21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:07
Фан ва таълим 👁 415

Дўрман овулидаги кутубхонада китобхонлар билан суҳбат ўтказилди

Дўрман овулидаги кутубхонада китобхонлар билан суҳбат ўтказилди

Китоб – билим булоғи, илмлар хазинаси деб бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, китоб – туганмас хазина, ундан олган билимларни умрнинг охиригача ҳам сарфлай олмаймиз. Инсоннинг ундан яқин ҳамроҳи, дўсти, маслаҳатчиси йўқ. Негаки, у ақлни пешлайди, тақаккурни чархлайди. Китоб тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлаб, қадрига етади, севиб мутолаа қилади.

Азал-азалдан саводхон, илмга чанқоқ туманимиз аҳолисининг  маънавий дунёсини янада бойитиш мақсадида жуда кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. Туманимизнинг чекка ҳудудларида ҳам кутубхоналар ташкил қилиниши, бу кутубхоналарнинг ҳомийлар томонидан қимматбаҳо, ноёб китоблар билан бойитилиши фикримизнинг яққол далилидир.

Ҳозирги кунда “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан Дўрман овул фуқаролар йиғинида ташкил этилган кутубхона 536 дона, Куюк кўпир овул фуқаролар йиғинидаги кутубхона 895 дона, Қангли овул фуқаролар йиғинидаги кутубхона 700 дона, Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғинидаги кутубхона 535 дона, Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинидаги кутубхона 605 дона китоб фондига эга.

Дўрман овул фуқаролар йиғинидаги кутубхонага “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари ва “АТВ” телеканали ижодий гуруҳи ташриф буюрганида у ер китобхонлар билан гавжум эди. Кутубхонада мутолаа билан банд бўлган ҳудуддаги 20-сонли мактаб ўқувчилари Динора Йўлдошева, Чаросхон Эркаева, Рухшона  Муродбоева, Диана Раҳимова ва бошқалар бу ердаги хизматдан мамнун эканликларини билдирдилар. Ташкилот ходимлари ва телеканал ижодий гуруҳи томонидан китобхонлар билан ўтказилган суҳбатда китоб ўқиш маънавий оламни бойитиши, сўзлашув маданиятини ошириши, шунингдек, буюк аждодларимиздан қолган миллий бойлигимизни авайлаб-асраш, уларни ўрганиш ва афкор оммага тарғиб қилиш учун ҳам китоб ўқиш лозимлиги хусусида сўз юритилди. Ҳар қандай бузғунчи куч ва хуружни юксак маънавият билан енгиш мумкинлиги, китобхонлик бугун барчамиз учун ҳаётий заруратга айланмоғи кераклиги таъкидланди. Ушбу масалага шахсан давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада муҳим вазифаларнинг белгилаб берилаётганлиги аҳоли ўртасида юксак маънавий онг ва маърифатпарварликни тарғиб қилиш йўлида янги ибрат босқичини бошлаб берганлиги алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, Дўрман овулида 700 нафар, Гулзор маҳалласида 200 нафар, Қипчоқ шаҳарчасида 400 нафар, Куюк кўпир овулида 1030 нафар, Қангли овулида 550 нафар китобхонлар кутубхоналарда аъзо сифатида рўйхатда турганлиги, кутубхоналарнинг китоб фонди янада бойитилаётгани, ташкилот томонидан кутубхоналар ишини янада жонлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Яқинда Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинидаги кутубхонадан Дўрман овул фуқаролар йиғинидаги кутубхонага 100 дона китоб олиб бориб берилганлиги, ўз навбатида Дўрмандаги кутубхонадан 100 дона китоб Гулзор маҳалласига олиб келинганлиги ҳам айтиб ўтилди. Ундан ташқари, кутубхона масъуллари ҳам аҳолини китобхонликка жалб этиш мақсадида турли тадбирлар, интеллектуал ўйинлар ташкил этилаётгани, ғолиблар рағбатлантирилаётгани ҳақида гапирдилар.

Ҳозирги кунда мактабларнинг барчасида кутубхоналар мавжуд. Лекин уларда асосан дарслик китоблар сақланади. Қўшимча бадиий адабиётларни ўқишга ихлосманд ўқувчилар эса фуқаролар йиғинида ташкил қилинган  ушбу кутубхоналарда хоҳлаган пайтида ўзлари истаган китобларни олиб ўқиши мумкин.

Ў.Рейимов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026