21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:38
Фан ва таълим 👁 464

“Янги йилим, яхши йилим” деб номланган байрам тадбири ўтказилди

“Янги йилим, яхши йилим”  деб номланган байрам тадбири ўтказилди

Янги йил чексиз қувонч, шод-у хуррамлик, шодиёналар билан кутиб олинади. Юртимизнинг барча ҳудудларида янги йилнинг кириб келишини муносиб кутиб олиш мақсадида қизғин тайёргарлик кўрилади. Айниқса, болажонлар, кичкинтойлар ушбу байрамни ўзгача завқ билан қарши олишади. Чунки болалар учун ҳам, катталар  учун ҳам бу байрам янада қизиқарли ва жозибадорлиги билан бошқа байрамлардан ажралиб туради.

Туманимизда ҳам Янги йил байрами муносабати билан безатилган арча атрофида турли тадбирлар, катта байрам томошалари ташкил этилди. Ранг-баранг мусиқий дастурлар, турли интеллектуал ўйинлар, қизиқарли томошалар намойиш этилиб, болажонлар эътиборига ҳавола этилди.

Янги йил байрами арафасида 36-сонли мактабда ҳам катта тайёргарлик кўрилди. Мактаб ва синф хоналари янги йилга хос тарзда, байрамона безатилди. Ўқувчилар эса янги йилга бағишлаб мактабда ўтказилган катта тадбирда театрлаштирилган мусиқий дастур намойиш этишди ва  байрамга янада файз киритиб, барчанинг олқишига сазовор бўлишди. Турли қўшиқлар, рақслар ижро этиб, хуш кайфият улашишди.

Мактабда бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам “Янги йилим, яхши йилим” деб номланган алоҳида байрам тадбири ўтказилди. Бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан тайёрланган ушбу тадбирда янги йил байрамига бағишланган мусиқий дастур намойиш этилди. Унда асосан 2-“В”синф ўқувчилари фаол қатнашишди. Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари, масхарабоз либосидаги ўқувчилар байрамона безатилган саҳнада куй-қўшиқлар, рақслар, янги йил ҳақида шеърлар ижро этдилар. Ўқувчилар ижросидаги “Ассалом, Янги йил!” қўшиғи, “Масхарабоз”, “Хуш келибсан, Янги йил” рақслари томошабинлардаги байрамона руҳни янада кўтарди ва тадбирга ўзгача файз киритди. Ўқувчилардан Беҳруз Баҳодиров, Қундуз Жумамуродова, Жўшқин Йўлдошев, Азизбек Фарҳодов, Зилола Адилбоеваларнинг ижролари барчага жуда манзур бўлди. Айниқса, топишмоқ ва тез айтишлар, турли қизиқарли ўйинларда тадбирга ташриф буюрган ота-оналар ҳам завқ билан иштирок этдилар. Ўз навбатида ўқитувчилар ва ота-оналар ўқувчиларни Янги йил байрами билан табриклаб, ўқишларида муваффақият тиладилар. Байрамга бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир  барчага эсда қоларли дақиқаларни ҳадя этди.

Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Бу кунда улар болалик аталмиш эртакнинг бош қаҳрамони — Қорбобо билан учрашади. Болажонлар ўзлари севиб ўқийдиган эртакларидаги қаҳрамонларнинг саргузаштлари, эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалаба қозониши акс этган саҳна кўринишлари жамланган байрам томошаларини кўришади. Биргаликда хурсандчилик қилишади ва турли совғалар олишади.

Сарагул Юсупова, 36-сонли мактабнинг

бошланғич синф ўқитувчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026