22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:02
Фан ва таълим 👁 527

Очиқ ўқув машғулотлари ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда

Очиқ ўқув машғулотлари ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда

Бугунги кунда юртимизда таълим соҳасининг янада ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг илм-фан чўққиларини эгаллаши, фанларни чуқурроқ ўрганиб, билим марраларини забт этишлари учун кенг имконият ҳамда шароитлар яратилмоқда. Бу борада ўқитувчи ҳамда мураббийларнинг ўрни беқиёс эканлиги инобатга олиниб, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада юқори поғонага кўтариш ҳам бугунги кундаги устувор вазифалардан бирига айланди.

Келажагимиз эгаларини билимли, юксак салоҳиятли қилиб тарбиялаш, уларга илм-фан сирларини чуқурроқ ўргатиш мақсадида таълим жараёнида қўлланиладиган инновацион педагогик технологияларнинг аҳамияти катта. Зеро, ҳар бир ўқитувчининг дарс жараёнида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда таълим бериши бугунги куннинг талаби ҳамдир. Ўз навбатида ўқитувчининг педагогик маҳоратини намоён қилиши учун ва ўқувчиларнинг илм-фанни ўрганишга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида очиқ дарслар ташкил қилиш ҳам таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

Туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг аниқ фанларга йўналтирилган 9-“A” синфида математика фанидан инновацион педагогик технологиялар асосида очиқ ўқув машғулоти ташкил қилинди.  

Машғулотни мактабнинг математика фани ўқитувчилари Феруза Юсупова ҳамда Ғайрат Раҳимовлар ташкил қилдилар. “Чексиз камайувчи геометрик прогрессия” мавзусидаги очиқ дарс ўқувчиларнинг математика фанига бўлган қизиқишларни ошириш, фан юзасидан ўқувчиларда янги билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ҳамда уларнинг эгаллаган билимларини текшириш, синовдан ўтказиш мақсадида ўтказилди. Фан ўқитувчиларидан янги услубларни ўрганиш, тажриба алмашиш, дарс жараёнининг ўтказилишини кузатиш мақсадида ушбу очиқ ўқув машғулотига мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Раҳима Сапарбоева, математика фани ўқитувчиси Шарофат Жуманиёзовалар ташриф буюришди.

Синфнинг 1-гуруҳида дарс фан ўқитувчиси Ғайрат Раҳимов томонидан ноанъанавий тарзда, инновацион педагогик технологиялар, интерактив методлардан фойдаланилган ҳолда ташкил этилди. PISA тестлар билан олдинги ўтилган мавзулар бўйича билимлар такрорланди ҳамда бу билан 2021 йилда юртимизда халқаро баҳолаш мезонлари – PISA тестлар орқали ўқувчиларнинг билимини баҳолаш синовларига тайёргарлик кўриш вазифаси ҳам қамраб олинди.

Янги мавзу бўйича билимлар смарт доска орқали интерактив слайдлар воситасида тақдим этилди. Шунингдек, янги билимларни мустаҳкамлашда “яширин сўз” методидан ҳамда дарсни мустаҳкамлаш босқичида олинган билимларни назорат қилишнинг инновацион усули бўлган онлайн синов тестларидан фойдаланилди. Ўқувчилар синов тестларини онлайн тарзда компьютерда топширишди. Дарс давомида янги мавзу бўйича ўқувчиларнинг янги билимлар олишига, математик фикрлаши, дунёқараши ҳамда фанга бўлган қизиқиши янада ошишига эришилди.

Синфнинг 2-гуруҳида фан ўқитувчиси Феруза Юсупова томонидан дарс смарт ҳамда маркерли доскалар орқали интерфаол дарс тақдимотлари ёрдамида ўтказилди. Дарсда “Блтис-савол” методи билан олдинги дарслар такрорланди. Бу гуруҳда ҳам дарсни мустаҳкамлаш босқичида ўқувчилар синов тестларини онлайн тарзда компьютерда топширишди ва уларнинг билимлари баҳолаб борилди.

Дарс давомида фан ўқитувчилари томонидан белгилаб қўйган таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларга эришилди. Тажрибали ҳамда юқори билимга эга бўлган бу ўқитувчилар томонидан ташкил қилинган очиқ дарсда ўқувчилар  мавзу юзасидан янги билимларни янгича методлар орқали эгаллашга ва ўзлаштиришга муваффақ бўлдилар. Очиқ дарс жуда қизиқарли ўтди.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026