21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 07:28
Маданият 👁 590

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИГА ЭЪТИБОP ЯНАДА ОPТДИ

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИГА ЭЪТИБОP ЯНАДА ОPТДИ

Давлатимиз раҳбари деярли ҳар бир учрашувлари, маърузаларида маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соҳада ечимини кутаётган долзарб муаммоларга алоҳида тўхталиши бежиз эмас. Зеро, маданияти равнақ топган ва уни қадрлайдиган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор бўлади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва хаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини орттиришга катта эътибор қаратилмоқда.

    Муҳтарам Юртбошимиз томонидан жорий йил 26 май куни “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Pеспубликаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори тасдиқланди.

   Ушбу қарор барча маданият ходимларига дастуриламал десам муболаға бўлмайди. Мазкур Фармон ва Қарорни ўқиб, очиғи, жуда хурсанд бўлдим. Ушбу ҳужжатлар орқали биз ижод аҳлига жуда катта ғамхўрликлар ва имкониятлар яратилиши кўзда тутилган. Айниқса, биз учун энг қувонарлиси, 15 апрель – “Ўзбекистон Pеспубликаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб белгилангани бўлди. Шу кунга қадар маданият ва санъат соҳаси ходимларининг алоҳида куни белгиланмаган эди. Бу эса биз каби соҳа ходимларининг қаддини кўтариб, маънавий куч бағишлади.

Таъкидлаш жоизки, узоқ йиллардан буён маданият ва санъат соҳасида муаммо ва масалалар йиғилиб қолган эди. Мазкур Фармон ва Қарор билан ушбу муаммолар тўлиқ ечилиши белгилаб берилди.

   Маданият ва санъат барча даврларда ҳам ўз даражасини йўқотмаган. Иқтидорли қурувчи ажойиб иморат қурса, у хақиқий санъат асари ҳисобланади. Маданият ва санъат арбоблари, ижодкор зиёлилар миллатнинг маданий, маънавий юзидир. Айнан шу сабаб маданият – миллат ойнаси, жамиятнинг юзи ҳисобланади. Ҳар бир миллат ўз маданиятини чуқур ҳис қилмаса у қанотсиз қуш кабидир.

Бизга сир эмаски, бугунги кунда кўплаб ёшларимиз ғарб маданиятининг айрим турларидан андоза олаётган бир пайтда, уларни миллий қадриятларимизга мос бўлган ҳолда тарбиялаш, ўзлигимизни англатиш, улар қалбида миллий меросларимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром уйғотиш бош вазифамизга киради.

  Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлиши бетакрор маданият ва қадриятларимизни чуқур ҳис қилувчи жамиятни шакллантиришга тўхтовсиз ҳаракатда бўлиш ҳар бир соҳа ходимининг бурчидир. Айниқса,  бу борада маданият ходимлари янада фаол бўлмоғи керак. Шундай синовли кунларда маданият соҳаси ходимларини рухлантирган мазкур Фармон ва Қарорнинг қабул қилиниши барчамизнинг давлатимиз маданияти ва санъатини ривожлантириш йўлидаги мақсадимизга қанот бўлиб, ойдин манзиллар томон шахдам қадамлар қўйишга куч бағишлайди.

Мазкур ҳужжатлар билан эндиликда, 2020 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилиши ҳақиқий санъат жонкуярлари учун юксак моддий ва маънавий рағбат бўлди. Айниқса, санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасини ташкил этиш ташаббуси аҳли санъат борки, орзуларимизга қанот бағишлади. Ҳар бир ҳудудда  кўчма цирклар гуруҳлари, ҳайвонот боғлари ташкил этиш, шунингдек, оммавий тадбирлар ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг раҳбарликка олиниши янада қувонарлидир.

Ушбу Фармон орқали бизга берилган кенг имкониятлар ва имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, касбимизни янада севиб-ардоқлашга, куч-ғайрат билан кўпроқ меҳнат қилишга, санъат ва маданиятимизнинг ҳали очилмаган қирраларини ҳам намоён этишга интилиб меҳнат қилаверамиз.             

                   
                                    
Шуҳрат ЮСУПОВ,
туман Маданият бўлими раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026