22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 01:26
Фан ва таълим 👁 521

МАҚСАДИМИЗ – ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛ ҚИЛИБ ВОЯГА ЕТКАЗИШ

МАҚСАДИМИЗ – ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛ ҚИЛИБ ВОЯГА ЕТКАЗИШ

Одатга ихчам, ортиқча  ҳашамлардан холи, табиий матолардан тикилган кийимларни ўзига ярашиқли қилиб кийган, хушмомала қизларни, одобли болаларни кўрган одам албатта, ҳавас билан қарайди, ўғил-қзинг шундай бўлса-да, деб ўйлайди. Бу таълим-тарбия маҳсули.

Кейинги вақтларда ёшлар маънавиятини юксалтиришга эътибор тобора кучаяётгани ҳаётимизда ўзининг аксини топмоқда. Дуч келиб қолганимизда ҳатто кичкинтой ўғил-қизларнинг ҳам ширин тилда салом бериши кўнглимизни кўтариб юборади.

Қарс икки қўлдан чиқади, деганларидай, ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг қандай характерли бўлиб вояга етиши албатта, оила ва таълим муассасасига боғлиқ.

Шуларни инобатга олиб, бизнинг 76-сонли мактаб бошланғич хотин-қизлар ташкилотимиз ўқувчиларимизнинг одобли, илмли  ва интилувчан бўлиб улғайишлари учун кўпгина чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, жорий ўқув йили бошидан бери мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, келажаги учун қатъий бирор мутахссислик ва касб-ҳунарни танлашига кўмаклашиш мақсадида “Касбим-фахрим” , “Қизлар – бўлғуси оналар”, шунингдек, 10-11 синфлар ўқувчилари орасида “Мобил телефонда гаплашиш одоби”, шифокорларни жалб қилган ҳолда “Вирусли гепатит: ундан қандай сақланиш мумкин?” “Одобинг – зийнатинг” каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказдик.

Одатда бунингдек тадбирлар шунчаки режа учун қилинаётгандай туюлади баъзиларга. Бироқ синчиклаб назар солсангиз – албатта натижасини англайсиз. Буни мактабимизда ўтказилган “Касбим - фахрим” мавзуидаги давра суҳбати мисолида айтмоқчиман. 10-синфда қобилиятли, бироқ сал димоғдорроқ ўқувчимиз бор эди. Ўша суҳбатда турли соҳалар меҳнат фахрийларининг ўз ҳаёт йўли, фаолияти, касбнинг яхши ёмони бўлмаслиги, энг муҳими одам қайси касбни танласа-да, ҳалол ихлос билан ишласа, обрў-эътибор топиши ҳақидаги сўзлари ўша ўқувчимизга жуда таъсир қилди, дарс машғулотларига масъулият билан тайёрланиб келадиган бўлди. Ҳозир унинг хулқи ижобий томонга ўзгарган.

Таълим-тарбияда йўлида қилинган эзгу иш изсиз кетмайди. Бу эса ўқитувчининг ютуғи.

Демоқчиманки, ота-оналарнинг ҳам, таълим муассасаларининг ҳам кўзлаган мақсадлари бир: ёшларни баркамол қилиб вояга етказиш. Шундай экан, уларнинг кўнглига йўл топиш, яхшиликка етаклаш учун барча чоралардан фойдаланмоғимиз керак.

Холбика ТЛЕНБОЕВА,
76-сонли мактаб бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026