22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 03:42
Фан ва таълим 👁 322

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАPИНИ КИТОБ МУТОЛААСИГА ҚИЗИҚТИPИШ ТАЪЛИМ-ТАPБИЯДАГИ САМАPАДОPЛИКНИ ОШИPАДИ

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАPИНИ КИТОБ МУТОЛААСИГА ҚИЗИҚТИPИШ ТАЪЛИМ-ТАPБИЯДАГИ САМАPАДОPЛИКНИ ОШИPАДИ

Китоб инсон ҳаётида муҳим ўрин тутади. Тафаккур, дунёқараш ва билим китоблар орқали оширилади. Шу ўринда айтиш жоизки, педагогика билан болалар адабиётининг мақсад ва вазифалари деярли бир хил. Ёш авлодга чинакам ақлий-ахлоқий, эстетик ва маънавий тарбия беришда бошланғич синфларданоқ кичик бадиий асарлардан  фойдаланилади. Болалар адабиёти ва педагогика узвий боғланганлиги билан муҳим аҳамиятга эга.

Болаларга аталган асарларда ёзувчилар болаларга мос, уларни қизиқтирадиган ва улкан ишларга отлантирадиган кучли бадиий образларни яратади. Шу билан бирга ундаги ғоявий мақсадлар ёш авлоднинг онги, характери ва иродасини ўстириб чиниқтиришда ва ҳар қандай қийинчиликларни енга оладиган, меҳнатсевар кишилар қилиб тарбиялашга қаратилади.

Мамлакат келажаги бўлган ёш авлод комил инсонлар бўлиб вояга етиши керак. Бунинг учун уларнинг тафаккурини бойитиш, дунёқарашини кенгайтириш, маънавиятни юксалтириш ва мукаммал билим олишини таъминлаш лозим. Жамиятнинг турли жабҳаларида фаоллик билан иш олиб бора оладиган қобилиятли, онгли ҳамда ўқимишли инсонларни тарбиялашдек муҳим вазифа барча педагоглар зиммасига улкан масъулият юклайди. Ўз навбатида бундай юксак вазифалар педагогика ва болалар адабиёти олдига улкан талаблар қўяди.

Айтиш жизки, равон ва содда тилда, чуқур ғояларга асосланиб яратилган бадиий асарларгина болаларга кучли таъсир кўрсатиб, ана шу юксак талабларга жавоб бера олади. Болалар асар қаҳрамонларидан эзгуликни, яхшиликни ва бошқа ижобий хислатларни ўрганиш билан бирга дунёқараши кенгайиб, билимини ҳам ошириб боради. Шу сабабли ўқувчиларни бошланғич синфданоқ китоб мутолаасига қизиқтириш педагогика нуқтаи назаридан ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.

Эътироф этиш керакки, бадиий жиҳатдан етук асарлар ҳар қандай ёшдаги китобхоннинг севимли дўстига, ҳамроҳига айланиб қолади. М. Горький ёш авлодни тарбиялашда болалар адабиётининг ролини таъкидлаб, бундай деган эди: “Болага маънавий озиқ жуда эҳтиёткорлик билан берилиши керак. Болалар оталарининг хато ва гуноҳлари учун жавобгар эмаслар, шунинг учун ҳам митти китобхонга инсонга ҳурматсизлик кайфиятларини туғдирадиган нарсаларни эмас, балки ҳаммадан олдин уни улуғловчи нарсаларни тақдим этиш керак...Инсонни болаларга, аввало буюк қаҳрамон, номаълум мамлакатларни кезган қўрқмас сайёҳ, афсонавий паҳлавон, ҳақиқат учун курашчи, ўз орзу-хаёлларига содиқ, иродали қилиб кўрсатиш керак”.

Энг яхши китоблар болаларни атрофдаги ҳодисаларга тўғри баҳо беришга ўргатади, инсондаги юксак маънавий сифатларни кўрсатади. Уларни она-Ватанга, меҳнатга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялайди. Шунингдек, халқига муносиб фарзандлар бўлишга чақиради. Китоб боланинг дунёкарашини шакллантиришга ёрдам беради, илм-фанга муҳаббатини оширади.

Кичик ёшдан одатлантирилса, ҳар қандай бола эртак эшитишга, китобларни мутолаа қилишга жуда қизиқади. Аммо ҳар қандай китобни ҳам ўқиш фойда келтиравермайди. Боланинг ўз ёши ва руҳиятига мос бўлмаган китобларни ўқиши фойдасиз, ҳатто баъзан зарарли ҳамдир. Бундан ташқари тартибсиз, пала-партиш ўқиш ҳам фойда келтирмайди. Китоб болаларга ҳаётни ўргатувчи ҳақиқий муаллим бўлиши учун уларнинг китобхонлигини тўғри ташкил қилиш керак. Болаларни китоб танлашга, мунтазам равишда ўқишга ўргатиш лозим.

Китоб инсоният тарихи, ўтмиш, аждодлар маънавий мероси билан таништириб, боладаги билимни, ижодий фикрни оширади. Ёш авлод қалбида фахр ва ифтихор туйғуларини ўстириб, комил инсонга айлантиради. Маънавий ва маданий бойлигимиз бўлган  китоблар ўқитувчига энг яқин ёрдамчи бўлиб, мактабдаги таълим-тарбия ишларининг сифат ва самарасини янада юқори даражага кўтаради.

Шарофат Жуматова, 16-сонли ИДУМ бошланғич синф ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026