиган ва текшириладиган ҳолларда эса икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим.

Чиқарилган ҳукмлар ва ажримлар (қарорлар) билан бирга ишларни назорат тартибида кўриб чиқишга қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган суд раиси, прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари протест билдиргандагина йўл қўйилади.

Қонунда илтимоснома (протест) бериш учун бирон-бир муддат белгиланмаган. Шу билан бирга, ЖПКнинг 513-моддаси мазмунига кўра, ҳукм (ажрим) қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг берилган илтимоснома (протест), башарти унда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар (маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топиш, жазони ижро этиш колониясининг қаттиқроқ турини белгилаш, шартли ҳукмни бекор қилиш, ундирув миқдорини кўпайтириш, башарти бу жиноят квалификациясини маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга ўзгартиришга олиб келса ва ҳ.к.), шунингдек, оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш назарда тутилган бўлса, суд томонидан қаноатлантирилиши мумкин эмас.

Илтимосномани кўриб чиқишда судлар шундан келиб чиқишлари лозимки, илтимосномада баён этилган важлар суд ҳукми, ажрими ёки қарорининг қонунийлиги ва асослилиги юзасидан шубҳа уйғотган ёки бундай шубҳа бевосита суд қарорлари мазмунидан келиб чиққан ҳар бир ҳолда иш чақиртирилиши шарт.

Қонунга, юқоридаги Пленум қарори ва Йўриқномага кўра, протест билдириш учун асослар бўлмаганда назорат инстанциясида жиноят ишини ўрганган судья илтимоснома важларини рад этувчи ҳамда ҳукм ёки бошқа суд қарори қонунийлиги ва асослилигини тасдиқловчи аниқ далиллар ва асослар баён этилган ҳолда хулоса тузади. Суд илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги ва протест билдириш учун асослар йўқлиги тўғрисида ариза муаллифига хат орқали хабар юбориши лозим бўлиб, унда илтимосноманинг суд қарори тўғрилигини шубҳа остига олувчи барча важларига асослантирилган жавоблар берилиши лозим.

Назорат тартибида иш юритишнинг апелляция тартибидан фарқли хусусияти шундан иборатки, назорат инстанцияси суди фақат қисман суд тергови ўтказиши, шу жумладан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далилларни текшириб чиқишга ва уларга суд мажлисида аниқланган янги ҳолатлар натижасига кўра ҳуқуқий баҳо бериш мумкин. Биринчи, апелляция (кассация) инстанциялари суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари қанчалик тўғри аниқланганлигини, моддий ва процессуал қонун нормалари қанчалик тўғри қўлланилганлигини текширади.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди раиси томонидан 2013 йил давомида Олий суд раёсатига 7 та шахсга нисбатан 4 та жиноят иши бўйича назорат тартибида протест келтирилган. Шундан 2 та шахсга нисбатан 2 та жиноят иши бўйича суд қарорлари бекор қилинган, 4 та шахсга нисбатан 2 та жиноят иши бўйича суд қарорларига ўзгартиришлар киритилган, 1 та шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Бу каби ҳолатлар назорат инстанцияси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг амалда самарали ҳимоя қилинаётганлигидан далолат бермоқда.

П.Хожабеков,

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди раиси.

(Фото - http://kamolot.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026